Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • -:-
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»га қайтган Карло Анчелотти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Реал»нинг янги бош мураббийи этиб тайинланган Карло Анчелотти 2 июнь куни мадридликлар билан шартнома имзолади ва матбуот анжуманида қатнашди. Италиялик мутахассис унда журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Мураббий этиб тайинланиши ҳақида

Президентга ва Хосе Анхелга раҳмат айтаман. Бу ерга келганимдан хурсандман, бу ер худди уйимдек. Ўтган сафарги натижаларни такрорлашга бор кучим билан ҳаракат қиламан. Клубдаги биринчи ташрифимдан жуда кўп яхши хотиралар қолган. “Реал Мадрид” устози бўлиш нима эканлигини биламан. Бу вазифани завқ, қувонч ва масъулият билан адо этаман.

Масъулият катта бўлишини биламан. «Реал» — дунёнинг энг яхши жамоаси. Бу ерда жавобгарлик бошқа жамоалардагидан каттароқ. Буни ҳам ўтган сафаргидек қабул қиламан.

Менга «Мадрид»дан қўнғироқ қилишганда, бир сония ҳам ўйлаб ўтирмадим.


Рамоссиз жамоани қайта қуриш ҳақида

Нима бўлишидан қатъи назар “Реал Мадрид” таркибдаги энг сара футболчилар билан барча мусобақаларда ғолиблик учун курашади. Мен клубга эндигина келдим ва барча саволларга энди ойдинлик киритаман. Рамоснинг келажаги борасида ўзи билан суҳбатлашиб, яқин кунларда якуний қарорга келамиз. Жамоага қайтишим жуда тез амалга ошди, ҳали футболчилар билан суҳбатлаша олмадим. Кўпчилигини яхши биламан ва улар билан яна бир бор ишлаш имконияти берилаётганидан хурсандман. Келажак борасида яқин орада қарорлар қабул қиламиз.


Каттароқ юлдузларга, масалан, Мбаппега бўлган эҳтиёж ҳақида

Катта футболчилар муваффақиятга эришишинг учун катта имкониятларни тақдим этади, аммо жамоани бир хил даражада ушлаб туриш, жамоавий, сифатли ўйинни намойиш этиш энг муҳими. Сўзсиз, индивидуал жиҳатдан кучли футболчи сенга нимадир бериши мумкин, аммо футболчилар бирдам бўлиб ҳаракат қилиши лозим.

Жамоа услуби ҳақида

Жамоанинг ёрқин ва интенсив футбол намойиш этиш қадрияти мавжуд. Охирги йилларда футбол ўзгарди. Бир қанча қоидалар ўзгарди. Лекин «Мадрид»да ҳеч нарса ўзгармаган — ҳужумкор ва ёрқин футбол намойиш этишда давом этяпти. Мухлислар ва жамоа тарихи ҳам шуни талаб этади.


Таркиб ҳақида

Клуб билан бу ҳақида суҳбатлашмадик. Ўтган галги таркибда бўлган футболчиларни яхши биламан, ундан ташқари иккинчи жамоадаги ва ижарадаги футболчилар билан ҳам танишман. Бизда жуда кўп вариантлар мавжуд. Мен жамоанинг ҳолати билан хотиржам танишиб чиқмоқчиман. Мадриддаги биринчи мураббийлигимда «Кастиля»нинг 4 нафар футболчисидан фойдалангандик: Мората, Начо, Каземиро ва Хесе. Улар жудаям яхши ўйин намойиш этарди. Улардан ташқари Карвахал ҳам бор эди. Яқин кунларда барча мусобақаларда курашиш учун янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.


Жамоа фахрийлари ҳақида

Мен Бейл, Иско, Марселолар билан яхши муносабатдаман. Улар “Реал Мадрид” футболчилари ва бу уларни руҳлантириши керак. Лекин майдонда ҳамма нарса ҳал бўлади. Улар машғулотларга жиддий ёндашиб, «Мадрид»да ўйнашга ҳақли эканликларини мураббийга исботлаши керак.


Президент билан суҳбат ҳақида

Бу ерга келишимдан аввал у билан бир оз суҳбатлашдим. Биз у билан жуда тез келишувга эришдик. Менга берилаётган имконият учун унга миннатдорчилигимни билдирдим. Энди биз «Реал»га максимум фойда берадиган ишларни қилишни бошлаймиз.


«Реал»даги келажаги ҳақида

Қаршингизда 6 йил олдинги Карло Анчелотти тургани йўқ. Мен ўзгардим. Энди менда яна 6 йиллик тажриба бор. «Эвертон»да мени яхши кутиб олишди, афсуски, у ерда муваффақиятга эришиш насиб этмади. Аммо омадсизлик ҳам сенинг ривожланишингга ёрдам берадиган бир тажриба. Таркиб жуда яхши шаклланган. Кросс, Бейл, Бензема каби тажрибали футболчилар ва Родриго, Винициус, Валверде каби ёш футболчилар мавжуд. Сифатли таркиб. Бироқ вазиятни яхшилаб ўргангач, таркибни қисқартиришимизга тўғри келади.


Мураббийлар штаби ҳақида

Яқин кунларда барчасини режалаштирамиз. Ҳозирча бунга вақтимиз бўлмади.


Серхио Рамос ҳақида

Рамос — «Реал» учун муҳим футболчи. Биз у билан суҳбатлашамиз. Шартнома борасида муаммолар юзага келаётганидан хабарим бор, аммо кичик деталларни ҳали билмайман. Барчасини ўрганиб чиқиб, кейин бу мавзу ҳақида гапира оламан.


Гол уриш ҳақида

Бензема 30 та эмас 50 та гол уриши зарур. Винициус ҳам гол уриши керак. Бошқалардан кўра кўпроқ гол уришимиз лозим. Қўл остимдаги футболчилар бошқалардан ажралиб туради. Яна бир бор Бензема билан ишлаётганимдан хурсандман. У ҳозир аввалгидан анча яхшироқ бўлган, ундаги масъулият янада ошган. Келажаги порлоқ ёш футболчилар бор. Ҳужумкор футбол намойиш этишимиз керак.

Жамоанинг рақобатбардошлиги ҳақида

Бу футболчилар рақобат қила олишига ишонаман. Ижарага бериб юборилган футболчилардан ташқари барча футболчилар Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва Ла Лигада сўнгги тургача чемпионлик учун курашди.


Гарет Бейл ҳақида

У Премьер Лигада кам ўйнади, лекин кўп гол урди. Доимий равишда таркибда бўлгани учун охирги ўйинларда яхши ўйин намойиш этяпти. Уни жуда яхши биламан. Агар унда мотивация бўлса, жуда яхши мавсумини ўтказишига шубҳа йўқ.

«Реал» билан боғлиқ хотиралари ҳақида

Барчасини яхши эслайман. Биз ғалаба қозонган ўйинлар, эришган совринлар. Қийин лаҳзалар. Жамоага келган ва ундан кетган кунимни ҳам. Орадан 5 йил ўтди, мен яна қайтиб келдим. Худди биринчи бор келгандагидек ҳиссиётлар мавжуд.


Зидан ҳақида

Зизу ҳақида нима дея оламан? У кетма-кет уч бор Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритди. Охиригача фантастик ишлади. Бутун дунё Зидандан миннатдор бўлиши керак. Аммо бу футбол, мураббийлар кетади ва ўрнига бошқаси келади. У билан ҳали гаплашмадим, лекин яқин орада суҳбатлашмоқчиман. Охирги йилларда Зидан билан мулоқот қила олганим йўқ, баъзан хабар алмашиб турардик. Энди эса у билан суҳбатлашмоқчиман.

У нима ёзганини ҳали ўқимадим. Лекин у ниманидир айтмоқчи бўлгани нормал ҳолат. Футболчилар футбол ўйнайди, журналистлар нима юз бераётган бўлса барчаси ҳақида ёзади. Футболдаги 40 йиллик фаолиятим давомида ҳеч нарса ўзгармади. Буни тўғри қабул қилиш ва давом этиш керак.


Зиданнинг мотивларини тушунгани ҳақида

Буни муҳокама қилишни истамайман. Чунки унинг президент билан қандай муносабатда бўлганини билмайман.


Эден Азар ҳақида

У юқори даражадаги футболчи. Биринчи мавсумида муаммоларга дуч келди, ҳозирча ўзининг даражасини кўрсата олгани йўқ. Азар ҳали ўзини кўрсата олади. Балки ушбу мавсум унинг имкониятларини тўлиқ очиб берар.


Криштиану ва унинг «Реал»га қайтиши ҳақида

Роналду билан яхши муносабатдаман, лекин мен бошқа жамоа футболчилари ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Унинг «Ювентус» билан шартномаси бор ва буни муҳокама қилиш тўғри эмас. У ҳали ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш этяпти, жуда кўп гол уряпти. Бир италиялик журналист мендан у фаолиятини сўнгига яқинлашдими деб сўраганди. Мен «ҳа» деб жавоб бердим. Чунки у аввал 50 та гол урарди, энди эса 30 та.


Криштианунинг хабари ҳақида

У менга ҳеч қанақа хабар жўнатмади.


Танқидлар ҳақида

«Реал» жамоаси олдида қандай мақсадлар турганини ҳамма билади: Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Испания Кубогида ғалаба қозониш. Танқид — бу нормал ҳолат. Бу — бутун дунё кузатадиган клуб. Бундай жамоани бошқариш жуда катта масъулиятни талаб этади ва баъзан истаган нарсаларингга эриша олмайсан. Энг муҳими — футболчиларга, мураббийларга, журналистларга бўлган ҳурмат”.

Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:06, 03.06.2021. Ўқилди: 6349 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.