Коронавирус пандемияси туфайли бу ёз бирданига иккита йирик футбол мусобақасини ўтказилмоқда - Европа чемпионати ва Америка кубоги. Европалик мухлислар кўпроқ ўзларининг қитъа мусобақаларига эътибор қаратишлари аниқ, жанубий америкаликларга эса кўпроқ Америка Кубоги қизиқроқ.
Жанубий Америкада туғилган, аммо Европа жамоаларида ўйнаш учун фуқаролигини ўзгартирган баъзи футболчилар айни пайтда Европа чемпионатида ўйнашмоқда. Бу эса Америка қитъаси иқтидорларни етиштириб беришда анча салмоқли ишларни амалга оширганлигидан далолат. Ҳозир эса биз сизлар билан айнан Америка Кубогида эмас, балки Еврода ўйлаш имкониятига эга бўлган еттита бразилиялик футболчи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик...
ПЕПЕ
Фуқаролиги: Португалия / Бразилия
Ёши: 38 ёшда
Клуб: "Порту"
Пепе Бразилияда туғилиб ўсган, у ерда футбол ўйнаш асосларини ўрганишни бошлаган, аммо фаолиятининг энг юқори даврларини айнан Европада ўтказган. 2001 йил ёзида, ҳимоячи атиги 18 ёшда бўлганида, у "Маритиму" клуби билан шартнома имзолайди. Пепе у ерда уч йил ичида у португал гранди "Порту" эътиборига тушадиган даражада ўйнади. Футболчи уч мавсумни "аждаҳолар" лагерида ўтказди, сўнгра 30 миллион евро эвазига Мадриднинг "Реал" клубига ўтди ва у ерда ўн йил давомида марказий ҳимоячи позициясини тўп тепди. Пепенинг кейинги фаолияти "Бешиктош" билан боғланди ва 2019 йил январидан буён тажрибали футболчи "Порту"га қайтди ва ҳозиргача ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Эътиборли томони шундаки, футболчининг ёшига қарамай, ўтган йил охирида клуб Пепе билан янги шартнома имзолашга рози бўлди. Ушбу келишув 2023 йил ёзига қадар амал қилади. Ўша пайтда Пепе 40 ёшни қаршилаган бўлади.
Пепе 20 ёшигача Бразилия терма жамоасига чақирувни кутган эди, аммо "пентакампионлар" мураббийлар штабидан эътибор олмаганлиги сабабли ҳимоячи португалияликларнинг таклифини қабул қилишни маъқул кўрди. Кейин футболчи бироз афсуслангандек туюлди, аммо воқеаларнинг кейинги бориши унинг мутлақо ҳақлигини кўрсатди. 2016 йилда Пепе Португалия билан биргаликда Европа чемпионатининг ғолибига айланди. Аммо, жорий йилги мусобақада Пепе ва унинг жамоадошлари омади келмади. Португалия нимчорак финалда Бельгияга мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этди.
Рафаэл ТОЛОЙ
Фуқаролиги: Италия / Бразилия
Ёши: 30 ёшда
Клуб: "Аталанта"
23 ёшига қадар Толой ватани Бразилияда ўйнаган, аммо кейин Италияга кўчиб ўтишга қарор қилди, футболчини у ерда "Рома" ижарага олди. Кейинчалик, "Сан Паулу"га тегишли бўлган Рафаэлни "Аталанта" сотиб олишга қарор қилди. 2015 йил ёзидан бошлаб Толой Бергамо клуби таркибида ўйнаб келади. "Аталанта"нинг охирги мавсумлардаги қаҳрамонликларида ҳам айнан Толойнинг хизматлари катта эканлигини эътироф этиў керак.
"Аталанта"нинг муваффақиятларини ҳисобга олган ҳолда, кўплаб мутахассислар футболчи яқин кунларда Бразилия терма жамоасидан чақирув олишини тахмин қилишди. Аммо, амалда бундай бўлиб чиқмади. Шундан кейин Рафаэл Италия фуқоролигини олишга қарор қилди.
У мамлакатда беш йилдан ортиқ яшаб, Италия фуқаролигини олиш учун барча талабларни бажарди, шундан сўнг ФИФА Толойга "Скуадру Адзурра"да ўйнашга рухсат берди. Толойнинг Италия терма жамоасидаги дебюти шу йилнинг 31 мартида бўлиб ўтди ва Роберто Манчини ҳимоячини Евро-2020 учун жамоадаги зарур элемент деб билди. Ҳозирги кунда Рафаэл ва италияликлар гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан ҳам, нимчорак финал босқичидан ҳам мувффақиятли ўтиб, чорак финал баҳсини кутишмоқда. Уларга бу босқичда Бельгия термаси рақиблик қилади. Ким билади, эҳтимол турнир охирида Толой беш йил аввал Пепе сингари, чемпионат ғолибининг нуфузли кубогини боши узра кўтарар.
МАРЛОС
Фуқаролиги: Украина / Бразилия
Ёш: 33
Клуб: "Шахтёр"
Марлос ўз фаолиятини "Коритиба" клубида бошлаган, сўнгра "Сан-Паулу" ва шундан кейин Украинанинг "Металлист" жамоасига ўтган. Харков клуби иқтисодий муаммоларга дуч кела бошлагач, Марлос "Шахтёр"га сотиб юборилди. Футболчи Украина чемпионатида мукофотларга сазовор бўлди ва шунингдек, Европа мусобақаларида ҳам ўзини яхши кўрсатди. Аммо, "Шахтёр"дан кўплаб бразилияликлардан фарқли ўлароқ, ярим ҳимоячи ҳеч қачон ўз туғилган юрти терма жамоасидан таклиф олмаган. Бу ҳолат эса Марлосни Украина фуқаролигини қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишга ундади. Натижада бу жараён жуда тез якунланди ва 2017 йилнинг октябрида ярим ҳимоячи украинлар сафида дебют қилди.
Украина терма жамоаси билан биргаликда Марлос Евро-2020 финалига йўл олди, аммо ёши ва рақобатбардош эмаслиги туфайли, футболчи ҳозир Андрей Шевченко жамоасида асосий ўйинчи эмас. Асосае, ҳужум потенциалини кучайтириш ва ҳаракатларда ранг-барангликни қўшиш талаб этилганда, Андрей Марлосни ўринбосар сифатида майдонга тушуришни афзал кўради. Техникаси, майдонни яхши кўриши ва нозик пасларни етказиб бериш қобилиятига эга бўлганлиги сабабли, Марлос Украина терма жамоасида ажралиб туради, гарчи 33 ёшли ярим ҳимоячининг жисмоний ҳолати ёмон бўлса-да, футболчи доим "сариқ-оқлар" сафида.
ЭМЕРСОН Палмери
Фуқаролиги: Италия / Бразилия
Ёши: 26 ёшда
Клуб: "Челси"
"Сантос" тарбияланувчиси Эмерсон Палмери 20 ёшида Европага жўнаб кетди. Аввалига, у "Палермо"да ижара асосида бир мавсум ўйнади, кейин "Рома"да ҳам шунча вақт давомида тўп сурди. Шундан сўнг, Палмери тез орада тўлақонли "бўрилар" футболчисига айланди. А Сериядаги Эмерсоннинг муваффақиятли ўйинлари тезда "Челси" нинг эътиборини тортди, футболчи 20 миллион эвазига лондонликлар аъзосига айланди ва ҳозиргача мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аммо, Палмери Премьер лигада жуда кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Шунинг учун яқинда уни Италияга қайтиб келиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.
Эмерсон Палмерининг терма жамоадаги фаолияти аввалиаг жуда муваффақиятли бўлди. 17 ёшида у Бразилия ёшлар терма жамоаси таркибида Жанубий Америка чемпионлигини қўлга киритди, аммо у "пентакампионлар" асосий жамоасидан умуман таклиф олмади. Шундан кейин, тезда италиялик футбол функционерлари футболчининг келиб чиқишидан фойдаланиб, аввалига тегишли фуқароликни беришди, сўнгра ФИФАдан Эмерсоннинг "Скуадра Адзурра"да ўйнашига рухсат олишди. Ўшандан бери Эмерсон Италияда ўйнади, гарчи клубда мунтазам равишда ўйнамаса ҳам, албатта, терма жамоага чақирув олади. Аммо, бугунги рўйхатимизнинг аксарият ўйинчиларидан фарқли ўлароқ, Палмери ҳозир атиги 26 ёшда.
ТИАГО Алкантара
Фуқаролик: Испания / Бразилия
Ёши: 30 ёшда
Клуб: "Ливерпуль"
Тиаго Алкантара "Фламенго" академиясида футбол ўйнашни бошлади, аммо 14 ёшида у "Барселона"нинг ёшлар жамоаси академиясига бориб қўшилди. Бу ҳолат эса кўп жиҳатдан уни мухлислар ҳозир биладиган ўйинчига айлантирди. Аммо Каталония клубида Тиаго ўзи хоҳлаган даражада ўйин амалиётига эга бўлмади. Шу сабабли Хосеп Гвардиола "Барселона"дан "Бавария"га ўтганида, Тиаго ҳам Мюнхенга ўтишни афзал кўрди. Вақт кўрсатганидек, ярим ҳимоячининг бу қарори мутлақо тўғри бўлган. Тиаго "Бавария"даги етти йиллик фаолияти давомида кўплаб совринларни қўлга киритган, шу қаторда Чемпионлар Лигаси ва Бундеслиганинг еттита чемпионлиги. Ўтган йилнинг сентябр ойида ярим ҳимоячи "Ливерпуль"га ўтди.
Халқаро фаолиятига келсак, ёшлигидан Тиаго Алкантара турли ёшдаги Испания терма жамоаларига таклиф қилинган ва ўйнаган. Шу сабабли, ушбу ярим ҳимоячининг 2011 йил 10 августда бўлиб ўтган мамлакатнинг асосий жамоасидаги дебюти ҳеч кимни ажаблантирмади. Афсуски, Тиаго ҳали терма жамоа билан биронта муҳим соврин ютмаган. У Евро-2012да қатнашмади ва шундан сўнг испанлар аввалги устунлик даражасига қайтолганича йўқ. Очиғини айтганда, улар Тиаго Швеция билан ўйинда атиги 25 дақиқа, Словакияга қарши эса 20 дақиқа давомида ўйнаган футболчига жорий Европа чемпионатидаги кўрсаткичлари ва натижаларидан мамнун эмаслар.
ЖОРЖИНЬО
Фуқаролиги: Италия / Бразилия
Ёши: 29 ёшда
Клуб: "Челси"
Жоржиньо Бразилияда туғилиб ўсганига қарамай, 15 ёшида у Италияга кетишни хоҳлади ва у ерда футболдаги омадини излай бошлади. Ёш бразилияликнинг Европа мамлакатларида кўплаб қариндошлари бор эди, кейинчалик бу унга Италия фуқаролигини олишга ёрдам берди. Аввалига Жоржиньо "Верона"да ўйнади, кейин "Наполи" шарафини ҳимоя қилди ва Неаполда жуда юқори даражага кўтарилди. Шундан кейин "Челси" 2018 йил ёзида ярим ҳимоячи учун "Наполи"га 57 миллион евро тўлаган ва Жоржиньо трансферини амалга оширган.
Жоржиньонинг Италия терма жамоасидаги дебюти 2016 йилнинг баҳорида бўлиб ўтган эди, аммо шундан кейин узоқ вақт давомида ярим ҳимоячи "Адзурра" лагерида кўринмади. Футболчи 2017 йил охирига келиб, терма жамоага қайтиб келди ва шундан сўнг у таркибда ўз ўрнига эга бўла бошлади. Жорий йил бўлаётган Европа чемпионатида ҳам Жоржиньо Италия жамоасининг лагерида ва ҳар доимгидек ишончли ўйнаб, тўртта учрашув ўтказган. Нима учун Бразилия расмийлари бундай футболчи учун рақобатлашишга уриниб кўрмаганлиги эса жуда тушунарсиз ҳолат.
Марио ФЕРНАНДЕС
Фуқаролик: Россия / Бразилия
Ёши: 30 ёшда
Клуб: ЦСКА
"Гремио" тарбияланувчиси Марио Фернандес 22 ёшигача ватанида тўп тепди. Шундан сўнг у 10,5 миллион евро эвазига Москванинг ЦСКА клубига кўчиб ўтди ва ҳанузгача мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи ажойиб ўйинлари сабаб, ЦСКА мухлисларининг ёқимтойига айланди. Дастлаб, Фернандеснинг Россиядаги фаолияти ажойиб эди: у тезда уч карра РПЛ чемпионига айланди ва 2014 йилда Бразилия терма жамоасида дебютини ўтказишга муваффақ бўлди, аммо фақат ўртоқлик учрашувида.
Шундан кейин, Марио жамоага бошқа чақирилмади. Россия Федерацияси эса Фернандесга фуқоролигини беришга қарор қилди. Мамлакат футболчига Россия байроғи остида майдонга тушуши учун ФИФАдан рухсат олишга ёрдам берди. Марио Россия термасидаги дебютини 2017 йилнинг октябрида ўтказган ва ўшандан бери асосий таркибнинг муҳим ўйинчисидир. Хусусан, Фернандес аллақачон Жаҳон чемпионатида ўйнаган, Миллатлар Лигасида, шунингдек, Евро-2020да қатнашган. Ушбу бразилияликнинг фуқаролиги, шубҳасиз, рус футболи ходимларининг муваффақиятли қарори бўлган дейиш мумкин.
Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).