Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба.

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6658]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [6400]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4967]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4048]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3979]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3712]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3293]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2944]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2789]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2083]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Швейцария - Уэльс. Ўзаро ўйинларда ким устун? Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Қизиқарли тусда бошланиб олган Европа чемпионати давом этади. Бугун ҳисобидан жами 3 та ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, Тошкент вақти билан 18:00да «А» гуруҳининг иккинчи ўйинига старт берилади. Унда Швейцария ҳамда Уэльс жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун курашга киришишади.

Stadion.uz эса анъанага мувофиқ тарзда терма жамоалар ҳақидаги айрим фактларни бўлишишда давом этади.

Швейцария ҳамда Уэльс шу пайтгача бир-бирлари билан жами 7 марта тўқнаш келишган. Уларда яққол Швейцария қўли баланд келган - 5 та ғалаба. Қолган иккита ютуқ эса Уэлсга тегишли ва ушбу қарама-қаршиликда умуман дуранг натижа қайд этилмаган.

Уэльс

- Ушбу жамоа ўз тарихида илк маротаба кетма-кет тарзда Евро мусобақасида иштирок этмоқда. Жамоанинг тарихидаги дастлабки қитъа чемпионати ҳам айнан 2016 йили бўлиб ўтганини алоҳида таъкидлаш керак.

Бироқ, биринчиси бўлишига қарамай, ўша йили уэлсликлар бутун мусобақанинг сенсациясига сабаб бўлган эди. Англия, Словакия ва Россия жой олган гуруҳдан чиқишни уддалаган дебютант якунда яримфиналга қадар етиб борган ва бўлажак чемпион Португалияга имкониятни бой берганди (0:2). Бироқ ўшангача бўлган йўлда Шимолий Ирландия ва Бельгия сингари рақиблар хотиржам тарзда маҳв этилганининг ўзи ҳам Уэльс учун тарихий натижага қиёс этилди. Ростан ҳам шундай.

- Янгича типдаги мундиалдан олдинги Уэлснинг энг яхши натижаси чорак финал босқичи бўлган. У ерда жамоа Югославияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

- Уэльс ҳужумчиси Гарет Бэйл Швейцарияга қарши ажойиб натижага эга. У сўнгги икки ўйинида рақиблари дарвозасига 2 та тўп киритган.

- Аарон Ремзи уэсликларнинг сўнгги йирик турнирлари-Евро-2016даги жамоанинг 50% голларида қатнашган. У ўшанда 1 гол ва 4 та ассист қайд этганди.

- Евро-2020га саралаш чоғида Уэльс квалификациянинг дастлабки 2 баҳсини бой берди, бироқ шундан сўнг кетма-кет 5 ўйинда мағлубиятга учрамади ва сўнгги турдаги Венгрия устидан қозонилган ғалаба эвазига финал роундига йўлланмани қўлга киритди.

- Умуман олганда Евро-2016га қадар Уэлс расмий катта мундиалларда бир маротаба иштирок этган. 1958 йили жамоа бўлажак чемпион Бразилияга чорак финалда имкониятни бой бериб қўйганди (0:1).

Швейцария

- Швейцария Еврода 5 та ўйинлик кичик мағлубиятсиз серияга эга. Шунингдек, турнирдаги дастлабки 6 та баҳсни ютказган ягона жамоа ҳам ҳисобланади.

- Ушбу жамоа қитъа чемпионатида жами 5 маротаба қатнашган. Уларнинг учтасида гуруҳдан чиқишнинг уддасидан чиқа олмаган. 2016 йили эса 1/8 финалгача етиб бориб Полшага имкониятни бой бериб қўйган.

- Швейцария Бокуда иккинчи маротаба ўйнамоқда. 1996 йили августда бўлиб ўтган ЖЧ-1998 саралашида мезбонларга 0:1 ҳисобида имконият бой берилган.

- Швейцария Европа чемпионатларида жами 13 маротаба қатнашган. Улардан 2 тасида ғалаба қозонган бўлса, 5 таси дуранг ва 6 та баҳс мағлубият билан тугаган.

- Швейцария Еврога оид мусобақаларнинг сўнгги 14 тасидан биттасида мағлубиятга учради. У 2019 йили октябрда қайд этилган эди. Шундан бери 8 та ғалаба ва 5 дуранг. Жамоа Евро-2016ни мағлубиятсиз ўтказгани ҳам алоҳида эътиборга молик.

Бундан ташқари Швейцария ўзининг Миллатлар лигасидаги дебют мавсумини ажойиб тарзда ўтказди. Жамоа яримфиналга қадар етиб борди. Фақат 3-ўрин учун баҳсда Англияга 1:3 ҳисобида имконият бой берилди.

- Владимир Петкович Швейцарияни кетма-кет 3 та йирик мундиалга бошлаб тушган иккинчи мураббийга айланди. У 2014 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:18, 12.06.2021. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.