Бугун 20 март, 2026 йил, жума.

      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • 2:0
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • 3:1
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бухоро 4 10
2 Нефтчи 3 9
3 Локомотив 3 7
4 Насаф 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Андижон 4 6
7 Навбаҳор 4 6
8 Пахтакор 3 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уруш тақдрини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган Александр Зинченко қиссаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

У Житомирда ўтган болалиги ва ўсмирлиги чоғи бир исмни жуда кўп эшитди – Шева, Шева, Шева...

У оиладаги ягона фарзанд эди. Дадасининг ўзи футболчи бўлгани боис “Зина”нинг келажаги ҳақида баҳс бўлиши мумкин эмасди. Владимир Зинченко 8 ёшли ўғлини Радомишлдаги маҳаллий “Карпатия” футбол мактабига жойлади. Александр аксар тенгдошларидан фарқли феълга эга бўлиб, ўйинчоқлар-у кўча ўйинларига қизиқмас, бўш вақтини фақат футбол тўпи билан ўтказарди. Ота-она Зинченколар хонадонда синиши мумкин мумкин бўлган жисмларни сақламасликка интилишарди, чунки кичик Александр тўғри келган жойда тўп тепиб қоларди баъзан.

Дастлаб “Карпатия” сўнг “Шахтёр”нинг ҳудуддаги филиали мақомида бўлган “Манолит” мактаб-жамоаларида ҳаракат қилган қаҳрамонимиз 14 ёшга тўлиши билан мамлакатнинг қудратли клуби саналган “Шахтёр”ни қизиқтира олди. Албатта бундай катта клублар бир вақтнинг ўзида Зинченко сингари юзлаб иқтидорлар билан ҳали улар ўсмир экан шартнома имзолаб қўяди. Бироқ улардан бор-йўғи бир неча нафаригина асосий жамоага етиб бориши мумкин.

Александр жуда амбицияси катта ўсмир бўлиб етишганди. Тезлик ва майдонни кўра билиши юқори даражада бўлган футболчи баъзида чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, ўзини ҳужумчилардек тутарди. 17 ёшидаёқ ўша вақт таркибида Генрих Мхитарян, Дуглас Коста ва Фернандиньо каби футболчилар ҳаракат қилаётган “Шахтёр”нинг асосий жамоаси билан профессионал шартнома имзолаши мумкин эди. Бироқ Украинадаги сиёсий вазият минглаб оилаларда бўлгани каби Зинченколар оиласида ҳам кўп нарсани ўзгартириб юборди. Бунинг устига мамлакатнинг шарқида бошланган уруш ҳаракатлари “Шахтёр”нинг ҳам инқироз режимида ҳаракатланишига сабаб бўлди.

Владимир Зинченко оиласи вақтинча Украинадан чиқиб кетиш тараддидига тушди. Орада Александр “Шахтёр”даги вазият боис клуб билан шартнома имзолай олмаслиги маълум бўлди.  

Оиланинг янги манзили Бошқирдистон Республикаси, Уфа шаҳри эди. Ҳаёт ҳам, футбол ҳам давом этиши керак эди Александр учун. Бундай ёш футболчининг таркибга келиб қўшилиши “Уфа” жамоаси учун катта ютуқ бўлди ўша вақт. 2015 йил февралида “Уфа” билан Россия чемпионатида илк учрашувни ўтказган Зинченкога кўп ўтмай Россия фуқаролиги таклиф этилди. Аммо у таклифни рад этди. 2016 йилга келиб Зинченко мухлислар сўровига кўра жамоанинг энг яхши футболчиси бўлди. Шу йили у Евро-2016 ўйинларида иштирок этиш учун Украина терма жамоаси қайдномасига кирди. Турнирда эса жамоаси таркибида майдондаги энг ёрқин футболчилардан бирига айланди. Албатта Россиянинг “Уфа”сида ўйнаётган футболчининг бирданига “Манчестер Сити” аъзосига айланиши қийин масала, аммо уни Украинанинг турли ёшдаги терма жамоалари таркиби ўтказган халқаро мусобақалари орқали кузатиб келаётганлар орасида “Манчестер Сити”дан бошқа клублар ҳам бисёр эди.
 
Инглиз клубида спорт директори лавозимида ишловчи Чики Бегиристайн Зинченконинг номзодида жуда иккиланиш билан қарор қабул қилгани айтилади. Тасдиқлаш навбати Гвардиолага келганида эса у ҳеч иккиланмаган.



Ёш футболчини дарҳол ПСВга ижарага бериб юборишгани ҳам бу жуда тўғри қарор дейиш мумкин. 2018 йилда эса Бенжамин Менди жароҳат олиб Александр учун чап қанот ҳимоясида бўш ўрин пайдо бўлди. “Зина” эса бу имкониятдан унумли фойдаланиб Пеп учун севимли футболчилардан бирига айланди.

“Челси”га қарши финал ўйини якунига етгач мағлублар сафида энг кўп таъсирланган футболчи бу Александр Зинченко эди. У медални ечиб ташлаган икки кишидан бири бўлди. У Андрей Шевченко сингари бу совринни ютмоқчи эди. Ким билан балки Шева каби уни ота юртига олиб бормоқчи ҳам бўлгандир... бу сафар бўлмади.
 
P.S.

“Ҳисларимни ифодалаб бўлмайди. Биз майдонда боримизни бердик. Тинмай ишладик, аммо бу етарли бўлмади. Биз кучлироқ бўлиб қайтамиз. “Манчестер Сити” тез орада бу турнирда ғалаба қозонишига ишонаман. Чунки сизлар бунга муносибсиз”.

Александр Зинченконинг ўз инстаграм саҳифасида қолдирган сўзлари.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 12:00, 04.06.2021. Ўқилди: 3762 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.