Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5206]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3887]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3284]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2419]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2412]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2211]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2030]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2012]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1707]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1635]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Агуэро, «Барcелона», Месси. Бу «учбурчак» атрофида нима гаплар?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансфер бозори яқинлашгани сайин, бир қанча «олди-сотдилар» ҳақида асоссиз миш-мишлардан тортиб, муҳим прогнозлар футбол ОАВларида тинимсиз айлана бошлаши ҳайрон қоларли эмас. Зарари йўқ, ҳар бирининг, ўз қабул қилувчилари бор, албатта. Мана шундай кутилаётган трансферлардан бири, шубҳасиз, Серхио Агуэронинг «Этихад»ни тарк этиб, «кўк-анноранг» либосни кийишидир.

Муҳим инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Серхио Агуэро ушбу ёзда «Барселона»га ўтади. Томонлар аллақачон «ишни пишитишган». Ҳужумчи, эркин агент сифатида Каталонияга келади ва озмас-кўпмас, 2 йиллик шартнома имзолайди. Шунингдек, ушбу битимда «Барса» Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқса, аргентиналик турли бонуслар билан мукофотланиши банди мавжуд бўлади.

Агуэро «кемачилар»да ҳақиқий «матрос»!

Март ойида «Манчестер Сити» Серхионинг жорий мавсум охирида жамоани тарк этишини эълон қилди. Ҳужумчи «Сити»нинг тирик афсонаси. Афсонаки, ўн йил ичида 258 та гол урган, бешта Прембер-лига ва Англия кубоги, учта Суперкубок, олтита Лига кубогини ютган. Ягона кемтиклик эса Чемпионлар Лигаси соврини бўлмиш, «шалпангқулоқ» кубокдир. Агуэро билан видолашув, сўнгги тур ўйинида «Эвертон»га қарши «Этиҳад» ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда. Дарвоқе, клуб раҳбарияти стадион яқинида аргентиналикнинг ҳайкалини ўрнатишни ваъда қилмоқда.

Шогирдлари учун гўёки «меҳрибон ота»га айланган Гвардиола аргентиналикни муносиб кузатмоқда: «Унинг яхши формада бўлганлиги жуда ажойиб. Стадионда бўладиган 10 000 мухлис унга ҳурмат бажо келтириши ва клуб тарихига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиришига мутлақо ишонаман»,-дейди Пеп.
Бўлмасамчи, мухлислар унга атаб «Бу ҳамиша менинг шаҳринг бўлиб қолади» деган сўзлар билан ажойиб граффит чизишди.

Нега айнан «Барселона»?

Агуэро Англияни тарк этмаслиги ҳақидаги фикрлар ҳам йўқ эмас. Боисики, ҳужумчига Лондоннинг «Челси» жамоаси "оғиз солган". «Аристократлар» жорий йилда, супер сермаҳсуллик намойиш этиб, барқарорликни янги мавсумда ҳам сақлаб қолиши шубҳасиз. Боз устига янги тарнсферларнинг "янги"лиги қолмади. Улар тўлиқ жамоага мослашишди, жоиз бўлса, Тухель томонидан мослаштирилишди. Бир қарашда, Агуэродек футболчи Лондон клубида ортиқчалик қилмайди. Ўзи умуман бундай ҳужумчидан ҳеч бир бош тортмаса керак.

Лекин ёш ва навқирон, Абраҳам, тажрибали Жиру ва немис фалсафасини тўлақонли англаб етадиган Вернер ва марказий ҳужумда ҳам муммосиз ҳаракат қиладиган Хаверци бор жамоада, Агуэро кўпи билан заҳира футболчиси бўлиши мумкин, тағин ким билади дейсиз. Лекин аниқ фараз шуки, футболчининг ўзи янги ва ўзига хос чорловни маъқул кўради. Ушбу чақириқнинг Англиядан йироқда бўлиши эса мантиқан тўғри, шундай эмасми?
Серхиога Италия А Сериясидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Туриннинг «Ювентус» жамоаси футболчини Роналду билан яхши тандем ҳосил қилади деган умидда жамоага олиб келмоқчи. Ҳа, Агуэро португалиялик билан тил топишиб кетиши баробарида марказий ҳужум зонаси учун Моратага рақобат туғдириши бор гап. Лекин, ҳали Роналдунинг ўзи жамоада қолиш ё қолмаслик борасида аниқ қарор қилганича йўқ. Бежизга эмасдир, унинг кўч-кўронлари машиналарга ортилиб, номаълум манзил томон йўл олгани. Бунинг устига айни пайтда жамоа янги ҳужумчи эмас, янги мураббий таклиф этишга кўпроқ эътибор қаратгани мақсадга мувофиқ.

Ҳужумчи учун навбатдаги "совчи" Франция, аниқроғи Париждан. Серхиони ПСЖга боғлаши мумкин бўлган кам сонли факторлардан бири парижликлар устози Маурисио Почеттино. Мутахассис ПСЖ истиқболини ўз ҳамюрти хизматлари билан кўра олсагина, ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. Қачонки, Серхио Каталония эмас айнан Парижга, узоқ муддатлик сафар қилишни маъқул кўрса. Акс ҳолда, шундоқ ҳам кадрлар масаласида йирик муаммолари бўлмаган жамоада ўртамиёна харидни амалга ошириш учун арзирли сабаб мавжуд эмас. Хўп, энди «Барселона».

«Кўк-анорранглилар»ни ушбу ёзда катта реструктуризация(қайта қуриш) кутмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, фақат саккизта футболчи келаси мавсум учун асосий таркибдан ўзларига жой кафолатлаши мумкин: Булар орасида табиийки Месси асосий ўринда. Бундан ташқари Тер Штеген, Де Йонг, Педри ва бошқа ёш футболчилар.
Гризманн ва Дембеленинг келажаги борасида конкрет қарор йўқлиги ва икки французнинг жамоадан кетиш эҳтимоли мавжуд эканлигини инобатга олсак, Агуэро билан шартнома имзоланиши олдинга чизиқнинг мантиқий тўлдирилишига асос бўла олади.

Агуэро трансферининг яширин аҳамияти

Агуэронинг трансфери «Барса» ҳужум чизиғини муносиб кучайтириш билан бир қаторда бошқа томондан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Нега? Бир қатор манбалар Куннинг «Барселона»га келиши Мессини клубда ушлаб туришига ёрдам бериши ҳақида хабар тарқатган эди.«Бу оқилона, чунки бу Месси учун яхши қулайликлар яратади. Агуэронинг келиши уни қолишга ишонтириши мумкин», - деди аргентиналик «Барса» афсонаси Хавьер Маскерано ҳам.

Ростданда, Месси ва Агуэро ёшликдан қадрдон дўстлар ҳисобланишади. «Santo Sobado» шоуси эфирида Агуэро 17 ёшидан бошлаб, терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинида икковлон меҳмонхонада, битта хонада бўлишганини айтди. «Энди 30 ёшдан ошдик, биз эски турмуш қурган жуфтликка ўхшаймиз. Лео ҳақиқий бақироқ. Бир куни мен телевизор ёқилган ҳолда ухлаб қолганман, эртаси куни эрталаб шу сабабли у мени койиб берган эди»,-дея табассум билан эслайди Агуэро. Бундан ташқари, бир сафар, пандемия пайтида Агуэро Twitchдаги эфир вақтида дўстига қўнғироқ қилади.

- Нега эрталаб соат тўққизда менга қўнғироқ қилдинг? дея Месси ҳайрон қолади.
- Билмайман, хайрли тонг демоқчи эдим, - деб жавоб қилади Серхио.

Майдондаги ва ундан ташқаридаги Мессининг ўзини тутишидан маълумки, Леонинг жамоадошлари билан ўзаро муносабати ва улар ўртасидаги дўстлик муҳим.
Луис Суарес «Атлетико»га ўтганидан кейин Лео деярли «Барса»да ёлғиз қолди. Шундай бўлсада, Ла Лигадаги қарама-қаршиликларга қарамай, Суарес деярли, ҳар куни Месси билан гаплашиб туришини тан олди.

Испания ОАВлари фаол равишда «Барселона» президенти Жоан Лапорта Лео билан келажакни муҳокама қилган ва уни МЛСга кетиш шарти билан яна икки мавсум жамоада қолишни таклиф қилгани ҳақида ёзмоқда. Аргентиналикнинг маоши пасаяди, аммо у фаолияти ниҳоялангандан сўнг, ўзи учун жонажон маскан, "Камп Ноу"га қайтиб, клубдан жой олади.

Агар ҳамма нарса бир-бирига мос келадиган бўлса, яқинда биз нафақат иккита ажойиб ҳужумчини, балки кўп йиллик яқин ва қадрдон дўстларни бир жамоа сафида кўришга муваффақ бўламиз. Уларнинг биргаликда қандай натижалар қайд этишини эса ҳозирча таҳмин, трансфердан сўнг эса таҳлил қилиш имконияти мавжуд бўлади.

Дадажон Фозилжонов тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:43, 23.05.2021. Ўқилди: 8012 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик