Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 09.11.2025 00:45
      • Парма
      • 2:2
      • Милан
      • 09.11.2025 16:30
      • Аталанта
      • 0:3
      • Сассуоло
      • 09.11.2025 19:00
      • Болонья
      • 2:0
      • Наполи
      • 09.11.2025 19:00
      • Женоа
      • 2:2
      • Фиорентина
      • 09.11.2025 22:00
      • Рома
      • 2:0
      • Удинезе
      • 10.11.2025 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Лацио
      • 09.11.2025 01:00
      • Челси
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.11.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 4:0
      • Борнмут
      • 09.11.2025 19:00
      • Брентфорд
      • 3:1
      • Ньюкасл
      • 09.11.2025 19:00
      • Ноттингем Форест
      • 3:1
      • Лидс
      • 09.11.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • 0:0
      • Брайтон
      • 09.11.2025 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Ливерпуль
      • 09.11.2025 01:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 09.11.2025 18:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:0
      • Реал Овьедо
      • 09.11.2025 20:15
      • Райо Вальекано
      • 0:0
      • Реал Мадрид
      • 09.11.2025 22:30
      • Мальорка
      • 1:0
      • Хетафе
      • 09.11.2025 22:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Бетис
      • 10.11.2025 01:00
      • Сельта
      • 2:4
      • Барселона
  • Суперлига
      • 09.11.2025 15:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Андижон
      • 09.11.2025 17:15
      • Хоразм
      • 0:2
      • Сўғдиёна
      • 10.11.2025 18:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Пахтакор 28 56
4 Динамо 27 53
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Қўқон-1912 28 30
11 Машъал 28 29
12 Андижон 27 29
13 Сурхон 27 28
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 28-тур

10/11 18:00 Сурхон - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9641 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол ва иқтисодиёт: 3 йил учун 5 миллиард...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Флорентино Перес ва унинг ҳамкорлари ўйлаган Суперлига ҳозир ҳам футбол оламида мавжуд. Бу - АПЛ. Англия элит дивизиони молиявий томондан янада кучаймоқда. Ҳар ҳолда, АПЛ ва бошқа лигалар ўртасидаги фарқ тобора ошиб боряпти. Охирги кунлардаги асосий янгилик - Англия Премьер-лигаси телеҳуқуқларни тендерсиз сотди. Оддий айтганда, Sky Sports, BT Sport ва Amazon компаниялари амалдаги келишув муддатини узайтириб қўя қолди. Сумма ҳам, ўйинлар тақсимоти ҳам ўша-ўша. Хусусан, BBC Sport ўйинлар лавҳаларини кўрсатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди. Янги келишув 3 мавсумга мўлжалланган бўлиб, 2022-2025 йилларда амалда бўлади.

Умуман олганда, аслида телевизион ҳуқуқларни сотишда тендер ўтказилиши кутилган эди. Бироқ АПЛ директорлар кенгаши якунда ҳеч қандай танловсиз шартнома тузди. Бунда лигани Англия ҳукумати бевосита қўллаб-қувватлади. Яъни ҳукумат тендер ўтказилмаслиги рақобат борасидаги қонуннинг бузилмаслигини кафолатлади. Шу тариқа тендерда иштирок этишни истаган DAZN компанияси норозилиги аҳамиятсиз бўлиб қолди. АПЛ раҳбарияти баёнотига қараганда, қоидаларга амал қилинмаслигига коронавирус пандемияси салбий таъсири сабаб экан. Алоҳида таъкидлаш керак, футбол оламида баҳоси 5 миллиард еврога тенг шартнома - кам учрайдиган ҳодиса. Лекин барчаси фақат сумма билангина муҳим ҳам эмас. Зеро, гап катта маблағ ҳақида борса, соғлом рақобат хусусидаги қонун бир четга сурилади. Бинобарин, Буюк Британияда ушбу қонунни турлича талқин қилиш имкони бор - у бир неча функция­ларга эга. Мисол тариқасида антимонополия бандини келтириш мумкин.

Ҳа, пандемия бутун жаҳонда иқтисодий инқирозни юзага келтирди. Жумладан, Британияда ҳам. Дейлик, 2020 йили Қиролликда ЯИМ (ялпи ички маҳсулот) ҳажми 10 фоиз тушди. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳам пасайиш давом этди. Албатта, харидорлар трансляциялар баҳоси ҳам пастлашишидан умидвор эдилар. Лекин АПЛ тендердан қочиш йўли билан инқирозгача амалда бўлган шартларни сақлаб қолди. Тўғри, ҳукуматнинг лига йўриғидан юргани ажабланадиган ҳолатдир балки. Лекин айни шу ёндашув маҳсулот ҳимоя­сини таъминлади. Сир эмас, АПЛ - Англиянинг асосий қадриятларидан бири. Жумладан, соф спорт ютуқлари нуқтаи назаридан ҳам, бетакрор лига. АПЛ ўйинларини бутун дунёда томоша қилишади. Энг муҳими, лига молиявий томондан ўзини тўлиқ таъминлайди. Тўғри, шундай қудратли чемпионат ҳам пандемия туфайли катта пул йўқотди. Аммо бу топ-клубларга унча билинмади. Қанақасига?

Масалан, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бир неча кун олдин Суперлига ғоясини бузиш борасида фаоллик кўрсатди, яна футбол мутасаддиларидан алоҳида равишда. Қисқаси, клубларга янги ташкилот воситасида пул ишлашга йўл қўйиб берилмади. Шунинг баробарида миллий чемпионатда максимал даромад олиш имкони яратилди. Бу борада бош вазир тутган позиция тушунарли ва аниқ. Айни шу позиция АПЛ ва бошқа кучли лигалар ўртасидаги фарқни янада ошириб юборяпти. Германияда ҳамон олдинги шартнома амалда (3 мавсум учун 4,5 млрд. евро). Лекин ҳозирданоқ кейинги келишув қиймати пасайиши ҳақида гапиришмоқда. Испанияда ҳам эски шартнома ишлаяпти (худди Германиядаги каби 3 йилга 4,5 млрд. евро). Бироқ Бундеслига шартнома қоидаларини бузди. Натижада ўйинларни АҚШда кўрсатадиган BeIN Sports келишувни бекор қилди. Италияда эса DAZN компанияси тендерда амалдаги харидорлардан устун келди. Бироқ 3 мавсум учун атиги 2,5 млрд. евро таклиф қилинди. Қаранг, АПЛ суммасидан икки баравар кам. Энг ёмони Францияда. Чунки Лига 1нинг аввалги мавсуми охирига етказилмади. Оқибатда жорий мавсум ўртасида Mediapro компанияси шартномадан воз кечди. Бу гуруҳ йилига деярли 800 млн. евро тўларди. Диққат қилинг, 800 «лимон» - Лига 1 даромадининг 70 фоизидан ҳам кўп.

Суперлига ғояси пухта ўйланмагани туфайли ташаббускорларни калака қилиш мумкиндир. Лекин клублар муаммоларни ҳал этишга уринганини ҳам унутмаслик керак. Мана, «Барселона» бюджетида катта камомад юзага келди. «Интер» эса футболчилар маоши ва трансферига пул тополмаяпти. «Реал»нинг ялпи қарзи 1 йилда 100 млн. евро «болалади». «Ювентус» эса ўтган мавсум якунларига кўра, 70 млн. евро зарар кўрганини маълум қилди. Қисқаси, Суперлига ғояси бузилгани билан муаммолар йўқолиб қолмади. Умуман, бу вазиятда ҳеч ким ютгани йўқ. Ягона юпанч шуки, ҳаммаси бундан-да ёмон бўлиши мумкин эди. «Бавария» ҳамиша ўзининг оқилона молиявий сиёсати билан ўрнак кўрсатиб келади. Лекин айни шу сиёсат ортидан Тьяго Алькантара ва Филиппе Коутиньо ўрнига Буна Сарр ва Марк Рока таклиф этилди. Ҳал қилувчи учрашувларда эса жамоага таркиб ресурслари етишмади.

«Реал» президенти Флорентино Перес агар бирор жиддий ўзгаришга қўл урилмаса, футбол «ўлиш»ини айтди. Энди «Интер» бош директори Жузеппе Маротта сўзларига эътибор қаратинг: «Тан олиш керак, «Брайтон»нинг «Ювентус»дан кўп пул топиши ғалати туюлиши билан ҳаққонийдир». Ҳозирги моделни шундоқ бозор ҳукмига ташлаб қўйиш ярамайди. Йўқ, футбол «ўлмайди», албатта. Лекин ҳозирги модель ривожланиш учун етарли эмас. Дейлик, АПЛдан тушиб кетган жамоа ЧЛ ғолибидан ҳам кўп пул оляпти. Кўриниб турибдики, қитъанинг суперклублари яқин орада пул топишнинг муқобил йўлларини қидириб кўраверади, барибир. Ҳозирча АПЛ Суперлигага айланмоқда. Еврокубокларнинг финалига чиққан 4та жамоадан 3таси Англиядан. 2019 йили 4та финалчи ҳам туманли ўлка вакили эди. Телеҳуқуқларнинг сотуви ҳақидаги хабарларга эътибор берсак, бу етакчиликнинг чўққиси эмас, балки бошланиши. Ҳозирча хулоса шу...

Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 06:00, 01.06.2021. Ўқилди: 5213 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.