"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман "Гранада"га қарши ўйинда майдондан четлатилди. Нидерландиялик мутахассис ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтди.
"Мени нима учун четлатишганига тушунмадим. Карлес Навалнинг айтишича, мен захира ҳакамига нисбатан ҳурматсизлик қилган эканман. Мен у ҳақда ёмон гапирмадим, уни ҳақорат қилмадим ва ҳеч қандай ёмон иш қилмадим. Менга кўрсатилган қизил карточкага ақл бовар қилмайди. Балки ҳакам ушбу оқшом юлдузи бўлишни истагандир.
Ўйин қайдномасига нима ёзишларини билмайман. Аммо, агар улар мен айтмаган нарсаларни ёзишса, у ҳолда қандайдир чора кўришимга тўғри келади. Захира ҳаками мени бир нечта вазиятларда ҳурматсизлик кўрсатганликда айблади. Агар у бу ҳолатни ҳақорат дея ҳисобламаса, у ҳолда ҳакам ҳурматсизлик нима эканини тушунмас экан. Яна бир марта такрорлайман, мен бу қарорни тушунмадим", - деди Куман.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).