Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6506 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лобановский кубоги. Ўзбекистон U21 Озарбойжонни мағлуб этди (видео)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-22
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон U21 терма жамоаси Украинадаги анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири доирасида бугун Озарбойжонга қарши баҳс олиб борди. Темур Кападзе шогирдлари унда кичик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

Вакилларимиз биринчи бўлимда ҳар томонлама устунликка эга бўлишди. Ёшларимиз тўпни назорат қилишда ҳам, хавфли вазиятлар яратиш бўйича ҳам рақибдан кучли экани сезилиб турди. Фақат вазиятларни голга айлантиришда футболчиларимиз оқсашди.

Ўзбекистон U21 жамоаси иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкорлик билан бошлади ва рақиб дарвозаси олдида хафли вазиятлар ярата бошлади. Аммо Озарбойжон посбони ишончли ўйнашда давом этган бўлса, баъзида йигитларга омад етишмади. Хусусан, Ибрагимов 65-дақиқада йўллаган жарима зарбаси натижасида тўп тўсинга тегиб қайтди. Орадан 10 дақиқа ўтиб эса Жасур Жалолиддинов 28 метрлардан жарима зарбаси орқали "тўққизлик"ка тўпни "михлаб" қўйди.

Озарбойжонликлар ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилишди, аммо Кападзе шогирдлари ҳисобни йириклаштириш учун имкониятларга эга бўлишди. Ўйинда эса ҳисоб бошқа ўзгармади.

Озарбойжон 1-турда Украинани 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Эртага эса Ўзбекистон ва Украина ёшлари сўнгги тур баҳсини ўтказишади. Мазкур учрашувдаги дуранг натижа ҳам вакилларимизга мусобақа ғолиблигини тақдим этади.

Валерий Лобановский халқаро турнири
Озарбойжон (U-21) - Ўзбекистон (U-21) - 0:1 (0:0)
Гол: Жасур Жалолиддинов (75).
Озарбойжон (U-21): Самигуллин, Алиев, Агджабаев (Челик, 84), Зулфугарли (Гурбанли, 61), С.Абдуллазода, Рзаев (Сеидов, 61), В.Жафаров, Д.Жафаров (Р.Абдуллазода, 67) , Гараҳмадов (Вализода, 84), Мустафоев (Ҳусейнли, 84), Асгеров (Елизада, 61).
Ўзбекистон (U-21): Йўлдошев, Мирсаидов (Бегимов, 67), Турсунов (Ҳамиджонов, 75), Султонмуродов (Турдалиев, 71), Шамсиев, Ибрагимов (Холматов, 71), Жўрақўзиев (Жалолиддинов, 67), Абдуманнонов (Норчаев, 67), Бўриев (Розиев, 75), Мамасидиқов (Ҳошимов, 67), Одилов (Раҳимкулов, 72).
Огоҳлантиришлар: Зулфугарли, Асгеров, В.Жафаров - Шамсиев, Одилов, Жалолиддинов, Турдалиев.
Четлатишлар: С.Абдуллазода (ўйиндан кейин) — Шамсиев (90+1), Розиев (ўйиндан кейин)
Ҳакам: Евгений Арановский (Украина).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:46, 27.05.2021. Ўқилди: 4208 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.