Бугун 16 январь, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 15.01.2026 00:45
      • Интер
      • 1:0
      • Лечче
      • 15.01.2026 22:30
      • Верона
      • 2:3
      • Болонья
      • 16.01.2026 00:45
      • Комо
      • 1:3
      • Милан
      • 17.01.2026 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Аталанта
      • 17.01.2026 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Интер
      • 17.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Сассуоло
      • 16.01.2026 16:30
      • Япония
      • -:-
      • Иордания
      • 16.01.2026 20:30
      • Вьетнам
      • -:-
      • БАА
      • 17.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Хитой
      • 17.01.2026 20:30
      • Австралия
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 17.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Жирона
      • 17.01.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Леванте
      • 17.01.2026 20:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 17.01.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 17.01.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.01.2026 20:00
      • Челси
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.01.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Бёрнли
      • 17.01.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.01.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 17.01.2026 22:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 20 46
2 Милан 20 43
3 Наполи 20 40
4 Ювентус 20 39
5 Рома 20 39
6 Комо 20 34
7 Аталанта 20 31
8 Болонья 20 30
9 Лацио 20 28
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 20 22
14 Парма 20 22
15 Женоа 20 19
16 Кальяри 20 19
17 Лечче 20 17
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 20 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи
20-тур Женоа 3-0 Кальяри
20-тур Ювентус 5-0 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 22:00 Торино - Рома
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 22:30 Кремонезе - Верона
20/01 00:45 Лацио - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду ушбу мавсумда қайси жамоага ўтади. Тахмин қиламиз

Баҳо:
+ | -1
ЕВРОПА / Футболчилар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўпчилик жамоалар сингари "Ювентус" ҳам молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва раҳбарият пулни қандай тежаш ҳақида жиддий бош қотиришмоқда. Клубнинг асосий юлдузи ҳисобланган Криштиану Роналдунинг ҳам  36 ёшдалигини ҳисобга олсак, унинг олаётган маошига арзирли ўйин намойиш эта олмоқдами?! Кўпчилик мухлислар ҳамда мутахасислар томонидан, португалиялик юлдуз учун тўланаётган пулни бошқа бирор ёшроқ ва иқтидорлироқ футболчига ажратиш кераклиги ҳақида айтилмоқда. Шунингдек мавсум сўнгида Роналдуни бошқа жамоага қўйиб юбориш ҳақидаги гаплар ҳам тарқалмоқда. Бу каби ҳолатларнинг ҳаммаси "Юве" Чемпионлар Лигасидан шармандали тарзда чиқиб кетганидан сўнг бошланди. Мусобақани тарк этишда, Роналдунинг айби қанчалик катта эканлиги ҳақидаги тахминлар ҳали анча давом этиши мумкин. Лекин келаётган ёзда Турин жамоаси Криштиануни сотиб юбормоқчи бўлса, португалиялик футболчи қайси жамоалар таркибига қўшилиши мумкин?! Ҳозир биз сизлар билан шу ҳақида бироз фикр юритиб кўрамиз.

"Манчестер Юнайтед"

Роналдуга ҳозирда кўплаб гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда, лекин улар орасидаги энг яхши вариант "Олд Траффорд"га қайтиш бўлади. Гарчи Оле-Гуннар Сульшер ёш футболчиларни жамоада ўйнатишни афзал кўрса-да, аммо сўнгги 15 йилликдаги энг яхши ўйинчидан бош тортмаса керак.
Ушбу қарорни кўпчилик қўллаб қувватласа керак. Негаки, бунга бир нечта сабаблар топилади. Биринчидан, Роналду 2003 йилдан, то 2009 йилга қадар "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилганлиги, ҳамда клуб билан бир нечта совринларга эга чиққанлиги бўлса, иккинчидан, Сульшер танлаган тактиканинг жуда содда эканлигидир. "Қизил иблислар" ҳар қандай мусобақада деярли бир хил 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланиб келади. Қолаверса ҳеч қандай позицион алмашишлар ва айёр ғоялар йўқ. Сульшер жамоаси таркибида индивидуал ҳаракат қиладиган футболчилар ҳам талайгина топилади ва ўйинчилар ҳужумда тўлиқ эркинликка эга. Криштиануда ҳам бу каби хислатлар борлигини ҳисобга олсак, жамоага тезда киришиб кетишини тахмин қилиш мумкин. Шунингдек, яқинда чиққан хабарларга кўра, МЮ мураббийи Сульшер Роналду билан шахсан ўзи гаплашган. Агар, вазият шундай давом этса, Криштиану собиқ жамоасига қайтиши мумкин. 

"Реал Мадрид"

Ҳозирги "Реал Мадрид" жамоаси етакчи футболчига жуда муҳтож. 2019 йилда "Челси"дан не умидлар билан харид қилинган Эден Aзар жароҳатлар билан боғлиқ муаммодан боши чиқмаяпти. Aммо Португал футболчиси "қаймоқранглилар" сафига қўшилсада, аввалги каби лидерлигини қанчалар кўрсата олиши мумкин?! Зинедин Зидан қийин тактикаларни мухлиси эмаслигини ҳисобга олсак, Роналдуни ўзи яхши биладиган таркибга идеал тарзда жойлаштиришига шубҳа қилмаймиз. Aммо бу мақбул вариантми? "Реал" раҳбарияти 36 ёшли футболчи учун жуда катта суммани бериб юборишига ишониш қийин. Чунки уларда ҳозир пандемия сабаб, маблағ борасида бироз чекловлар мавжуд. Қолаверса, Қироллик клуби сафида 30 ёшдан ошган "қариялар" етарлича топилади. Зиданга эса ёш ва иқтидорли футболчи керак, Роналду эса бунга мос келмаслиги аниқ. Aммо "қаймоқранглилар"га Криштианунинг иккинчи қаватда яхши ўйнаши, ҳамда индивидуал маҳорати эвазига бир неча йиллар ёрдам бера олса керак.
Жорий мавсумда "Реал Мадрид" жамоасида жароҳатлар билан боғлиқ муаммолар чиқиб, Испания чемпионлигини ҳамшаҳари "Атлетико"га бой бериб қўйди. 

"ПСЖ"

"ПСЖ"да ҳозирда иккита етакчи футболчи мавжуд. Булар Неймар ва Мбаппе. Лекин ёзда Килиан жамоадан кетишни хоҳлаётганини ҳисобга олсак, Париж жамоасига яна битта етакчи ўйинчи зарар қилмайди. Француз клуби "Ювентус"дан Роналдуни осонликча сотиб олиши мумкин. Бунга уларда маблағ етарлича топилади. Aммо "ПСЖ" мураббийи Маурисио Поччеттино кўпроқ ёш футболчилар билан ишлашини ҳисобга олсак, парижликлар бу каби таваккалга унчалик шошилмаса керак. Жорий мавсум бошланишидан аввал "ПСЖ" Криштианунинг трансферини амалга ошириш учун ҳаракат қилиб кўрганди, бироқ Турин клуби яна бир мавсум футболчини жамоада олиб қолмоқчи бўлишди. Ушбу мавсумда ПСЖ Лига 1 ни "Лилль"га бой бериб қўйди. Ушбу ҳолат парижликлар президентини жаҳлини чиқариши аниқ. Шунинг учун ҳам клуб хўжайини жамоани кучайтириши аниқ. Aгар, Роналду мазкур чемпионатга қўшиладиган бўлса, Франция чемпионатининг нуфузи янада ошиши тайин.

"Интер" Майами

Роналду учун энг эҳтимолий вариант - Давид Бекхэмга тегишли бўлган "Интер" Маями жамоаси ҳисобланади. Португалиялик юлдуз МЛСга ўтадими, ёки йўқми бу номаълум, аммо Бекхэмнинг ўзи жамоасида Месси ёки Роналдуни кўришидан хурсанд бўлишини таъкидлаган.

Майамида тактика унчалик катта аҳамиятга эга эмас: Улар шунчаки, катта номлар эвазига клубни кучайтиришни мақсад қилишган. "Интер" ўтган йили Шарқий конференцияда ўнинчи ўринни эгаллаган эди. Янги мураббий Фил Невилл эса, айниқса, новаторлик тактикаси билан деярли танилгани йўқ. У "Интер"да ҳам, Aнглия термасидаги (аёллар) каби тўпни эгаллаб туриш орқали ўйинни ташкил қилмоқда.
Роналду AҚШга боришни хоҳлайдими? Aниқ эмас. Чунки, у ҳали ҳам футболда юқори даражада ўйин кўрсата олади, назаримизда. Лекин, эҳтимол қулай иқлим ва Голливуднинг жозибаси бир пайтлар Бекхэмни ўзига тортганидек, Роналдуни ҳам ўзига жалб қилиши мумкин. Кузатамиз.

Киритилди: 18:29, 24.05.2021. Ўқилди: 9496 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Ювентус Кенан Йылдыз 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Верона Гифт Орбан 7
6 Интер Хакан Чалханоглу 7
7 Болонья Риккардо Орсолини 7
8 Наполи Расмус Хейлунд 6
9 Интер Маркус Тюрам 6
10 Болонья Сантьяго Кастро 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.