Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана, холос! Атиги 8 кишига рухсат…

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Швеция футболида антиқа чеклов - футбол ўйинини стадионда атиги 8 (ҳа, саккиз!) нафар мухлис томоша қилиши мумкин. Фанатлар бу қарорга нисбатан савдо марказида катта норозилик намойиши ўтказишди. Маълумот учун, «баҳор-куз» тизими амал қилинадиган Швеция чемпионатининг янги мавсуми апрель ойида старт олди. Швеция ҳукумати ўйинларни мухлислар гувоҳлигида ташкиллашга рухсат берди, аммо белгиланган чеклов жуда ажиб, кулгули. Диққат қилинг, стадион трибуналаридаги фанатлар сони 8 нафардан ошмаслиги керак. Буни қандай тушуниш мумкин?

Табиий савол туғилади - нега айнан 8 нафар? Бу ажиб сон қаердан олинган ва унинг моҳияти нима? Олдинроқ Швеция ҳукуматининг короновирус пандемия­си бўйича тузилган махсус комиссияси турли йиғилиш ва тадбирларда қатнашчилар сони 8 нафардан ошмаслиги хусусида қарор чиқарганди. Бунда спорт тадбирлари учун алоҳида банд йўқ. Хуллас, комиссия қарори ҳаммага тенг, хусусан, футбол ўйинларида ҳам стадионда томошабинлар сони белгиланган миқдордан ошмаслиги зарур. «8» рақамининг моҳияти шу. Эндиликда ҳар бир ўйинга 8та чипта чиқарилмоқда ва у лотерея ўйини воситасида тарқатиляпти.

Норозилик моҳияти. АИК клуби фанатлари ҳам бу қарорга нисбатан антиқа усул билан эътироз билдиришди. Улар стадион яқинидаги савдо марказини турли ҳажмдаги баннерларга тўлдириб ташлашди, яна жўр бўлиб қўшиқ ижро этдилар. Баннерлардан биридаги ёзув маъноси: «Бизнинг миллий спорт 8 нафар мухлисдан кўпроғига лойиқ. Илтимос, ушбу телбавор қарордан тезроқ халос этинг».Намойиш учун айнан савдо марказининг танланганлиги бежиз эмас. Мухлислар бу ҳудуддаги гавжумликка эътибор қаратишди: «Наҳотки, савдо марказларида короновирусга чалинишдан қочиш имконияти анча кўпроқ бўлса...?»

Айтиш жоиз, Швецияда одамлар январь - сентябрь оралиғида турли чекловларга амал қилишлари шарт. Масалан, савдо марказлари ва катта универмаглар бир пайтнинг ўзида 500 нафардан кўп мижозни қабул қилолмайди, спорт заллари, кичик дўконларда эса, 10 квадрат|метр атрофида бир киши бўлишига рухсат бор, холос.

Швеция элит лигалари ассоциа­ция бош котиби Матс Энквист чеклов юзасидан мулойимгина эътироз билдирди: «Ҳозирги муаммони тўғри тушуниб турибмиз - вирус тарқалиши олдини олиш учун чекловлар зарур. Лекин шундай тасаввур ҳам йўқ эмаски, футбол ҳолатини жиддий қабул қилишмаяпти. Ана, савдо марказлари, бар ва кафеларга енгиллик берилди, футболни эса ҳеч ким ўйлаётгани йўқ. Билмайман, нега бундай йўл тутиляпти?»

Швеция ҳукумати март ойи охирларида турли чекловлар муддатини узайтирди. Чунки мамлакатда вирусга чалиниш фоизи ошиб кетди. Ваҳоланки, пандемия бошланган вақтда Швеция чеклов ва карантиндан мутлақо воз кечганди. Бунда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет ҳосил қилиш ва мамлакат иқтисодига путур етказмаслик кўзда тутилди. Ҳукумат жорий йил июнгача 5 миллион кишини эмлашни режалаштирганди, аммо ўхшамаяпти - етарли миқдорда вакцина билан таъминлашнинг иложи йўқ. Бу вақтда вирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда. Дейлик, 10 миллион аҳолиси бор мамлакатда касалланганлар сони 1 миллионга яқинлашиб қолди.

О.ТУРСУНХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 14:07, 21.05.2021. Ўқилди: 3637 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик