Суперлига ўйинлари ёзда 20:00да бошланади
Ўзбекистон чемпионатининг ёз фаслига тўғри келадиган учрашувлари кечки соат 20:00дан кейин бошланади. Бу ҳақда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.
"Прожектор масаласини бугунгача ҳал қилмаган Суперлига клубларидан 4 тасига ёз фасли давомида уй учрашувларини ўтказишга тақиқ қўйиш масаласи кўтарилганди. Ҳозиргача "Қўқон-1912" ҳаракатни бошлаб улгурди, катта эҳтимол билан иккинчи давра стартига қадар Қўқондаги стадион прожектори масаласи ҳал этилади. "Сурхон", "Андижон" ва "Машъал"да ҳозирча жимлик.
ФИФА кунларидан кейинги 10-тур учрашувларининг барчаси катта эҳтимол билан 20:00 да старт олади", — дейилади Имомхўжаев тарқатган хабарда.
Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 08:33, 03.06.2021. Ўқилди: 2622 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар