Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанднинг нархи ўзига мосми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

"Мен бундай нархдаги футболчи борлигини билмайман", - дея эътироз билдирди Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг келажаги тўғрисида. "Биз бунга қодир эмасмиз. Буни ўзимизга раво кўрмаймиз. Барча клубларнинг молиявий аҳволи оғир бўлиб турган вазиятда бундай нархга футболчи сотиб олишга ҳеч бир клубнинг қурби етмайди, биз ҳам бундан мустасно эмасмиз".

Гвардиола "Манчестер Сити" Холандни сотиб ололмаслигини айтиб ўтган. Унинг нархи жуда юқори. "Сити"да футболчиларга тўланадиган бир йиллик маошнинг ўзи 351 миллион фунт стерлингни ташкил этади.

 Ўтган ойда футболчининг агенти Мино Райола ёз яқинлашган сайин, норвегияликнинг трансфери ҳақида кўп мунозаралар бўлишини айтганди. Футболчига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқмоқда. Вазиятни барча катта клублар кузатиб бормоқда ва Райола ҳаттоки "Реал" ва "Барселона" билан музокара олиб боришга муваффақ бўлди. Испания нашрлари унинг тахминий йиллик маошини ҳам эълон қилди. Солиқлардан ташқари йилига 30 миллион евро. Бу шуни англатадики, инглизлар унга ҳафтасига миллион фунт тўлашлари керак бўлади. Ёки кунига 142 минг фунт.

 Англияда бундай маош оладиган футболчини бугунги кунда учратмайсиз. Ҳатто янги шартнома имзолаган Кевин Де Брюйне ҳам. Лионел Месси испаниялик инсайдерларнинг фикрига кўра, 61,3 миллион евро олади ва у дунёдаги энг кўп маош оладиган футболчи ҳисобланади.

Аммо бу ёзда 150 миллион фунтга етиши мумкин бўлган трансфер суммаси ҳақида унутмаслигимиз керак. Яна бир йилдан кейин унинг нархи тушиши ҳам мумкин. Маълум бўлишича, Холанд билан тўрт йилга шартнома имзоламоқчи бўлган клуб 400 миллион фунт билан хайрлашиши керак. Доимо янги инвесторларни топишга ҳаракат қилувчи "Ньюкасл Юнайтед" бундан арзонроқ.

Холанд бундан ҳам қимматга тушиши мумкин, аммо деярли ҳеч ким унинг бу пулга лойиқ эканлигига амин эмас. Ҳаммаси унинг футбол майдонидаги натижаларга боғлиқ.
 
Холанднинг қиймати унинг салоҳиятини баҳолашга боғлиқ. Июлда у 21 ёшга тўлади, демак биз 10 йил давомида энг юқори даражада ўйнашига умид қилишимиз мумкин. Тез орада Криштиану Роналду ҳам, Лионел Месси ҳам бутсаларини михга илади. Кейинги йил 30 ёшни қарши оладиган Неймар ҳам барча имкониятларини намойиш этиб бўлди.

«Битта футболчи клубни ҳақиқий даъвогарга айлантира оладими? Дунёда бундай футболчилар жуда кам. Роналду билан боғлиқ вазиятда биз дарҳол натижани кўрдик. Агар ушбу трансфер бўлмаганида, "Ювентус"нинг мутлақо бошқа ҳомийлари ва шериклари бўлиши мумкин эди. Туринликлар Роналду билан шартнома имзолагани кўпчиликни "Юве" билан ҳамкорлик қилиш кераклигига ишонтирган.

Ҳар бир таниқли трансфердан сўнг ОАВ футболчининг либоси сотилиши ҳақида гапиришни яхши кўради, аммо бу қиммат шартнома имзолаш учун асос эмас. Клублар ҳар бир сотилган футболка учун ўртача 5 фунтдан олишади. Бу шуни англатадики, фақатгина Холанднинг ҳафталик маошини қоплаш учун 200 минг футболка сотилиши керак.

Майдондаги муваффақият - бу харажатларни қоплашнинг ягона усули. Жамоа қанчалик яхши бўлса, футболчининг ўз бренди шунча тез ўсади.

Шубҳасиз, Месси ва Роналдудан орқада, аммо у тез ўсиб бормоқда. Бу ҳақда бутун дунё бўйлаб 11 мингдан зиёд спортчининг машҳурлигини таҳлил қиладиган Fan Intelligence Network рақамли платформаси хабар беради.

Fan Intelligence Network маълумотларига кўра, Холанд, айниқса, 25 ёшгача бўлган мухлислар ўртасида машҳур. “Zed” авлоди учун у шубҳасиз юлдуздир. Ушбу ёш тоифасида у муҳокама қилинаётган инсонларнинг 12-ўрнида турибди.

Аммо Холанднинг узоқ муддат "рентабеллиги" га тўсқинлик қилиши мумкин бўлган битта омил - унинг миллати. Франция терма жамоаси билан йирик халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишониши мумкин бўлган Мбаппедан фарқли ўлароқ, Эрлингга 1998 йилдан буён Жаҳон чемпионатида иштирок этмай келаётган Норвегия терма жамоасида ўйнаши тўсқинлик қилмоқда.

Сиз маркетинг компаниялари унинг келажагини башорат қилаётгани ҳақида узоқ вақт баҳслашишингиз мумкин, аммо буларнинг барчаси Холанд Чемпионлар Лигасидаги голлар уришни давом эттирмаса бир пул бўлиб қолади. Ҳеч қайси футболчи Чемпионлар лигасида 20 гол уриш учун Холандчалик кам учрашув ўтказмаган. У бу натижага эришиш учун 14 учрашув ўтказган.

Бу, биринчи навбатда, ўйинчининг қийматини белгилайди. "Челси" бунга қодирми? - Ҳа, - дейди Магуайр. Лекин молиявий фейр-плей билан боғлиқ саволлар мавжуд, хулоса қилишга эрта. Лекин бир нарса аниқ — Абрамовичнинг пули бор.

"Челси" ва "Манчестер Сити" назарий жиҳатдан бунга қодир, "Манчестер Юнайтед"да бунча пул топилиши мумкин. Фақат Европанинг классик катта клублари қолди. "Реал", "Барселона", "ПСЖ" ва "Бавария" бу ўйинни ўйнашга иккиланиб туришибди. Яқинда KMPG агентлиги пандемия туфайли Европанинг энг яхши 20 клуби миллиард евро даромадни йўқотганини тахмин қилди. "Манчестер Сити"нинг ўзи 126 миллион фунт йўқотди.

Магуайр ҳозирги шароитда “Холанд лойиҳаси”ни ҳеч ким сотиб олмайди, деб ҳисобламоқда. Эҳтимол, Гвардиоланинг нархлар ҳақида фикри тўғри бўлиб чиқар.

Руслан Максимов

Киритилди: 10:00, 29.04.2021. Ўқилди: 5725 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик