Бугун 31 август, 2025 йил, якшанба.

      • 30.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 3:0
      • Хетафе
      • 30.08.2025 20:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Атлетико
      • 30.08.2025 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 30.08.2025 22:30
      • Жирона
      • -:-
      • Севилья
      • 31.08.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Мальорка
      • 31.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.08.2025 22:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 31.08.2025 22:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Осасуна
      • 01.09.2025 00:30
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Барселона
      • 30.08.2025 16:30
      • Челси
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 30.08.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Эвертон
      • 30.08.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Бёрнли
      • 30.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Брентфорд
      • 30.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 30.08.2025 21:30
      • Лидс
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 31.08.2025 18:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 31.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 31.08.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.08.2025 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • CAFA Nation's Cup
      • 30.08.2025 17:00
      • Қирғизистон
      • 1:1
      • Туркманистон
      • 30.08.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 1:1
      • Ўмон
      • 01.09.2025 17:00
      • Ҳиндистон
      • -:-
      • Эрон
      • 01.09.2025 20:30
      • Тожикистон
      • -:-
      • Афғонистон

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Туркманистон 1 1
2 Ўзбекистон 1 1
3 Ўмон 1 1
4 Қирғизистон 1 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 1 3
2 Ҳиндистон 1 3
3 Тожикистон 1 0
4 Афғонистон 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Эрон 3-1 Афғонистон
1-тур Тожикистон 1-2 Ҳиндистон
1-тур Қирғизистон 1-1 Туркманистон
1-тур Ўзбекистон 1-1 Ўмон

Навбатдаги ўйинлар. 2-тур

01/09 17:00 Ҳиндистон - Эрон
01/09 20:30 Тожикистон - Афғонистон
02/09 17:00 Ўмон - Қирғизистон
02/09 19:30 Ўзбекистон - Туркманистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2851 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Евро-2020. Бельгия кейинги босқичда. Қолган уч терма жамоада имконият сақланиб турибди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Янгиликлар
A A A

"B" гуруҳида иккинчи тур учрашувлари ортда қолди.

Россия терма жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқичининг 2-турида Финландияни минимал ҳисобда (1:0) мағлубиятга учратди.

Учрашув бошида финлар ҳужумчиси Похянпалонинг боши билан урган голи офсайд деб топилди ва бекор қилинди.

Биринчи бўлим якунида Алексей Миранчукнинг урган голи ягоналигича қолди ва руслар 3-тур олдидан гуруҳдан чиқиш учун имкониятларни яхшилаб олишди.

Мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси Алексей Миранчук деб топилди. Унинг дарвозабон устидан айланма тўпни ташлаб қўйиши ушбу турнинг энг чиройли голларидан бири бўлиши турган гап.

Россия тўпурари Алексей Миранчук: Ҳа, гол киритдим, аммо бу муҳим эмас. Ўйинда ғалаба қозонганимиз, топшириқни якунлаганимиз, уч очко қўлга киритганимиз аҳамиятли. Ушбу босқичда ғалаба жуда муҳим эди. Бу мусобақа яхши жамоаларга тўла ва ҳар ўйинга эътибор қаратиш лозим.

Россия бош мураббийи Станислав Черчесов: Йигитлар бугун бутун жамоа бўлишди. Улар юклатилган вазифани амалга оширишди ва ғалаба қозонишди. Танлаган тактикам тўғри эди деб ўйлайман. Рақиб ҳимоясини бузиш учун қанотлардан фойддаланишимиз керак эди, буни уддаладик. Режа иш берди.

Финландия устози Маркку Канерва: Яхши ҳимояландик ва олдинга бордик. Данияга қарши ўйинимиздан яхшироқ ҳаракат қилдик. Гол уришни уддалай олмадик, аммо яхши вазиятларга эга бўлдик. Баъзи зарбалар дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди, айримлари блокланди.

Финландия сардори Паулус Аражуури: Жамоамдан бугун жуда фахрланаман. Албатта, Россияда сифат бор, лекин бизда имкониятлар бўлди. Похянпало қандай офсайдда бўлганини билмайман, аммо гол уришга жуда яқин келдик. Гол урганингизда катта энергия оласиз. Гол бекор қилинса, аксинча катта энергия йўқотасиз.

Калит статистикалар

Россия ушбу ғалабаси орқали Европа чемпионатлардаги 6 ўйиндан (2 дуранг, 4 мағлубият) иборат ғалабасиз церийага барҳам берди. Шу пайтгача руслар Евро-2012 илк баҳсида Чехияни 4:1 ҳисобида мағлуб этишганди.

Россия мустақил давлат сифатида Финландияга қарши барча 5 ўйинда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати: 16-1.

Миранчук Россия термаси сафидаги олтинчи голини киритди. У охирги марта терма жамоа таркибида 2019 йилнинг ноябрь ойида Сан-Маринога қарши кечган беллашувда гол урганди.

Россия Финландияга қарши 5 учрашувнинг ҳар бирида биринчи бўлим давомида гол киритди.

Россия термаси Евро мусобақаларининг асосий босқичида охирги 9 ўйиннинг биттасида биттадан кўп гол урган.

Таркиблар:

Финландия: Градески; Тоивио (Енсен 85), Аражуури, ЎШаҳнесси; Шюллер (Кауко 67), Камара; Раитала (Соири 75), Лод, Уронен; Пукки (Лаппалаинен 75), Поҳянпало

Россия: Сафонов; Марио Фернандес (Караваев 26), Дивеев, Жикия, Кузяев; Зобнин, Баринов, Оздоев (Жемалетдинов 61); Алексей Миранчук (Муҳин 85), Дзюба (Соболев 85), Головин.


———————
Бельгия терма жамоаси Евро-2020 гуруҳ босқич иккинчи туридан ўрин олган Данияга қарши баҳсда иродали ғалабага эришди ва муддатидан олдин плей-оффга йўл олган жамоалар қаторига қўшилди.

Учрашувнинг 99-сониясида Юссуф Поулсен гол урган ҳолда мусобақа тарихида энг тезкор иккинчи гол муаллифига айланди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида ўйин бир дақиқага тўхтатилди ва Кристиан Эриксен ҳурмат намойиш этилди.

Иккинчи бўлим аввалида Кевин де Брюйне Дрис Мертенс ўрнига тушди ва Евро-2020 мусобақасида дебют қилди. Унинг майдонга қўшилиши жамоасига фойда келтирди. 55-дақиқа Кевин Азарларнинг кичиги Торганга голли узатма берган бўлса, Эден Азарнинг узатмасини 70-дақиқада голга айлантирди.

Натижада, 2:1 ҳисобиад ғалаба қозонган Бельгия терма жамоаси очколар сонини олтитага етказиб гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ижобий ҳал қилди.

Калит статистикалар

Бельгия Еврода илк бор биринчи гол ўтказган учрашувида ғалаба қозонди. Бунга қадар 1 дуранг, 6 мағлубият қайд этилганди.

Бельгия илк бор гуруҳ ўйинларида кетма-кет икки ўйинда ғалаба қозонди ва 5 та гол уришга эришди. Аввалги энг яхши кўрсаткич 4 гол бўлган (1984 ва 2016).

Де Брюйне ЖЧ-2014 ва 2018да гол урган бўлса ҳам Европа чемпионатида биринчи марта гол урди.

Дрис Мертенс Бельгия терма жамоасида 100-учрашувни ўтказган бешинчи футболчига айланди.

Бельгия Данияга қарши охирги 4 ўйиннинг ҳар бирида 2 ва ундан ортиқ гол урган.


Бельгия Евродаги охирги 6 ўйиннинг бештасида ғалаба қозонди.

Бельгия 32 учрашувдан бери ҳар бир ўйинда гол уриб келмоқда. Охирги марта ЖЧ-2018 ярим финалида бельгияликлар гол ура олишмаганди (Франция, 0:1).

Таркиблар:

Дания – Шмейхель, Вестергор (Ольсен, 84), Кристенсен, Кьер, Васс (Ларсен, 62), Хейбьерг, Дилэйни (Йенсен, 72), Дамсгор (Корнелиус, 72), Мэле, Поульсен (Нергор, 62), Брэйтуэйт.

Бельгия – Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Денайер, Менье, Тилеманс, Дендонкер (Витцель, 59), Азар (Вермален, 90), Карраско (Азар, 59), Лукаку, Мертенс (де Брюйне, 46).

 

Бельгия ўз гуруҳида 6 очко тўплаган ҳолда яққол етакчилик қилмоқда. Учинчи турда Бельгия Финландия термаси билан, Дания Россия жамоаси билан беллашади. Мазкур ўйинлар 21 июнь куни ўтказилади. 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:55, 17.06.2021. Ўқилди: 3234 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 2
2 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
3 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
4 Эрон Мажид Ҳуссайний 1
5 Афғонистон Умид Мусавий 1
6 Тожикистон Шаҳром Самиев 1
7 Ҳиндистон Анвар Али 1
8 Ҳиндистон Сандеш Жҳинган 1
9 Қирғизистон Жоел Кожо 1
10 Туркманистон Вепа Жумаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.