Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

"Манчестер Юнайтед" дербидаги мағлубиятдан сўнг Аморим бўйича қарор қабул қилди [3365]

Ливерпуль-2025. Медаллар жамғариш бўйича ким етакчи бўлди: Ўзбекистон ёки Қозоғистон? [3045]

Sport ва Futbol телеканалларида 15-сентябрь куни «Ал-Аҳли» - «Насаф» ва Элит ОЧЛнинг 3 та ўйини трансляциялари бор [2837]

Артета "Арсенал"га "Барселона" юлдузи келишини истамоқда [2467]

"Ан-Наср" "Манчестер Сити" футболчиси учун 130 млн евро таклиф қилди [2155]

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига иштирокига оид энг қизиқ фактлар [1711]

Флик халқаро танаффус олдидан "Барселона" футболчиларини огоҳлантирганди [1705]

"Барса"нинг уч нафар футболчиси 8 йил ичида биринчи марта Ла Лига ўйинида дубль қайд этди [1595]

"Реал Мадрид" ЕЧЛ 1-тур ўйини учун қайдномасини эълон қилди (фото) [1570]

Аморим: "Манчестер Юнайтед" хўжайинлари фалсафани ўзгартирмоқчи бўлса, мураббийни ўзгартирсин" [1410]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4342 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Шевченко: “16 фоиз нишабликка қараб югурардик...”

Баҳо:
+1 | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида фаолият йўлини эслади - Чернобилдаги даҳшатли портлаш, "Милан" билан шартнома тузиши, Истанбул финали... Айтишича, уни ўша ўйин ҳалигача қийнаётган экан.

- Чернобилдан атиги 200 км. узоқликда улғайиш қандай...?

- Ҳаммаси мен учун одатийдек эди. Умид қиламанки, бу гапимдан ҳеч ким ҳайратга тушмайди. Портлаш юз берган вақтда 10 ёшда эдим. Дейлик, кўча футболидан жинниларча завқланардим. Кейинчалик Киев "Динамо"си академиясига бордим ва у ерда ўзимни орзулар мамлакатига тушгандай ҳис қилдим. ЧЭCнинг 4-реактори портлагач, ҳаммамизни академия ҳудудидан олиб кетишди.

- Ўша пайтдан айнан нималарни эслайсиз?

- Мактаблар дарҳол ёпилганди. 6-15 ёшли болаларни автобусларда собиқ иттифоқнинг турли ҳудудларига олиб кетишган. Жумладан, мен аввалига Азов, кейин Қора денгиз соҳида яшадим - уйдан 1500 километр узоқликда. Муҳими, ҳеч қандай оғриқ сезмаганман, ҳозиргача фалокат асоратини билмайман. Қисқаси, ўзимни кинодагидек ҳис қилдим, бошқа жойларга кўчишни саёҳат каби ўтказдим. Чунки ҳали ташвиши йўқ бола эдим.

- Умуман, собиқ иттифоқ ҳақида қандай хотиралар мавжуд?

- Яшаш шароити ёмон эмасди, ҳамма тенг ҳуқуқли эди. Шунингдек, энг чекка туманларда ҳам спорт мактаблари фаолият юритарди. Тўғри, мамлакат ёпиқ эди, шунинг учун одамлар ҳам ёпиқ саналган. Бошқача ҳаёт қандайлигини ҳаттоки, тасаввур ҳам қилолмасди, одам ўша даврда.

- Қизиқ, бошқача ҳаёт борлигини қачон ва қандай билдингиз?

- 12 ёшда Италияга бордим. Бизни Агрополи шаҳридаги турнирга таклиф қилишганди. Кетишдан олдин барчамизга ўзимизни ёпиқ тутиш ва бошқаларга асло ишонмаслик ҳақида кўрсатма берилди. Амалда Италияда қор қуёш нурида эригандек мулойимлашдик. Чунки итальянлар биз билан самимий жилмайиб  саломлашдилар. Ўшандаёқ кун келиб, бу ерга яна қайтишни ўйлаганим эсимда.

- Киевлик дўстларингиз биланми?

- Очиғи, бизнинг туманда дўстларим тобора камайиб борарди. Уларнинг кўпи вафот этган. Радиация туфайли эмас, балки спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, қуроллар ортидан... Ўша йиллар собиқ иттифоқнинг дарз кетаётгани тобора яққолроқ сезилаётганди. Кейинчалик ҳаммаси - биз туғилган дунё бирдан қулаб тушди. Дўстларим мамлакатдаги кўплаб инсонлар қатори ҳаётга ишончни йўқотдилар ва йўлдан адашдилар.

- Сиз қандай қутулиб қолдингиз?

- Онам ва отамнинг муҳаббатию садоқати туфайли. Шунингдек, футболга нисбатан меҳр ҳам куч берди.

- Ҳозир ўзингизни дунё фуқаросидек ҳис қиласизми ёки украиналиксиз, барибир?

- Қаерда яшама, ўтмишинг сени доим топади. Мана, Лондонда яшаяпман, турмуш ўртоғим америкалик, фарзандларим икки мамлакат фуқаролигига эгалар. Аммо ўзим қалбан украин бўлиб қолавераман. Сўнгги йилларда жонажон юртимда кузатилаётган нохуш воқеалар эса шунчаки, қалбимни эзмоқда...

- Полковник Лобановский қандай инсон эди?

- У ҳаётимнинг ажралмас қисми эди ва ҳозир ҳам шундай. Айниқса, 18-21 ёш оралиғида Лобановс­кийга жуда яқинлашгандим. Бу давр мен учун футбол йўлидаги энг мураккаб ва муҳим оралиқ ҳисобланади.

- Қаттиққўл ўқитувчи, шундайми?

- Бундан ҳам баттар... Лобановский болалар "ўлимдан қайтиш" деб атайдиган машқларни 10 марталаб такрорлашга мажбур қиларди. Мисол учун, 16 фоиз нишабликка қараб югурардик. Фақат қўрқмаган ўйинчигина асосий таркибга тушарди. Агар ҳамма бир хил бўлса, унда ҳар биримизга маълум вақт ажратиларди. Ўйлайманки, шу азоблар ортидан тезлигим ошди, чидамлилик ривожланди. Қисқаси, Валерий Васильевич ўта қаттиққўл эди, шунинг баробарида ҳалол ва адолатли.

- Қачондир барчасидан қўл ювиш ҳақида ҳам ўйлаганмисиз?

- Ҳеч қачон. Аксинча, ҳар доим машғулотларга оч эдим. Пул топиш илинжида эмас, балки биринчи навбатда, муваффақият учун. Яъни ўзим ёқтирган ишда катта ютуқларга эришишни хоҳлардим. Мисол учун, "Милан" билан биринчи марта шартнома тузганимда, унда ёзилган рақамларга қарамаганман ҳатто.

- Ўзи Италия клубида қандай пайдо бўлиб қолдингиз?

- Арьедо Брайдега катта раҳмат. У менда ҳаттоки, ўзим сезмаган иқтидорни вақтида пайқади. Эсимда, Брайде бир сафар Галлианини мени кўриш учун Украинага олиб келганида, кутилмаганда, ўйиним умуман чиқмаганди. У ўшанда ҳам мени ҳимоя қилган. Кейин мени шартнома тузишга кўндириш учун уйимизга келганида, "Милан"нинг ортига фамилиям ёзилган футболкасини совға қилди ва қўшиб қўйди: "Бунда бизга "Олтин тўп" ютиб берасан". Шунда отам кулди, мен ҳам. Қаранг, ҳақ экан.

- Сизнингча, ўша "Милан"ни айнан нима юқори даражага олиб чиққанди?

- Бизнинг муваффақиятимиз ортида истеъдод эмас, балки инсоний фазилатлар катта роль ўйнади. Жамоада ақлли одамлар гуруҳи тўпланган эди. Аслида ҳаммамиз қайсидир маънода мураббий ёки менежерга айлангандик.

- Хўш, футбол ҳақида ким кўпроқ ўйларди?

- Филиппо Инзаги шунчаки, футболга қоришиб кетганди. Манчестердаги финал олдидан эрта тонг­да уйғондим ва деразани очдим. Жамоамиз гольф майдонига туташган меҳмонхонада жойлашганди. Атрофга назар ташлаб, ёлғиз югураётган йигитни кўрдим: у ҳужумчи ҳаракатларини такрорларди, айланарди, хаёлан нишонга оларди, ортига ўгириларди. Бу айнан Пиппогол эди.

- Савол эмас, шунчаки битта сўз: Истанбул.

- Бу ҳалигача қонаётган яра. Бошқа нарса эмас. Финалнинг эртасига "Милан" биринчи бўлимдан кейиноқ ғалабани нишонлай бошлагани ҳақида ёзишди. Аслида бундай эмас. Дейлик, танаффусда Паоло Мальдини биринчи бўлиб огоҳлантирди: "Ливерпуль" - 0:3 ҳисобида ҳам таслим бўлмайдиган жамоа. Буни ҳеч ким унутмасин!" Кейин ҳаммамиз бу сўзларни бир-биримизга такрорладик.

- Аммо ғалаба нақддек туюлган финални қандай бой бергансизлар?

- Ўша аламли мағлубиятдан ке­йинги дастлабки 3 ой давомида тунда бақирганча уйғониб кетиб, беихтиёр нега шундай бўлганини ўйлардим. Мана, орадан 16 йил ўтса ҳамки, шу ҳақда ўйлайман, аммо тайинли жавоб йўқ. Кўплаб жамоадошларим бу ўйинни бошқа ҳеч қачон кўришни хоҳлашмади. Мен эса унинг ҳар бир лаҳзасини ёддан биламан.

- Асосий хулоса қандай?

- Сабабини ҳали ҳам излаяпман. Яққол фаворит эдик, жуда яхши ўйнагандик. Рақиб сардори Жейми Каррагернинг бир ҳолати ҳамон кўз ўнгимда. Асосий вақтнинг охирида ундан енгилгина қочиб кетдим, чунки ёшроқ ва тезкорроқ эдим. У ортимдан югурарди, ҳансираши яққол эшитиб турарди. Тўғриси, Жейми ўшанда тўпни қандай олиб қўйганини тушунмаганман. Қисқаси, "Ливерпул"да 1 фоизгина имконият бор эди ва у бор кучи билан шунга ёпишди. Фақат тасанно айтиш мумкин.

- Имкон берилса, нимани ўзгартирардингиз?

- Энди мураббий сифатида ўйлайман: дарвозамизга 3та гол урилган ўша лаънати 6 дақиқа ўйинимизни бузиб юборган бўлса керак. Ўшанда бир муддат тўхтаб, ниманидир ўзгартириш керакмиди? Аммо бу гапим жамоани жуда яхши тайёрлаган Карло Анчелоттига танқид эмас. Биламан, айрим мухлислар фикримга қўшилмаслар, аммо "Ливерпуль" - "Милан" учрашуви футболнинг нафислиги ва гўзаллигига яққол исботдир. Фақат шуниси борки, бу гўзаллик баъзан ўта шафқатсиз бўлади.

- Бугунги футбол сизга ёқяптими?

- Фаолиятимни 2012 йили якунладим. Умуман, бизнинг даврдаёқ футбол пул билан қоришишга улгурганди. Лекин мухлислар, футболчилар ва менежерлар ҳар доим муҳим. Бошқаси бекор.

- "Милан"ни эртароқ тарк этганингиздан афсусланганмисиз?

- Ўшанда Галлиани ва Берлускони ҳар қандай йўл билан мени олиб қолишга уринишди. Қолаверса, "Милан" ҳақиқий уйимга айланиб улгурганди. Ҳаттоки, бугун ҳам шаҳар билан кучли алоқани ҳис қиляпман, гарчи олисда яшасам ҳам. Лекин танлов ўзимники эди. Роман Абрамович чамаси 3 йил давомида мурожаат қилишдан чарчамади. Ўшанда 30 ёшда эдим - янги тажриба учун тўғри вақт. Афсуски, "Ливерпуль" билан реванш жангини ўтказиб юбордим. Қолаверса, "Челси"да ишларим унча юришмади, жисмоний томонлама муаммолар ичида қолиб кетдим. Аммо бу хато эмасди. Манчестер пенальтисини эсланг. Қарор қабул қилдингизми, уни ўзгартирманг. Бутун ҳаётим давомида бу ақидадан чекинмаганман ва ҳаммаси мен учун унча ёмон бўлмади...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:30, 06.05.2021. Ўқилди: 3375 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.