Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба.

      • 13.10.2026 00:00
      • Ковентри Сити
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 13.10.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:3
      • Севилья
  • Элит ОЧЛ
      • 13.10.2026 12:45
      • Ньюкасл Жетс
      • 1:3
      • Гамба Осака
      • 13.10.2026 15:00
      • Шангхай Порт
      • 1:1
      • Тэжон Хана Ситизен
      • 13.10.2026 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 13.10.2026 15:00
      • Кёто Санга
      • 1:0
      • Ратчабури
      • 13.10.2026 17:15
      • Конган Ханой
      • 0:1
      • Кашима Антлерс
      • 13.10.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 0:1
      • Бейжинг Гуоан
      • 13.10.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 0:2
      • Ал-Ҳилол
      • 13.10.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 13.10.2026 21:45
      • Сабаҳ
      • 2:0
      • Славия
      • 13.10.2026 21:45
      • Ланс
      • 0:2
      • Спортинг
      • 13.10.2026 23:59
      • Галатасарой
      • 1:4
      • Барселона
      • 13.10.2026 23:59
      • Атлетико
      • 2:0
      • Ман. Юнайтед
      • 13.10.2026 23:59
      • Арсенал
      • 3:0
      • Лилль
      • 13.10.2026 23:59
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Наполи
      • 13.10.2026 23:59
      • Интер
      • 3:4
      • Брюгге
      • 13.10.2026 23:59
      • РБ Лейпциг
      • 1:0
      • ПСВ
      • 13.10.2026 23:59
      • Викинг
      • 3:3
      • Бавария

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Ал-Айн 2 6
2 Истиқлол 2 6
3 Ал-Ҳилол 2 6
4 Ал-Аҳли (СА) 2 4
5 Ал-Қодисия 2 4
6 Шабаб ал-Аҳли 1 3
7 Нефтчи 2 3
8 Ан-Наср (СА) 2 3
9 Пахтакор 2 2
10 Аш-Шамол 2 2
11 Ал-Иттиҳод 1 1
12 Трактор 2 1
13 Ал-Ғарафа 2 0
14 Ал-Васл 2 0
15 Ал-Қува ал-Жавия 2 0
16 Ас-Садд 2 0

B - Гуруҳи

№ Жамоа Ў О
1 Кашима Антлерс 2 6
2 Гамба Осака 2 6
3 Бейжинг Гуоан 2 6
4 Шангхай Порт 2 4
5 Жоҳор Дорул Таъзим 2 4
6 Тэжон Хана Ситизен 2 4
7 Виссел Кобе 1 3
8 Чонбук Моторс 1 3
9 Кёто Санга 2 3
10 Бурирам Юнайтед 2 1
11 Кашива Рейсол 1 0
12 Порт 1 0
13 Ратчабури 2 0
14 Конган Ханой 2 0
15 Поханг Стилерс 2 0
16 Ньюкасл Жетс 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Пахтакор 1-1 Ал-Қодисия
2-тур Ал-Васл 1-3 Ал-Аҳли (СА)
2-тур Трактор 0-0 Аш-Шамол
2-тур Ан-Наср (СА) 3-1 Нефтчи
2-тур Ал-Ғарафа 1-2 Истиқлол
2-тур Ал-Қува ал-Жавия 1-4 Ал-Айн
2-тур Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
2-тур Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
2-тур Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
2-тур Кёто Санга 1-0 Ратчабури
2-тур Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
2-тур Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
2-тур Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2433 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2704 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.10.2026

      06:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      08:00 Велоспорт. Пролог. Мужчины и женщины.
      10:00 Снукер. Wuhan Open. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      13:35 LIVE Велоспорт. Первый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      15:15 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      16:30 Велоспорт. Тур Ломбардии. Мужчины.
      17:20 LIVE Велоспорт. Первый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Велоспорт. Джиро дель Венето. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:45 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 1.
      21:15 Велоспорт. Первый этап. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Чемпионат мира. Финал.
      00:30 Яхтинг. Дух парусного спорта.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Спа-Фракоршама. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 24 часа Ле-Мана. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Марко Путинчанин: «Мухлиссиз стадионда ўйнаш ёқимли эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсум бошида «Навбаҳор» сафига қўшилган сербияликлар орасида Марко Путинчанин алоҳида ажралиб турибди. Ҳар ҳолда, Суперлиганинг ортда қолган 6та туридан ўрин олган барча учрашувларда тўлиқ вақт ҳаракатланган ярим ҳимоячи ҳақида асосан ижобий фикрлар янграмоқда. Мураббийлар ҳам унга ишонишмоқда. Марко яқинда «Навбаҳор» матбуот хизматига алоҳида интервью бериб, ўзи ҳақида етарлича маълумот тақдим этди - футболга кириб келиши, ўйнаган жамоалари, «лочинлар» сафига қандай қўшилгани...

Маълумот учун: Марко ПУТИНЧАНИН

Туғилган санаси ва манзили: 1987 йил 16 декабрь, Белград (Сербия)

Биринчи мураббийи: Милан Мосторович

Оилали, бир ўғилнинг отаси

«Навбаҳор» билан жорий мавсум охиригача мўлжалланган шартнома тузган

- Марко, Суперлигада 6та тур ортда қолди. Хўш, таассуротлар қандай?

- Дастлабки ўйинларда кўп очко йўқотдик, фақат «Локомотив»га қарши сафар учрашувини кўтаринки руҳда ўтказдик. Ўйинни яхшилаш, очко жамғариш учун ҳали бажарилиши лозим ишлар кўплиги яққол сезилди. Тўғри, айрим ўйинларда чиройли футбол кўрсатдик, аммо ғалаба учун нимадир етишмади.

- Умуман, 6та ўйиннинг қай бири оғирроқ кечди? Яъни шахсан сизга қайси рақиб кўпроқ маъқул тушди?

- Замонавий футболда ҳар бир ўйин қийин ўтмоқда. Зеро, ҳамма футбол ўйнашни яхши ўзлаштириб улгурди. Ғалаба билан тугаган ўша 2-тур учрашувида ҳам анча қийналдик ва фақат иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Қолган вазиятларда роса қийин бўлди. Рақибларга тўхталсам, «Насаф»нинг ўйини кўпроқ ёқди. Бу жамоа асосан ёшларга таянаётганига қарамай, тезкор узатмаларга асосланган услубда тўп сурар экан.

- Сизнингча, «Навбаҳор»нинг яхши натижа қайд этишига айнан нима етишмаяпти?

- Спортда амал қилиниши шарт саналган бир қатор факторлар бор. Биринчи навбатда, ҳар куни астойдил ишлаш лозим. Футболчилар ўртасидаги ўзаро муносабат яхши бўлиши, яъни ички муҳит ҳам жуда муҳим, албатта.

- Ўзи Ўзбекистон футболи билан аввалдан танишмидингиз?

- Бироз. Бу ерда сербиялик кўплаб футболчилар тўп суришган. Дўстларим - Драган Черан ва Марко Станоевич ўзбек футболи, маҳаллий мухлислар ҳақида гапириб беришганди. Айнан уларнинг ижобий тавсифларидан кейин «Навбаҳор» таклифини қабул қилдим. Қолаверса, интернетдаги видеороликлар орқали Наманганда стадион «қайнаши»ни кўрдим - ажойиб манзара. Мухлислар тўла трибуналар остида тўп тепишнинг гашти ўзгача-да. Словенияда ўйнаб, чемпионликка эришганман, аммо у ерда бундай муҳит йўқ эди. Шундай экан, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлислар ишончини оқлаш учун ҳам майдонда боримизни беришимиз керак. Асосий вазифамиз - шу. Эндигина 6та тур ортда қолди, олдинда ўйинлар кўп. Ўйлашимча, ҳар куни астойдил шуғуллансак, ҳаммаси яхши бўлади.

- Энди футболга қадам ташлаган даврингиз ҳақида гапирсак...

- 7 ёшда «Земун» клуби тизимида шуғуллана бошлаганман. 13 йилдан кейин асосий жамоа сафида майдонга тушдим. Кейинги йили «Бежания»га ўтдим. Шундан сўнг Албания, Словения ва Қозоғистонда тўп тепдим.

- Футболни танлашингизга айнан ким туртки берган?

- Болалигимда мамлакатимиз нотинч эди ва болалар асосан кўчада ўйнаш билан чекланишарди. Ўйинларда ҳаракатимни кузатганлар футбол билан профессионал тарзда шуғулланишим кераклигини айтишарди. Қисқаси, отам шундай маслаҳатларга қулоқ тутиб, уйимиз яқинидаги стадионга олиб борганди. Шу тариқа футболга меҳрим янада ошди ва мана, 26 йилдан буён унинг ичидаман.

- Демак, сизгача оилангиздан спортчи чиқмаган...

- Ҳа, бу борада биринчиман.

- Болаликдаги кумирингиз...

- Синиша Михайлович ўйинини катта қизиқиш билан кузатардим. У собиқ Югославия термаси, «Лацио» ва «Интер» клублари тарихида ёрқин из қолдирган. Хуллас, вақтида айнан Синишадан намуна олишга интилардим.

- Наманган бўйлаб сайрга ҳам чиқяпсизми?

- Албатта, айрим жойларда бўлдим, «Афсоналар водийси» паркига бордим. Шаҳар жуда чиройли, яна хушманзара.

- Жамоада ҳамюртларингиздан ташқари, яна қайси футболчилар билан яхши муносабатдасиз?

- Легионерни биринчи навбатда, тил муаммоси қийнайди. Шунинг учун асосан ҳамюртларим билан суҳбатлашаман. Лекин маҳаллий йигитлар билан ҳам яхши чиқишаман - Ўткир, Забиҳилло, Даврон, умуман, барча йигитлар жуда хушмуомала.

- Майдонда-чи, ким билан тўп тепиш осонроқ?

- Баҳром Абдураҳимовни айтишим мумкин. Футболни яхши тушунадиган, техник салоҳияти баланд йигит. Тактик жиҳатдан ҳам ҳимоя, ҳам ҳужумда тўп суришни бирдек яхши ўзлаштирган.

- Ҳозирга қадар 4та мамлакатда ўйнаганингизни айтдингиз. Хўш, ўзбек футболида қандай фарқли жиҳатларни сездингиз?

- Албанияда ўйнаганимда, у ерда футбол ҳали унча ривожланмаганди. Ҳозир у ерда ўсиш катта. Менимча, қозоқ ва ўзбек футболи бир-бирига яқин. Словенияда ажо­йиб ижрочилар бор, чемпионат савияси ўртача, Сербия лигаси ҳам чакки эмас. Ўзбекистонга келганимга кўп бўлмади, ҳозиргача кўрганларимдан келиб чиқиб айтсам, футбол сифати бинойидек.

- Турли мамлакатларда сербия­лик футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Сизнингча, бунга сабаб нима?

- Мамлакатимиз кичиклигига қарамай, бизда футболчилар кўп. Авваллари сербияликлар асосан Европа жамоаларида ўйнашарди. Эндиликда Осиё клубларига ке­лиш­япти, Россияда ҳам ҳамюртларим кўп.

- Қизиқ, «Навбаҳор»да ўйнаш варианти қандай юзага келди?

- Клуб раҳбарияти сербиялик агент орқали таклиф қилди. Мураббийлар ўйинларим видеоёзувини кўриб, ҳаракатимни яхши баҳолашган экан. Ўз навбатида вазиятни ўрганиб чиққач, трансферга розилик бердим.

- Бугунги кунда сизнинг позициянгизда тўп сурадиган энг яхши футболчи...?

- Дунё миқёсида айтсак, ҳам самарадорлик, ҳам ўйин сифати бўйича Кевин де Брюйнега етадигани йўқ. У айниқса, ҳужум пайти тезкор қарор чиқаради.

- Мессими ёки Роналду?

- Криштиану ғоят меҳнаткаш эканлигини ҳамма билади ва бу ҳурматга лойиқ. Лео эса бизнинг сайёрадан эмас, бундай футболчи яна қачон туғилади - билмайман.

- Хориж жамоаларидан қай бирига мухлислик қиласиз?

- «Реал» ва «МЮ»га бефарқ эмасман.

- Олдинда «Навбаҳор»ни Ўзбекистон Coca Cola кубоги ўйинлари кутиб турибди. Рақиб жамоалар ҳақида нима дейсиз?

- Бу борада ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Шунчаки, мураббийлар қандай ҳаракатланиш кераклиги, ўйинлар осон кечмаслигини уқтиришаётганини айта оламан, холос. Бир нарса аниқ - кубок учрашувлари «Навбаҳор» учун айни муддао. Агар уларда ғалабаларга эришсак, жамоа кайфияти ўз-ўзидан ижобий томонга ўзгаради, ишонч ортади. Хуллас, бу ўйинлар Суперлиганинг навбатдаги тури олдидан қўшимча тайёргарлик вазифасини ўтайди. Умуман, олдинда турган ҳар бир баҳс муҳим. Бу ўринда рақибнинг қайси дивизион вакили эканлигига эътибор қаратмаслик керак.

- Жамоа мураббийларининг иш услуби маъқул келяптими?

- Виктор Романович - катта тажрибага эга мутахассис. Ундан кўп нарса ўрганиш мумкин. Умуман, барчаси биз - футболчиларга боғлиқ. Агар расмий ўйинларда мураббий кўрсатмаларини бажара олсак, ҳаммаси яхши бўлади.

- Сизнингча, «Турон» билан ўйиннинг томошабинсиз ўтказилгани «Навбаҳор»га нечоғли таъсир қилди?

- Бўм-бўш трибуналар остидаги ўйин «ўртоқлик»ка ўхшаб қолади, ҳар ҳолда, мен учун шундай. Ўз-ўзидан тайин - мухлислар стадионни тўлдириб, жамоани олдинга ундаб туришса, ҳар қандай футболчи тўлқинланиб, бошқача ҳаракатланади. Шу маънода айтсам, расмий ўйинни мухлисларсиз ўтказиш осон эмас.

- «Навбаҳор» билан шартномангиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз...

- Ўртада 1 йиллик келишув бор. Битим муддатини узайтиришим мумкинми? Ҳозирча бу ҳақда гапириш мавриди эмас. Аввало, майдонда нималарга қодирлигимни кўрсатишим талаб этилади. Умуман олганда, табиатан индивидуалликдан кўра, жамоавий ўйинни устун кўраман. Ҳар доим жамоа учун ўйнашга интиламан.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- Ҳар бир ўйинда ғалабани кўзлаяпмиз, ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир кўп гапирмай, кўп ишлайдиган палла. Шундай экан, ишлашдан асло тўхтамаймиз. Мухлислардан эса фақат шуни сўрайманки, бизга ишонишдан чарчашмасин, уларнинг ишончини оқлаш учун майдонда боримизни берамиз, албатта.

У.УМАРОВ суҳбатлашди

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:49, 28.04.2021. Ўқилди: 2230 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Премьер-лига тарихидаги биринчи голни Брайан Дин урган. У 1992 йил 15 август куни "Шеффилд Юнайтед" сафида "Манчестер Юнайтед" дарвозасини ишғо

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик