Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Абдураимов: «VARдан қандай вазиятда фойдаланиш керак, тушунмаяпман...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

“Металлург” – “Сўғдиёна” учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида ўз фикр-мулоҳазалари билдирди.

— Ўйин яхши бўлди. Менимча ёмон ўйнамадик. Голларнинг ҳар иккаласини стандарт вазиятдан ўтказиб юбордик. Хатоларимизни кўриб олдик, таҳлил қиламиз. Демак, кўпроқ стандарт вазиятлар бўйича ишлашимиз керак экан. Тактик жиҳатдан рақибга ютқазмадик. Бу жиҳатдан ўйин дурангга мос эди. Агар стандартлардан гол ўтказиб юбормаганимизда.

— VAR билан тўхталишлар кўп бўлди...
— VAR бўйича ўзимнинг фикримни айтадиган бўлсам, мен тўғриси тушунмадим. Менимча ҳакамларнинг ўзлари ҳам нима қилишаётганлигини билишмаяпти. Кераксиз жойларда ўйинларда узоқ тўхталишлар бўлаяпти ва футболнинг жозибаси йўқолаяпти. Футболчилар темпни йўқотиб қўйишаяпти. Майдон марказида ўйин қоидаси бузилса ҳам ВАРга чопишяпти. Текширишаяпти. Ўйин тўхтаб қолаяпти. Айниқса бугунгидек об-ҳавода – ёмғирда футболчиларнинг танаси совуб қолиб, 4-5 дақиқалар кутиб қолишадиган бўлишса, кейин ўйинга яна киришиб кетишнинг ўзи бўлмайди. Яна бир жиҳати дарвозадан 60 метр узоқликдаги вазиятни текширишаяпти-да, гол ураяпмиз – ВАРга мурожаат этишмаяпти. Буни қандай изоҳлаш мумкин. Ўзи қандай вазиятларда ВАРга қараш керак, тушунмайсан киши. Истаган вақтларида ўйинни тўхтатишади, ВАРга қарашади, футболчилар эса кутиб ўтиришади. Гол урилганда вазият 50/50 бўлса, марҳамат, боринг, ВАРни кўриб, тўғри тўхтамга келинг. 5-6-7 дақиқа сарфламанг, 2 дақиқада хулосага келса бўлади. Бизда 10 талик камерада сьёмка қилинмаяпти-ку. Тўртта камерадан лавҳаларни айлантиришга ҳам шунча вақт сарфласак. Ҳар сафар тўхталишлардан кейин футболчилар яна ўйинни бошидан бошлашларига тўғри келаяпти.

— Бугун фақат иккита ўзгариш қилдингиз, сабаби нимада?
— Жиззах жамоасида ўзингиз кўрдингиз, қанақа ўйинчиларни алмаштиришди. Ҳар битта ўзгариш ўйинни кучайтиришга қаратилган. Демак, захира ўриндиғи кенг, зарур футболчилари етарли. Бизларда эса заҳирамизда 3-4 та футболчи бор, холос. Уларнинг ҳам аксарияти ёш, энди катта футболга кириб келаётган ўйинчилар. Ҳозирча вазиятимиз мана шунақа. Боридан фойдаланишга мажбурмиз.

— Кейинги ўйиндан нималарни кутаяпсиз.
— “Локомотив” ҳозир ўйинини топиб олди. Тошкентдаги учрашув менимча жуда қизиқарли ва муросасиз ўтади. Ўйинга пухта тайёргарлик кўрамиз, насиб бўлса охиригача курашамиз.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 18:05, 06.05.2021. Ўқилди: 2498 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик