Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виктор Жалилов: “Жамоамизда муҳит жуда яхши”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Олимпик” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

— Кўриб турганингиздек, ўйинлар осон кечмаяпти. Бугунги баҳсда гуруҳ етакчилари учрашишди. Ҳақли равишда қийин ғалабага эришдик. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. “Олимпик” анча уюшқоқ, ўйини шаклланган жамоа. Рақиб таркибидаги футболчилар Суперлигада ҳам ўзларини кўрсатишга қодирлар. Уларнинг маҳорат, тезкорлик, тўп билан тўғри ҳаракатланишларини алоҳида эътироф этишим мумкин. Жамоамизнинг ўйини борасида тўхталадиган бўлсам, турли сабабларга кўра, барқарорликка эга бўлолмаяпмиз. Баъзилар жароҳат олишган, айримларнинг ўйини қовушмаяпти.

— Учрашув давомида сиз айрим шогирдларингиз, шунингдек, ҳакамларга ҳам  эътироз билдирдингиз, футболчиларнинг айримлари захира ўриндиғига олиш қарорингиздан хафадек кўринишди. Умуман олганда, жамоадаги муҳит қандай?
— Жамоамизда муҳит жуда яхши. Тўғри, айрим футболчилар қароримизни тўғри тушунишади, баъзилари эса йўқ. Кимдир уни фақат мақташларига ўрганиб қолган, бу ҳам психология масаласи. Аввал фаолият юритган жамоаларимда терма жамоа даражасидаги жуда кўплаб футболчилар, жумладан, Фарҳод Магометов, Одил Аҳмедов, шунингдек, Боян Миладинович сингари футболчилар тўп тепишган ва  улар танқидни тўғри қабул қилишарди. Ҳозир ҳам Игорь Голбан ёки Азимжон Аҳмедовга ниманидир баланд овозда тушунтирсам, тўғри тушунишади. Бу болалар футболи эмас, бу профессионал футбол, бу ерда очколар учун кураш боради. Шу боис, футболчиларимизга керакли талабларни қўямиз. Нимадир ўхшамаса, ўйиндан кейин таҳлил қилиб, йигитларга хатоларини кўрсатамиз.

Мен учрашув ҳакамига эътироз билдирмадим. Аксинча, ҳакамларга рақиб жамоа мураббийи эътироз билдирди. Захира ўриндиғида ўтириб, ҳадеб ҳакамга босим қилавериш яхши эмас, ахир.

— Сиз ўз вақтида “Навбаҳор”ни чемпион қилгансиз. Ўша чемпион бўлган “Навбаҳор” билан бугунги жамоа ўртасида қандай фарқ бор? Айни пайтдаги “Навбаҳор” нима учун чемпионлик учун кураша олмаяпти?

— Чемпион бўлган “Навбаҳор” билан бугунги таркибнинг ўртасидаги фарқ ҳақида айтсам, ўша пайтдаги жамоада Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар жуда кўп эди. Бунга мисол тариқасида, Фарҳод Магометов, Илҳом Шарипов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Олег Шацких ва Зафар Мусабоев каби футболчиларни келтириш мумкин. Улар номзод эмас, миллий терма жамоанинг асосий футболчиларига айланиб улгуришганди. Ўша пайтдаги терма жамоанинг савияси анча баланд ва унинг таркибидан собиқ иттифоқ футболи мактабидан чиққан кўплаб кучли ўйинчилар, Сергей Лебедев, Андрей Фёдоров, Игорь Шквирин, Азамат Абдураимов, Миржалол Қосимов каби футболчилар ўрин олишган, бир сўз билан айтганда, миллий термада рақобат жуда кучли эди. Ҳозир эса бош жамоамизга номзод бўлган Азимжон Аҳмедов, Игорь Голбан, Тожикистон термасига номзод Эҳсони Паншанбе бор, холос.

Бундан кўринадики, футболчилар термага торта олишмаяпти. Футболчиларимизни кучсиз демайман, шунчаки, 1996 йилги “Навбаҳор” даражасига етиш учун янада кўпроқ ишлашга тўғри келади.

— “Навбаҳор”нинг қайси чизиғи сизни қониқтирмаяпти?
— Жамоа таркибидаги футболчилар бежизга “Навбаҳор” сафидан жой олишмаган. Улар “Навбаҳор”да ўйнашяптими, демак, Суперлига даражасидаги ўйинчилар саналишади. Менинг футболга ўз қарашим бор. Футболчиларимиз бир-бирларини тушунишлари, мен уларни тушунишим учун вақт керак. Бугунги таркибдан ўрин олганлар “Навбаҳор”га тасодифан келиб қолишмаган. Улар маҳоратли эканликлари  учун жамоада тўп тепишмоқда.

— Сўнгги ўйинларда сербиялик футболчилар учрашув қайдномасидан жой олишмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
— Никола Тасич ва Славиша Стоянович жароҳатланишган. Стоянович  “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсда, Тасич эса машғулот пайтида жароҳат олишди.

Марко Путинчанин эса Cуперлига доирасидаги барча баҳсларда майдонга тушганлиги боис, унда юклама кўпайиб кетганди. Шу боис, чов соҳасида бироз оғриқ юзага келганлиги боис, унга “Оқ-тепа” билан бўлган ўйинда дам беришга қарор қилдик. “Зомин”га қарши кечган баҳсда эса  оилавий шароитга кўра, қатнаша олмади. Бугунги ўйинда эса мана майдонга тушди.

—  Олдинроқ Самвел Бабаяннинг “Навбаҳор”ни бошқариши борасида миш-мишлар чиққанди. Жамоанинг “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсини эса у бевосита стадионда кузатди. Бабаян ташқаридан сизга ўз маслаҳатларини бериб турадими?
— Миш-мишларга изоҳ бермайман. Самвел билан яхши муносабатдамиз. У билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман.

— “Олимпик”нинг яхши шаклланган жамоа эканлигини таъкидладингиз. Келаси мавсумда мазкур жамоа футболчиларини устози Тимур Кападзе билан биргаликда “Навбаҳор”га таклиф этиш борасида нима дея оласиз? Шунда Тимур сиз билан биргаликда фаолият юритарди...
— Ҳақиқатданам “Олимпик”да маҳоратли футболчилар жамланишган. Шунингдек, Кападзенинг футболга ўз қараши бор. Бу фикрларни  “Олимпик”нинг олдинги ўйинларини ҳам кузатган ҳолда, айтяпман. Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида гап борганда, бу масала ҳар икки жамоа раҳбариятининг фикрларига қараб ҳал қилинади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 04:19, 01.05.2021. Ўқилди: 1952 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик