Роналду машиналарини нега кўчирди?
Италия матбуоти «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз машиналари Туриндан номаълум йўналишга олиб кетиши сабабларини маълум қилди.
Олдинроқ футболчи ўз машиналарини Лиссабонга кўчираётгани тўғрисида хабарлар тарқаганди. Чунки Роналдунинг «Спортинг»га ўтиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Бунинг устига транспортировка билан Лиссабондаги ташкилотлардан бири шуғулланган.
Роналду оиласига яқин бўлганларнинг хабар беришларича, Роналду ҳамиша таътилдан олдин машиналарини кўчирар экан.
Gazzetta.it'нинг маълум қилишича, Роналду одатда машиналарини турли нуқталарга олиб боради. Жумладан Германияга. У ерда техник кўрикдан ўтказади. Ўтган йили пандемия туфайли у кўчиришни амалга ошира олмаганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:45, 19.05.2021. Ўқилди: 7310 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар