Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бухоро»га қарши ўйин 6 очколик баҳс эди». Ҳаким Фузайлов «Динамо»нинг муҳим ғалабаси ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Интервьюлар
A A A

Про лига 8-тури доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳаким Қаюмович, авваламбор муҳим ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин борасида фикрларингиз...
- Аввал ҳам айтиб келганман, Про лигадаги деярли барча жамоаларнинг кучи тенг ва ҳар бир баҳс жуда оғир ўтади. Бугунги рақибимиз «Бухоро» олдида ҳам Суперлига вазифаси турибди, бу жамоа бежизга юқори ўринларда эмас.

Мени хурсанд қилган жиҳати жамоамиз таркиб жиҳатдан ва умуман айрим муаммоларга қарамай, бу ўйинга кучли иштиёқ билан тушди ва майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашди. Ҳа, ўйин давомида хатоларимиз кўп бўлди, ҳали яна учраб туради ҳам, чунки жамоа таркиби янги. Бугунги ўйинимиз ва футболчиларим ҳаракатидан қониқдим. Йигитлар ўйинида ўсиш кузатилаётгани қувонарли. Муҳими ўсишдан тўхтамаслик.

- «Динамо» Самарқанддаги ва сафардаги ўйинларида бошқа-бошқа жамоадек тасаввур уйғотмоқда. Яъни ўз майдонида яхши ўйин намойиш этмоқда, сафарда эса жамоани унчалик таниб бўлмаётгандек. Сизнингчи, бу нима билан боғлиқ?
- Сабаблар кўп. Айтайлик, Урганч ва Тошкентдаги ўтган ўйинлардаги минимал мағлубиятларимизда ҳам жамоа «Хоразм» ва «Оқтепа»дан кучлироқ кўринди, ўйинда устунлик қилганди, аммо рақиблар яримта вазиятни голга айлантиришган эди, биз эса имкониятлардан фойдалана олмагандик.

- Бугун рақибдан нималарни кутган эдингиз ва ҳозирги таассуротларингиз қандай?
- Ўйингача ҳам «Бухоро» билан ўйин кескин, асабий ва шиддатли ўтишини тахмин қилгандим ва шундай ҳам бўлди. Биз ҳам, «Бухоро» ҳам Суперлига учун курашмоқда. Бу жамоанинг таркибида кучли ўйинчилар йиғилган. Шу боис бу 6 очколик ўйин эди. Бу баҳсдаги ғалаба орқали етакчилар гуруҳига етиб олдик.

- «Динамо» жорий мавсумда илк марта Про лигада пешқадамларидан бирини мағлуб этди. Бу жамоа йигитларига қай даража таъсир қилиши мумкин?
- Жамоадаги барча футболчиларнинг жанговар руҳи ошишига сабаб бўлади. Ютиб туриб ҳам ўйин давомида бир-биримизга эътирозларимизни айтишимиз бу яхши, чунки жамоамиз ғалабаларга ташна, барчамиз бир оилага айланганмиз. Навбатдаги турда 3 июнь куни «Олимпик» билан ўтадиган баҳсга қадар яхши тайёргарлик кўришимиз лозим.

- Яхши ўйин намойиш этаётган Жасур Ҳасанов ва Олег Марчукнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?
- Марчукда чарчоқ аломатлари сезилганди, қолаверса оёғидан кичик жароҳати бор эди. Унинг ўзи алмаштиришимизни сўради. Жасур Ҳасанов эса жароҳатидан кейин секин-аста ўйин суръатига мослашмоқда. У тажрибали ўйинчи, ҳали бизга кўп ёрдам беради.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:26, 22.05.2021. Ўқилди: 2710 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик