Ўзбекистон суперкубоги 11 март куни бўлиб ўтади
Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Ўзбекистон Суперкубоги учун бўладиган ўйин санасини маълум қилди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон чемпиони "Бунёдкор" ва Кубок соҳиби "Пахтакор" жамоалари шу йилнинг 11 март куни "Жар" стадионида тўқнаш келадиган бўлишди.
Олдинроқ бу сана ҳақида сайтимизда маълумот бериб ўтгандик. Бироқ Фарход Магометов буни расман тасдиқланмаганини таъкидлаб ўтганди. ПФЛ бугун ушбу хабарни расман тасдиқлади.
Манба: www.pfl.uz

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар, Ўзбекистон суперкубоги фақат бир марта ўтказилган. Ўшанда 1998 йилги чемпион "Пахтакор" ва 1998 йилги кубок соҳиби "Навбаҳор" Фарғонада ўзаро учрашишганди. Фарғона вилоят Камолот ЁИҲ томонидан ташкил қилинган ўйинда наманганликлар 4:2 ҳисобида ғалаб қозонган.
Киритилди: 15:27, 02.02.2012. Ўқилди: 14144 марта. Фикрлар: 23 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).