Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Руслар ўз уйида асосий футболчиларисиз қолган Бельгияни қабул қилади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Европа Чемпионати старт олди ва бугун ҳам мазкур турнир доирасида бир қатор ўйинлар бўлиб ўтади. Мазкур ўйинлар ичида энг катта афишага эга учрашув Россия ҳамда Бельгия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлса керак, менимча. Бельгия катта номларга эга, аммо Россия ҳам ўзига хос ҳарактерли кучли жамоа ҳисобланади. Сўнгги мундиалда улар бизни хайрон қолдиришган эди. Бу сафар ҳам руслар катта мақсадлар билан иложи борича узоқроқни кўзлаб мазкур турнирга етиб келган. Бельгия эса максимал даражада узоқни кўзлайди, яъни чемпионлик уларнинг асосий мақсади. Сабаби, бу таркиб билан улар бемалол кўҳна қитъа чемпионлигини қўлга киритса бўлади. Имкониятларги етарлича баҳо бердик, энди эса мазкур ўйин олдидан иккала жамоанинг ҳолатига тўхталиб ўтамиз:

Бельгия

Бельгия терма жамоаси 9 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келмоқда. Айни дамда улрада кучли таркиб ва яхши шаклланган жамоа мавжуд, аммо йўқотишлар ҳам йўқ эмас. Кевин Де Брюйне биринчи тур учрашувини кичик жароҳат сабаб ўтказиб юбориш эҳтимоли мавжуд. Азар ҳам илк турда катта эҳтимол майдонга туша олмайди. Витцелнинг ҳам майдонга туша олмаслиги маълум бўлди, аммо у рус футболини яхши тушунган шахс сифатида мураббийга ёрдамчи вазифасини бажариши мумкин. Бу терма жамоа мухлисларини ҳурсанд қиладиган бир жиҳат - Лукакунинг майдонда эканлиги. Якунланган мавсумда у ажойиб ўйинлар ўтказди. Терма жамоа сафида унинг ҳисобида 93 та ўйинда 60 та гол мавжуд ва у Бельгия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Шунингдек, Азар ҳам сермаҳсуллик масаласида анча яхши кўрсаткичга эга. Ҳозирча 30 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида 32 та гол мавжуд. Гарчи, айрим етакчилар ўйинни ўтказиб юборсада, Бельгиянинг таркиби анча рақобатдардош ҳисобланади. Биргина майдон марказининг чап қанотида анчагина кучли рақобат вужудга келган. Шадли, Торген Азар ва Каррасколар ушбу нуқтада ҳаракат қилади. Торгеннинг бироз ҳужумкорроқлигини инобатга олсак, уни бошқа нуқталарда ҳам ўйнатса бўлаверади. Шунингдек, Юри Тилеманснинг ярим ҳимоядаги ишончли ўйинлари ва пушка зарбалари русларни анча қийнаб қўйиши мумкин. Россия терма жамоаси Куртуа дарвозасига гол уриши анча қийин. Боиси, у айни дамда яхши формада ва у терма жамоа сафида ҳар доим ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатиб келган, аммо унгача ҳимоядан ўтиш масаласи турибди. Одатда Роберто Мартинес шогирдлари уч марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Тоби Алдервейрелд, Ян Вертонген ва Томас Вермален учлиги катта эҳтимол Бельгия ҳимоясини ташкил қилса керак. Шундай экан, улар бу баҳсга тўлиқ тайёр ва асосий фаворит сифатида тилга олинмоқда. Буни майдонга исботлаш қолди ҳолос.

Тахминий таркиб: (3-4-2-1): Куртуа – Алдервейрелд, Денайе, Вертонген – Менье, Дендонкер, Тилеманс, Т. Азар (Карраско) – Мертенс, Доку (Т. Азар) – Лукаку.

Россия

Руслар ўз таркиби билан мақтана олмайди, ҳар ҳолда Бельгиянинг олдида. Аввал айтганимдек, жамоавий ўйин ва курашувчанлик эвазига улар ўз рақибларини мағлуб этиши мумкин. Боиси, Бельгиянинг ҳар бир нуқтада ҳаракатланувчи футболчиси класс бобида руслардан устун. Россиянинг ярим ҳимоясида Александр Головин ҳаракат қилади ва бу футболчи мазкур терма жамоанинг энг ишонган футболчиларидан бири ҳисобланади. 25 ёшли ярим ҳимоячи "Монако" таркибида ҳаракат қилади ва у якунланган мавсум Франция чемпионатида 21 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. У Мундиалда ҳам ўзини кўрсата олган эди ва катта эҳтимол бу сафар ҳам ўз жамоасининг энг муҳим футболчиларидан бири бўлади. Миранчук ҳам ярим ҳимояда унга ёрдам беради. Артём Дзюба эса анчадан бери Россия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси ҳисобланади. Бу нуқта унинг ўзигагина тегишли ва у мазкур турнир давомида жамоаси учун керакли голларни уриши кутилмоқда. Назарий жиҳатдан Станислав Черчешев шогирдларининг имконияти паст, аммо нима бўлган тақдирда ҳам ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Тахминий таркиб: (3-4-2-1): Шунин – Баринов, Джикия, Семенов – Фернандес, Зобнин, Оздоев, Караваев (Жирков; Кузяев) – Миранчук, Головин – Дзюба.

Ўйинлар тарихи

Мазкур жамоалар ўз тарихида умумий 9 маротаба ўйин ўтказган ва уларнинг 7 тасида Бельгия ғалаба қозонган 2 маротаба эса дуранг натижа қайд этилган. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашув 2019 йилнинг 16 ноябрьида бўлиб ўтган ва унда Россия 1-4 ҳисобида мағлуб бўлган.

 

                                                                            Худайқулов КАРИМ тайёрлади

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:55, 12.06.2021. Ўқилди: 4595 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик