Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А Сериянинг ўз позицияси бўйича энг қиммат футболчилари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

А сериянинг 2020/21 йилги мавсуми ҳам якунланиш арафасида. Италия чемпионатининг бу йилги мавсуми ҳар қачонгидан қизиқарли ўтди дейиш мумкин, чунки деярли 10 йиллик "Ювентус"нинг гегемонлиги якунига етди. Қолаверса, эски авлод вакиллар орасида мухлислари кўп бўлган, "Интер" ва "Милан" жамоалари яна Италия тожи учун кураш олиб бормоқда. Шунингдек, А серияда ҳам ҳар доим мураббийлар қарама-қаршилигига катта эътибор берилади, аммо бари-бир асосий қаҳрамонлар футболчилардир. Англаганингиздек, ҳозир биз сизлар билан Италия чемпионати ҳақида суҳбатлашамиз. Бу гал эса фақат бошқача, яъни Италия чемпионатида тўп тепаётган футболчиларнинг трансфер нархидан келиб чиқиб, орзулар жамоасини тузмоқчимиз. Дарвоқе, қуйида 3-4-3 схемаси бўйича тақдим этиладиган жамоанинг умумий қиймати 715 миллион еврони ташкил этади. Қани, бошладик.

Дарвозабон

Жанлужжи Доннарумма ("Милан"; 60 миллион евро)

Ҳозирда А сериянинг энг қиммат дарвозабони "Милан" дарвозабони Жанлужжи Донаруммадир. "Россонерилар" тарбияланувчиси атиги 22 ёшда. Шу билан бирга, Донарумма 5 йилдан бери миланликлар асосий таркибда тўп сурмоқда. Олдинги мавсумларда Жанлужжи жуда кўп гол ўтказиб юборган, бу кўрсаткич бир йилда 40дан ортиқ голга тўғри келади. Аммо, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, кўп ҳолларда ҳимоячиларнинг хатоси билан ҳам "Милан" посбони дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Донарумма ушбу мавсумда А серияда 29 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 35 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Бу кўрсаткич бўйича, "Милан" Италиядаги 4 жамоа ҳисобланади. Фақатгина, "Интер", "Ювентус" ва "Наполи" Стефано Пьоли жамоасига қараган камроқ дарвозасидан тўп ўтказиб юборган. Ҳа, жорий мавсумдаги "Милан" ўтган йиллардагига қараганда анча ишончлироқ ўйин кўрсатмоқда ва ушбу ҳолатда Донарумманинг хизматлари борлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Ҳимоячилар

Стефан де Врей ("Интер"; 55 миллион евро)

Де Врей ўзининг  "Интер"даги учинчи мавсумини ўтказмоқда. 2018 йил ёзида ҳимоячи "Лацио"дан эркин агент сифатида "нерадзуррилар" сафига ўтган эди. Миланликлар жамоасида Стефан тезда асосий таркибдаги ўйинчига айланди. Де Врей майдоннинг ҳар икки томонида ҳам самарали ҳаракат қилмоқда. Масалан, ўтган мавсумда 28 ёшли голландиялик А серия ўйинларида 3 та гол ва 4 та голли пас берди, бу марказий ҳимоячи учун ёмон эмас. Ўтган мавсум аввалида "Барселона" футболчига қизиқиш билдирганди, аммо "Интер" каталонияликларнинг таклифини рад этди.Ушбу мавсумда ҳам футболчи яхши ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячи жорий йилги чемпионатда 27 марта майдонга тушиб, 1 марта ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган. "Интер" ушбу мавсумда А серияда етакчилик қилмоқда ва ўз дарвозасидан энг кам гол ўтказиб юборган жамоалардан бири бўлиб турибди. Милан жамоасининг ушбу натижаларида Стефаннинг хизматларини ҳам эътироф этиш керак.

Калиду Кулибали ("Наполи"; 50 миллион евро)

Кулибали А cериянинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири саналади. Сенегаллик футболчи жуда камдан-кам ҳолларда майдонда самарасиз ҳаракатларини амалга оширади. Футболчи 2019/20 йилда жароҳат сабаб кўп учрашувларни ўтказиб юборган эди, аммо ушбу йил бундай муаммо уни қийнамади. Шу билан бирга, 29 ёшли ҳимоячининг трансфер нархида ҳам кўтарилиш бўлди.  "Манчестер Сити" Кулибалига қизиқиш билдирган пайтда, "Наполи" раҳбарияти футболчи учун 70 дан 80 миллион евро атрофида сўраган. Натижада "шаҳарликлар" ўзларини янги ҳимоячи топдилар ва сенегалликлар Неаполда қолди.

Маттейс де Лигт ("Ювентус"; 75 миллион евро)

2019 йил июл ойида де Лигт "Аякс"дан "Ювентус"га 85 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Буни инобатга олган ҳолда, улар дарҳол Маттейсдан юқори даражадаги ўйин кутишди. Аммо, дастлаб ёш марказий ҳимоячи "кекса синьора" сафида яхши ўйин намойиш этмади. Жуда кўп муҳим учрашувларда хатога йўл қўйиб, муҳим учрашувларда гол ўтказиб юборишга сабаб бўлган. Кьеллини мавсум бошида жароҳат олганлиги сабабли, мураббий уни ҳар турда майдонга туширишга мажбур эди. Кейинчалик, голландиялик иқтидор эгаси тажрибасини орттириб бораверди ва ўша мавсумнинг ўзида "Ювентус"нинг асосий таркиб футболчисига айланиб улгурди. Ким билади, агар Жоржино Кьеллини мавсум бошида жароҳат олмаса, де Лигтнинг "Ювентус"даги биринчи йили қандай ўтган бўлар эди.


Ярим ҳимоячилар

Николо Заньоло ("Рома"; 45 миллион евро)

Заньоло Италиянинг асосий истеъдодларидан бири ҳисобланади. Икки йил олдин "Рома" "Интер"нинг ёш ҳужумкор ярим ҳимоячисини 4,5 миллион еврога сотиб олди. Заньоло энди 55 миллионга баҳоланмоқда. Аммо яқин келажакда футболчининг қиймати ўсадими ёки йўқми, бу катта савол. Сабаби, Николо жуда кўп жароҳат орттириб олади. Ўтган мавсумда ҳам Николо нақ икки марта жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлган. Ёшлигидан бундай жароҳатларга мойиллик, охир-оқибат футболчининг карьерасига жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Заньоло 2018 йилдан бери "Рома" сафида 53 марта майдонга тушиб, 10 марта гол уришга эришган. Футболчига мавсум бошланишидан аввал, бир қанча таклифлар тушган эди, лекин "бўрилар" жамоаси ўз футболчисини таркибида сақлаб қолишни уддалади.

Кристиан Эриксен ("Интер"; 60 миллион евро)

2019/20 йилги мавсум давомида Эриксен "Интер"дан тушган таклифни ҳеч иккиланмай қабул қилди. "Тоттенхэм" ўз ижрочи футболчисини қўйиб юборишни истамаганди, аммо Кристианнинг ўзи жамоасини алмаштиришга қарор қилди. Ҳозирча данияликнинг Миландаги ишлари унчалик юришмаяпти. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида 28 ёшли ярим ҳимоячи А сериянинг 17 ўйинида қатнашди ва ўртача майдонда ушбу ўйинларнинг ярим вақтича ҳаракат қилди. Албатта, бу Антонио Конте ва Эриксеннинг ўртасида қандайдир совуқчилик бор дегани эмас, аммо италиялик мутахасис кўп ҳам Эриксенга ишонч билдиравермайди. Ушбу мавсумда ҳам даниялик футболчи А серияда 19 учрашувда майдонга тушган. Бу албатта, 29 ёшли футболчи учун яхши натижа эмас. Яқин кунлардан бери, Эриксен "нерадзуррилар" сафидан кетиши ҳақидаги хабарлар ОАВда айланиб қолди. Эҳтимол, жорий мавсум якунлангандан кейин, биз Кристианни бошқа жаммоа сафида кўрармиз.

Сергей Милинкович-Савич ("Лацио"; 70 миллион евро)

Милинкович-Савич Луис Альберто ва Чиро Иммобиле билан биргаликда "Лацио" етакчиларидан бири. Учаласи ўтган мавсумда 13 йиллик танаффусдан сўнг "бургутлар"нинг Чемпионлар Лигасига қайтишига жуда катта ёрдам беришган. Футболчи ўтган мавсумда А серияда 37 учрашувда майдонга тушиб, 7 марта гол уришга эришган эди. Сергейнинг ушбу самарали ҳаракатлар футбол скаутларининг назаридан четда қолишмаган кўринади. Сабаби 26 ёшли серб футболчисига мавсум бошланишидан олдин "Ювентус" ва "ПСЖ" каби клублар жиддий қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар ярим ҳимоячи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр эдилар. Бироқ, "Лацио" футболчини қўйиб юборишни истамади. Римда қолиш истаги борлигини футболчининг ўзи ҳам ОАВ орқали эълон қилди. Бундан ташқари, унинг шартномаси римликлар билан яна 4 йилга мўлжалланган. Аммо, ушбу мавсумда ушбу жамоалар янада жиддийроқ курашмоқда. Балки, янги мавсумдан Милинкович-Савични бошқа жамоада кўрармиз.


Паулу Дибала ("Ювентус"; 80 млн евро)

Ўтган мавсум Пауло учун яхши бўлди. Футболчи А сериянинг 33 учрашувида 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Ҳар йили Дибала бошқа клубларга ўтиши ҳақида хабарлар чиқади, аммо футболчи доимо ушбу таклифларни рад этиб келади. Чунки, аргентиналикнинг ўзи фақат "Ювентус"да ўйнашни хоҳлашини яширмайди. Аммо, 26 ёшли аргентиналик футболчининг клуб билан шартномасини ҳали ҳам узайтирмаганидан хафа. Футболчи ва Турин жамоаси ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йил июнигача ҳисобланади. Миш-мишларга кўра, Дибала маошни жиддий оширишни талаб қилмоқда ва "кекса синьора" футболчининг талабларини қондиришга шошилмаяпти. Томонлар ўтган йили музокара олиб боришган эди, аммо бундан самара чиқмади. Эҳтимол, "Ювентус" мавсум якунлангандан сўнг, аргентиналикни сотиб юборишни мақсад қилаётгандир. Кузатамиз.

Ҳужумчилар

Криштиану Роналду ("Ювентус"; 50 миллион евро)

"Реал"дан "Ювентус"га ўтганидан бери Роналду 40 миллион еврога арзонлашди. Аммо бу қандайдир тарзда португалияликларнинг ўйинига таъсир қилди деб айта олмаймиз. Чунки, Криштиану ўтган мавсум қандай ҳаракат қилган бўлса, ушбу мавсум ҳам бу самарадорлик пастлагани йўқ. 2019/20 йилги А серия мусобақаси доирасида Роналду Италия чемпионатининг 33 учрашувида 31 та гол уриб, Иммобиледан кейинги иккинчи тўпурарига айланди. 35 ёшли форвард учун ёмон кўрсаткич эмас. 2020/21 йилги мавсумда Роналду аллақачон 27 учрашувда 25та гол урган ва 2 та голли узатма берган. Ёшига қарамай, Криштиану ҳозирда "Ювентус"нинг энг яхши тўпурари ва А сериянинг энг қиммат ҳужумчиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Лаутаро Мартинес ("Интер"; 70 миллион евро)

Мартинес "Интер" сафида учинчи мавсумини ўтказмоқда. 2018 йил ёзида "Расинг"дан кетганидан сўнг (25 миллион эвро эвазига), Лаутаро ривожланиш нуқтаи назаридан катта қадам ташлади. Ҳозир 24 ёшли аргентиналик футболчи энг истиқболли ҳужумчилардан бири. "Барселона" бир неча йилдан буён Мартинесни овлашга ҳаракат қилмоқда, аммо шу пайтгача уни ўз сафига қўшиб олишнинг имконини топа олганича йўқ. "Интер" товон пули миқдорига ишора қилиб, Каталония клубининг умидларини пучга чиқармоқда. Эҳтимол, Лаутарога ҳозирча бирон бир жамоага ўтиши керак эмас, чамамизда. Чунки, бошқа клуб "Интер" каби имконият бериши сўроқ остида. Мартинес ушбу мавсумда А серияда 15та гол уришга эришган. Бу ҳужумчи учун яхши натижа ҳисобланди.

Ромелу Лукаку ("Интер"; 90 миллион евро)

Лукаку А сериянинг сўнгги мавсумининг ажойиб топилмаларидан бири бўлди. Англия Премер лигасида ўз ўйинини топа олмаган футболчи, Италия чемпионатига кўчиб ўтгандан кейин, ҳақиқатданда қобилятини намойиш эта олди. "Манчестер Юнайтед"да яхши ўйинлар кўрсата олмагач, "Интер" белгиялик учун Англия клубига 77 миллион евро тўлаган. Милан шаҳрида Лукаку ниҳоят ўзини топди. Биринчи мавсумда 27 ёшли белгиялик Италия ички чемпионати доирасида 23 та гол урди ва Европа Лигаси тўпурарига айланди. Конте Ромелудан гол урадиган машинани ясади. Жорий мавсумда эса"Интер"ни скудеттони қўлга киритиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. А сериянинг ушбу мавсумида 30 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйишга эришди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:00, 17.05.2021. Ўқилди: 2164 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.