Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Юве" академиясидан чиққан, "ПСЖ"да бахтини топган - Мойзе Кин

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мойзе Кин 2000 йил 28 февралда Италиянинг шимолий қисмида Ивуариялик оилада туғилган ва олти йилни “Ювентус” академиясида ўтказган.


Киннинг парвоз қилиши:

У 2015-16 йилларда “Ювентус”нинг ёшлари сафида 25 учрашувда 24 та гол уриб, у, ОАВ ҳамда тажрибали мураббийлар Пеп Гвардиола ва Арсен Венгернинг эътиборини тушди.

Кинга 16 ёшида “Ювентус” профессионал шартнома таклиф қилди. 2016 йил 19 ноябрда у 16 ёш, 8 ой ва 23 кунлигида клуб асосий жамоасининг энг ёш футболчи сифатида дебют қилди.

Уч кундан сўнг, у 2000 йилларда туғилган биринчи Чемпионлар Лигасида дебют қилган футболчи сифатида тарихга кирди. 2016-2017 йилги мавсум охирида у “Болонья” дарвозасига гол урди ва 21-асрда туғилган А Серияда гол урган биринчи футболчига айланди.


Аммо, дебют мавсумида Кин асосий таркибда атиги тўртта ўйинда майдонга тушган. Шу сабабли ўтган мавсумда у мунтазам машғулот ўтказиш учун “Верона”га ижарага бериб юборилди. Унинг ажойиб ҳаракатлари “Болония”ни Б Серияга тушиб кетишдан асраб қололмади. Лекин Кин тўплаган тажриба бебаҳо эди.


Кин Туринга қайтди, сабаби “Ювентус” Роналдуни “Реал Мадрид”дан 99,2 миллион фунтга сотиб олган эди.

Кинга: “Сиз нега Туринга қайтдингиз?, У ерда захирада қолиб кетмайсизми?”,- дея савол беришди. Аммо Кин жуда ҳам чиройли жавоб қайтарди: “Мен машғулотларда Криштиану Роналдудан ўрганаман. Яқинда унинг барча сирларини ўғирлайман!”.

Балотелли ва футбол университети:

Кин клубда ва терма жамоада бундай жадал ривожланишига ғалати Балотеллидан жуда катта қарздор. Чунки у доим Кин билан яхши алоқада бўлиб, ўз маслаҳатларини бериб турган.


Балотелли Кин сингари африкалик оилада туғилган ва икки ёшида Италияга кўчиб ўтган. Иккала футболчи ҳам футболчилик фаолияти давомида ирқчиликдан азият чекишди ва Италиянинг фуқаролиги тўғрисидаги қонунга қарши курашишди.

Кин Балотелли билан муносабатлари ва тажрибалари ҳақида кўп гаплашишган. Улар орасида ўн йиллик фарқ бор, аммо уларнинг муносабатига тасир қилмади. Балотелли Кинга доим ўзи қилган хатоларни такрорламасликни таъкидлаб турди.

Италияда “Фуқаролик тўғрисида”ги қонун табиатан камситувчи ҳисобланади. Агар сизнинг ота-онангиз италиялик бўлмаса, сиз Италия фуқароси бўлиш учун 18 ёшга тўлишингизни кутишингиз керак.

Киннинг ота-онаси Италияда 30 йил яшаган ва Кин аслида Италия фуқароси бўлган, аммо бу қонун унга ҳали ҳам балоғат ёшига етгунча кутишни талаб қилган. Аммо охир-оқибат, фуқароликни олиш жараёни тезлашди.

Кинанинг агенти Мино Райола ҳам ҳужумчига Златан Ибрагимович ва Роналдудан ибрат олишни маслаҳат берди, чунки Роналдунинг машғулот майдонидаги таъсири ёш истеъдодлар ривожланишида катта омил бўлиб улгурган.


Кин “Ювентус”ни “футбол университети” деб атаган, чунки истеъдодларнинг доимий равишда йиғилишини ҳисобга олган, аммо Мойзенинг ўзи “Аякс” ва “Милан”нинг қизиқишини эътиборсиз қолдирган.

Куч ва тезкорлик:

“Ювентус”нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри Моисе ҳақида шундай деган эди: “У “Ювентус”да қолиши керак, техник жиҳатдан ривожланиши, чемпионлар билан машғулот ўтказиш ва ўзини яхшилаши зарур.

Кин тўп билан узоқ вақт бирга бўлишни ёқтирмайди. У биринчи 15 метрга тезликда кучли. Ҳужумни тугатиш ишларини жуда яхши бажаради.

Кин марказ ҳужумчиси, аммо у майдон бўйлаб ўйнашга тайёр. Унинг ўнг оёғи чапдан яхшироқ, лекин у иккала оёғини тенг даражада ишлата олади. Унда шунчаки футболчида бўлиши керак бўлган барча нарсани жамланган”.

Мйзе Кин профессионал фаолияти давомида “Ювентус”, “Верона” ва “Эвертон” клубларида ҳаракат қилди. Ҳозирда у ПСЖ клубида ёрқин ўйин кўрсатмоқда.

Киннинг турли клублардаги статистикаси:

 

“Ювентус” – 21 учрашув ва 8 гол;


“Верона” – 20 учрашув ва 4 гол;


“Эвертон” – 37 учрашув ва 4 гол;


ПСЖ – 41 учрашув ва 17 гол.

Умумий статистикаси: Кин профессионал фаолиятида 119 учрашувда ҳаракат қилган ва 33 гол уришга муваффақ бўлган.

Киритилди: 15:11, 12.06.2021. Ўқилди: 1863 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.