Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Юнайтед» мағлубиятдан қутилиб қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A
ФОТО: Associated Press

Айнан мана шундай ўйинлар учун футболни севамиз. «Челси» ва «МЮ» ўртасидаги ўйинда ҳамма нарса мавжуд эди: голлар шодаси ҳам, дарвозабонларнинг ақл бовар қилмас сейвлари ҳам, кутилмаган сюжет ҳам...

Ҳисоб 3:0 лигида бунга асло рози бўлмасдан, характер намойиш этган меҳмонларга алоҳида ташккур билдириб қўйиш лозим. Биринчи таймга қараб хулоса қилинадиган бўлса, аввалига бу ўйинда кўп гол урилмайдигандек эди. Жамоалар катта истак билан тўп суришар, лекин футболчилар томонидан йўл қўйилаётган хатолар етарли эди. Тўғри, танаффусгача «кўклар» битта гол уришни эплашди. Старрижнинг кўндаланг узатмасини қайтараман деган Жонни Эванс ўз дарвозасига тўп киритди.

Иккинчи бўлим бошлари ҳам манкуинанликлар учун эсдан оғдирар даражада бошланди. Олти дақиқа мобайнида пойтахт клуби икки марта Де Хэани таслим қилди. Аввалига Хуан Матта жуда чиройли гол киритган бўлса, кейинроқ Давид Луиз «иккинчи қават»да жойиб ўйин кўрсатди.

Кейин эса майдонда Ҳовард Уэбб бош ижрочига айланди. У «Челси» дарвозасига кетма-кет иккита пенальти белгилади. Иккаласини ҳам Уэйн Руни совуққонлик билан ижро этди. Табиийки, ҳисоб 3:2 кўринишига келгач, «Юнайтед» ушбу ўйиндан камида 1 очко билан кетиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб қолди.

Меҳмонлар жуда кўп ҳужум қилишди ва ўйин охирларида ниятларига етишди. Захирадан майдонга тушган хавьер Эрнандес ўз маҳоратини намойиш этди.

Қушимча вақтларда лондонликлар ғалаба қозхониши ҳам мумкин эди, бироқ бошида ишончсиз ўйин кўрсатган де Хэа икки марта ўз жамоасини қутқарди.

3:3 ва Англия чемпионатининг якка пешқадами яна «Манчестер Сити» бўлиб олди. «Қизил иблислар» ўз ҳамшаҳарларидан икки очко ортда боришмоқда. «Челси» эса тўртинчи ўринни ўзида сақлаб қолди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси – Петр Чех.

«Челси» посбони жуда ажойиб ўйин кўрсатди. У бир неча бор жамоасини иложсиз ҳолатлардан олиб чиқди. Агар посбон ишончли ўйнамаганида Лондон клуби ютқазиб қўйиши ҳеч гап эмасди. «Манчестер Юнайтед» сафида ҳам бир неча футболчи мақтовга лойиқ ўйин кўрсатди. Руни ажойиб ўйинларидан бирини ўтказди, захирадан тушган Чичарито жамоага сингиб кетди, ўйинг охирларида Де Хэа аслида ёмон дарвозабон эмаслигини эслатиб қуйди.


ЧЕЛСИ - МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД 3:3 (1:0)

Голлар: Эванс (36-автогол), Мата (46), Давид Луис (50) — Руни (58-пен., 69-пен.), Эрнандес (84)
ЧЕЛСИ: Петр Чех, Бранислав Иванович, Гари Кэҳилл, Жозе Босингва, Рауль Мейрелеш, Майкл Эссьен, Флоран Малуда, Даниэль Старридж (Ориоль Ромеу — 71), Фернандо Торрес, Хуан Мата
МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД: Давид Де Хеа, Рафаэл (Пол Скоулз – 64), Жонни Эванс, Рио Фердинанд, Патрис Эвра, Антонио Валенсия, Майкл Кэррик, Райан Гиггз, Эшли Янг (Хавьер Эрнандес – 53), Дэнни Уэлбек (Пак Чжи-Сунг – 84)
Огоҳлантиришлар: Фернандо Торрес (31), Бранислав Иванович (45) — Патрис Эвра (50)
5 февраль. Лондон. Стадион "Стэмфорд Бриж". 41.668 томошабин.
Бош ҳакам: Ҳовард Уэбб

Манба: football.kulichki.net
Киритилди: 01:53, 06.02.2012. Ўқилди: 11500 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.