Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Яқин ўтмиш қироллари. Ўзаро ўйинларда ким устун? Рақамлар сўзлаганда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа чемпионати баҳслари давом этади. Бугун энг сўнгги ва энг қизиқарли дея айтилаётган «F» гуруҳида баҳслар ўтказилади.

Гуруҳнинг ва ўзи умуман турнир биринчи турининг марказий баҳсида Франция ҳамда Германия ўзаро тўқнаш келмоқда. Stadion.uz эса доимгидек учрашувга доир қизиқарли факт ва статистикалар билан таништиришда давом этади.

Хўш, яқин ўтмишнинг икки Жаҳон чемпионлари иштирокидаги тўқнашувларда ким устунроқ?

• Германия ва Франция шу пайтгача жами 31 маротаба турли мусобақалар доирасида ўзаро тўқнаш келган. Улардан 14 тасида французларнинг қўли баланд келган бўлса, 10 марта Бундестим ғалабани тантана қилган. Яна 7 баҳс эса дуранг билан ўз якунига етган.

• Германия посбони Мануэль Нойер ўтган ҳафта Латвияга қарши ўртоқлик баҳсида жамоаси дарвозасини қўриқлаб борди.

• Бу таниқли кипер учун фаолиятидаги миллий терма жамоа сафида 100-ўйин бўлди. Мануэль бу борада дарвозабонлар орасида ушбу кўрсаткични қайд этган илк футболчига айланди.

• Шунингдек, терма жамоанинг ҳозирги таркибида энг кўп гол урган фуболчи бу Томас Мюллер ҳисобланади. Тажрибали немис ҳисобида 39 та гол мавжуд.

• Олмон юрти ўз тарихида 3 марта қитъа чемпионлигида ғолиб бўлган. Бу эса мусобақа тарихидаги Испания билан биргаликдаги энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.

• Германия терма жамоаси таркибидаги энг сермаҳсул ўйинчи Серж Гнабри ҳисобланади. У шу пайтгача жами 22 та голда иштирок этди (16 гол, 6 ассист).

Фоиз ҳисобига олганда эса бу ҳар 80 дақиқада биттадан самарали кўрсаткич дегани. Бундестим таркибида ҳеч ким яқин орада бундай натижани қайд эта олмаган.

• Германия терма жамоаси ўз таркибидаги халқаро майдонда чемпион бўлган футболчилари сони билан мақтана олади. Жамоа сафида охирги 9 ой мобайнида 9 та Чемпионлар лигаси кубоги соҳиблари ҳаракат қилмоқда.

Улар Нойер, Мюллер, Гнабри, Киммих, Горецка ва Зюле («Бавария»дан), шунингдек, Рюдигер, Ҳаверц ҳамда Вернер («Челси»дан).

• Ўз навбатида «хўрозлар» таркибида ҳам 5 нафар Бундеслига клуби футболчилари ҳаракат қилишмоқда. Улар - «Бавария»дан Эрнандес, Коман, Павар ҳамда Толиссо, шунингдек, «Боруссия М» аъзоси Маркус Тюрам.

• Германия Францияни 5 ўйиндан бери мағлуб эта олмаяпти. Улар ҳисобидаги сўнгги ғалаба 2015 йилда қайд этилган. Ундан сўнг ўтказилган баҳсларда немислар бор йўғи жами 3 та гол уришган холос.

• Германия терма жамоаси ўз тарихида ҳали бирор марта Евронинг очилиш ўйинларида мағлуб бўлмаган. Бунинг устига ушбу юрт вакилларида мусобақада энг кўп зафар қучган жамоага айланиб олиш учун яхши имконият мавжуд.

• Французлар ҳужумчиси Антуан Гризманн Германия билан кечган ўйинларда ажойиб сермаҳсулликка эга. У немислар билан ўзи майдонга тушган сўнгги 4 баҳсда 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

• Франция Германияга 1986 йилдан бери йирик мундиалларда ютказмай келмоқда. Бу орада тўртта катта баҳс бўлиб ўтган.

• Германия сўнгги учта Европа чемпионатида энг камида яримфиналгача бормоқда. Жамоанинг бу борадаги сўнгги ютуғи 1996 йили қўлга киритилган.

• «Кўклар» бош мураббийи Дидье Дешам ушбу турнирда тарихдан жой олиши мумкин. Яъни агар Франция жорий Еврода ғалаба қозонса, Дешам ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида Жаҳон ва Европа чемпионатларида зафар қучган илк шахсга айланади.

• Бундестим посбони Мануэль Нойер ушбу турнирда ўзининг шахсий ва Жаҳон рекордини янгилашга яқин турибди. Нойер ҳозирча халқаро йирик мундиалларда энг кўп майдонга тушиш бўйича Икер Касильяс ва Жижи Буффондан ортда бормоқда.

Агар немис посбони яна 5 та ўйинда жамоаси шарафини ҳимоя қилса, юқоридаги икки афсонанинг 31 учрашувлик довонидан ошиб ўтишга муваффақ бўлади.

• Шунингдек, ўтган Еврода французлар етакчиси Антуан Гризманн 6 та гол билан тўпурар бўлган эди.

Ундан кейинги ўринларни ўз жамоадошлари Жиру ва Пайетлар 3 гол билан эгаллашгани ҳам қизиқарли ҳолат. Бунинг устига Антуан Германияга қарши сўнгги 3 ўйиннинг иккитасида дублга эришган.

• Германия Европа чемпионатлари доирасидаги сўнгги 8 учрашувида энг камида иккита гол уриб келмоқда.

• Бундестим ўша саккиз баҳсдан еттитасида ғалаба қозонишнинг уддасидан чиққан. Ягона ва энг сўнгги мағлубият ҳам айнан Франциядан қабул қилиб олинган.

Ўша учрашув 2016 йилги Европа чемпионати ярим финали доирасида ўтказилганидан хабарингиз бор.

• Франция Германияга қарши баҳсларнинг сўнгги 5 тасида умуман мағлубиятга учрамаган. Томонларнинг охирги учрашуви 2018 йилнинг 16 октабрида Миллатлар лигаси доирасида ўтказилган бўлиб, унда французлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

• Франция эса ўз навбатида ушбу мусобақанинг сўнгги 7 та баҳсидан 6 тасида зафар қучган. Энг сўнгги ва охирги мағлубият худди бугунги рақиби сингари 2016 йилнинг финал оқшомида Португалиядан қабул қилиб олинган.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:10, 15.06.2021. Ўқилди: 2728 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.