Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буюк психолог – 49 ёшда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Уни Европа футболи намоёндаси, замонавий мураббий типажи, дейишга ҳам бироз қийналамиз. Чунки у бошқача. Инглиз журналистлар тили билан, тўғрироғи, ўзининг Англиядаги илк матбуот анжуманига қиёсан айтганда, «спешиал уан», яъни «махсус битта туғилган», «ўхшаши йўқ».

Жозе Моуриньо. Унинг бу соҳадаги эришган ютуқлари ҳақида, футболга қандай кириб келгани-ю, келажакдаги орзулари ҳақида эслатиб бошингизни оғритмоқчи эмасман. Чунки бу ҳақида гапиришни унинг ўзи жуда яхши кўради, ва албатта бошни оғритиб юборади ҳаммани. «У бекор кетди, Премьер-лига энди бироз зерикарли бўлиб қолди», — бу сэр Алекс Фергюсоннинг ҳамкасби ҳақидаги сўзларидан иқтибос. 

«Райкаард мендан футболчи сифатида қанчалик устун бўлса, мен мураббий сифатида шунчалик ундан баландроқман», деганди у Франк Райкаард ҳақида. Клаудио Ранъери ҳақида эса «Шу ёшга кириб, шунча ишлаб, биттагина суперкубокни ютиш...» деб пичинг қилганди. Гап унда эмас, доимо қизиқардим, нега шу Моуриньо шунақа?

Аслида эса бутунлай бошқача одам. Бу ҳақида уни яқиндан билганлар бу ҳақида кўп гапиришган. Масалан, кунларнинг бирида, қайсидир шаҳарга жамоа билан сафар чоғида, машғулотлардан бирида Моуриньо майдон четида турган бир ногирон кишининг ёнига келади ва узоқ суҳбатлашади. Унинг киборларча ҳаракатларини ўз манфаатлари томон йўйган маҳаллий журналистлар эртасига газетада мураббийнинг калондимоғлиги, ногирон кишини менсимай суҳбатлашганини чоп этишади. «Қизиқ, — хайрон бўлди ўшанда Жозе Моуриньо, — мен унга ўзимнинг яхши кўрган «хоч»имни совға қилгандим»       

Бу саволга Эрик Кантонанинг қўйидаги иқтибосидан жавоб топгандек бўлдим: «Менга Моуриньонинг оригиналлиги ёқади. Йўқ, майдондаги тактик услубини айтмаяпман, унинг мураббийликдаги фаолиятининг ўзи оригинал. У фақат майдонда, ўйин пайтида эмас, доимо курашади, мураббийлик қилади. Ҳар бир гапирган гапи, ўша курашнинг бир қисмидир, бекорга айтилмайди. У тинмай гапираверади, гапираверади, натижада бутун босим ўзига қаратилади, шу орқали у ўз шогирдларини ташқи ўқлардан халос қилади, бемалол ўйинга тайёргарлик кўришлари учун шароит яратади. Шуни яхши билингки, агар у бирор шогирдига жаҳл қилиб, пиво идишини улоқтирса, у ҳақиқатан ҳам ўзини тута олмаганлигидан эмас, балки, ўша вазиятда унинг бу иши ўша шогирдига ижобий таъсир қилишини билганлигидан, хуллас, ўша пайтда у аслида жаҳли чиқиши керак бўлганлигидан қилади. У буюк психолог» — деганди Эрик Кантона.

У ҳар доим шунақа қилади. Унинг учун энг асосий нарса нима биласизми? Фақат уни гапиришлари, уни танқид қилишлари, уни мақташлари. Мақтанчоқлигиданми? Йўқ яна. Менимча, у шу орқали шогирдларини қутқариб қолади. Буни кўпчилик қилади. Баъзида Фергюсон ҳам, Венгер ҳам. Ҳакамни айблайдилар, АПЛ дан шикоят қиладилар, аслида, бунинг фойдаси йўқлигини билишса-да, шу орқали футболчилардан босимни олиб ташлашади, уларга шу орқали «сизлар энг зўр футболчиларсизлар», деган фикрни ўтқазадилар. Фақат Моуриньонинг улардан фарқи, улар баъзан қилишса, Жозе бу ишни ҳар доим қилади. Бу унинг мураббийлик фаолиятининг, ўйинга белгилаган тактикасининг бир бўлаги.   

«Интер» - «Барселона» ўйинидан сўнг каталониялик футболчилар ҳакамга қарши турли эътирозларини билдиришди. Ечиниш хонасига кетаверишда Моуриньо, табиийки, бу ҳолатни кўрди ва матбуот анжуманида тилга олиб ўтганди: ««Барселона» футболчилари ҳакамга эътироз билдира бошлашди, менимча, улар ўтган йилги ярим финални, Лондонни унутишган кўринишади».

Нега? Шартмиди шу?

Чунки Жозе аллақачон жавоб учрашуви учун курашни бошлаб юборганди. Футболчиларнинг қалби нозик бўлади, иримчи бўлишади, руҳан таъсир қилиш осон. Мураббий бу сўзлари орқали, «ўтган йилги ҳолат учун жавоб беряпсизлар», деган маънони сингдириш билан биргаликда, гўёки, «Барса»нинг бу йили ҳам финалга чиқиши адолатсизлик, деган фикрни илгари сура бошлаганди. Тўғри, бу сўзлар оддий сўзлар, аммо ҳавога учадиган эмас, ишонинг.

«Ният яхши бўлса, ҳар қандай йўл билан мақсадга эришса бўлади», бу фалсафани мен умуман оқламайман. Инсоний жиҳатдан истаган гапини гапиришим мумкин, аслида бошқача ўйлайман, асосийси шу, деб ҳисоблайдиган Моуриньони ҳам. Аммо бу ҳам футболдаги ўхшаши йўқ бир услуб эканлигини тан оламан. Тўғри, Эрера, Бесков, Михелс, Лобановский каби инқилоб қилмагандир, аммо нимасидир ўзига тортади. Қанийди, катта мураббий бўлсам-у, шу Моуриньо билан курашиб кўрсам, дейдиган инсонлар кўп бўлса керак.

Футболни билмадим-у, шахсан мен эса у билан покер ўйнамаган бўлардим. Ҳеч қачон!

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:08, 26.01.2012. Ўқилди: 19265 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.