Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 24 58
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 24 32
10 Болонья 24 30
11 Сассуоло 24 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 26
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Лечче 24 21
18 Фиорентина 24 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино
24-тур Болонья 0-1 Парма
24-тур Лечче 2-1 Удинезе

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Атлетико Мадрид»нинг чўққига йўли

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

XXI асрда Испания чемпионлиги бор-йўғи 4 ҳолдагина "Барселона" ёки "Реал"дан бошқа клубга насиб қилган. Иккимингинчи йиллар аввалида "Валенсия" икки бор бош соврин соҳиби бўлгач, мана энди сўнгги етти йилда иккинчи бор "Атлетико" чемпион бўлмоқда.

Бу сафар чемпионнинг йўли қандай бўлди? Соврин нега айнан Симеоне шогирдларига насиб этди? Натижанинг энг катта ҳиссадорлари ким? Ҳозир шу каби саволларга жавоб излаб кўрамиз.

Наздимда, титул қўлга киритилишининг бош сабабчиси — мураббий! Кейин келадиган ва баъзи ўринларда ундан аввал тилга олинаётган фактор барибир Симеоне шахсияти орқали ўтишга мажбурдир.

Менимча, аргентиналик мутахассис бу сафар ўзини тамомила ўзгартира олди. Аввал Родри, кейин Томас Парти АПЛга трансфер қилиниши ортидан марказ тубдан ўзгариши, ҳимояга мойиллик сусайишини кутган бўлсамда, Диего қаердандир яна бир кучли "стоппер" топиб, эски кўринишга қайтади, деб ўйлагандим. Йўқ, ундай бўлмади. Масалан, ўта муҳим бўлган энг сўнгги ўйинга қарасак ҳам ярим ҳимояда Саул, Коке ва Льоренте ўйнаган. Ва бу мавсум учун типик кўриниш. Бу уч исмда яратувчанлик иқтидори, бузиш хислатидан кўра кучли барибир. Тўғри, Коке бу ўринда кўпроқ меҳнат қилишга мажбур бўлди. Аммо бундан у ҳам, жамоа ҳам ютди.

Ҳужумда Суарес кўпинча икки кўмакчи билан ўйнади. Янник Карраско ва Анхель Корреа. Иккиси ҳам номинал яримҳимоячи. Корреа Облак билан бир қаторда мавсумдаги барча ўйинларда ҳаракат қилган икки футболчидан биридир. Бундайлар бошқа йўқ. Иккиси ҳам анча серҳаракат футболчи. Уларнинг қанотда бўлиши рақиб ҳимоясидаги диққатни сочиб юборди. Бўшлиқлар эса Суарес учун айни муддао эди. Тугал натижа — 67 та гол. Аввалги икки мавсумда клуб 51 ва 55 та гол билан кифояланган. Сезиларли ўзгариш.

Луиснинг титулни қўлга киритишдаги ҳиссаси беқиёс. У ўзига чақириқ ташлаб, сўнгра ўзини ўзи енгди. 21 гол асли катта рақам эмас, аммо бу ҳар бири икки баробар қийматга эга 21 гол бўлди. Мавмум аввалида барқарор бўлган уругвайлик баҳорда бироз секинлашди. Шундан сўнг клубнинг таъқибчилари билан очко фарқи дастлаб қисқариб, кейин йўққа чиқа бошлади. Ҳатто орада Симеоне ўзининг севимли ёпиқ футболига ўтишга уринди. Ва дарҳол бу фикридан қайтди. Албатта бу мавсум мадридликлар кўрсатган ўйин очиқ ва супер тезкор футбол эмас, бироқ айни вақтда бу ёпиқ ва антифутбол ҳам эмас. Мувозанат — бу энг мос сўз таъриф учун.

Яна бир гап. Икки мавсум илгари "Реал"дан харид қилинган Маркос Льоренте ҳам алоҳида тилга олиниши керак. Унга қишда "МЮ"дан 80 млн. евролик қизиқиш билдиргани ҳақида ўқигандим ва хайратланган эдим. Бироқ ўйинларини кўриб таажжубим йўқолди. 12 гол ва 11 ассист — зўр кўрсаткич.

Дарвоқе, энг муҳим исмлардан яна бири — Ян Облак. Энди... "Атлетико" дарвозабондан доим ёлчиган. Облак истисно эмас. 38 ўйинда ўтказиб юборилган 25 та гол ва 17 та даҳлсизлик. Ўз-ўзини изоҳловчи рақамлар. Бебаҳо кипер!

Ҳимоядан Ренан Лодини эътироф этган бўлардим. Ўсди. Ҳужумни бошлашда самарали футболчи. Стефан Савич эса анча қўпол бўлса-да ёмон мавсум ўтказмади.

Симеоне жамоаси ўрта ва кичик клубларга қарши очколарни ола билди. Одатда шундайлар чемпион бўлади якунда. Ҳамма катта ўйинларда муносиб ўйнаган "Реал" ҳам, баъзи-баъзида Пепнинг даврини эслатиб, баъзида ўзинида танимай қолган беқарор "Барселона" ҳам хатолари билан "Атлетико"га йўл беришди. У эса бу йўлдан чўққигача боролди!

Ҳамма Испания футболи ишқибозларига табрик. Сизлар бу мавсум ёндирдинглар!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:12, 23.05.2021. Ўқилди: 3049 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Наполи Расмус Хейлунд 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Интер Маркус Тюрам 7
9 Милан Рафаэл Леау 7
10 Интер Хакан Чалханоглу 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.