Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Бунёдкор 14 24
5 Нефтчи 13 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Машъал 14 15
11 Хоразм 14 14
12 Қизилқум 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 14 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 1-1 Нефтчи
14-тур Бунёдкор 3-2 Сўғдиёна
14-тур Бухоро 3-1 Шўртан
14-тур ОКМК 0-1 Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 01.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Газиантеп".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Лас-Росас" - "Севилья".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Сассуоло" - "Читтаделла".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Самсунспор" - "Истанбул Башакшехир".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Эстремадура" - "Жирона".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Кайсериспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Дженоа" - "Реджана 1919".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 01.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      09:20 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      09:40 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      12:30 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      16:20 Д/с "Век нашего спорта".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
      18:15 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      19:40 Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии.
      21:00 "Страна спортивная".
      21:20 "Вопреки всему".
      21:50 Лёгкая атлетика. Fonbet Кубок России в Жуковском.
      00:30 Д/с "Век нашего спорта".
      01:00 Настольный теннис. Командный чемпионат России в Верхней Пышме. Мужчины. Финал.
      04:40 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 01.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Дзюдо. Fonbet Российский профессиональный тур. Этап в Челябинске.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Велошоссе. Альфа-Банк Чемпионат России в Казани.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:20 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      20:30 LIVE Футбол. Betboom Братский кубок. ЦСКА (Россия) - "Партизан" (Сербия). Прямая трансляция.
      23:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC 317 в Лас-Вегасе, США. Илия Топурия против Чарльза Оливейры.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Д/ф "КОПА 71".
      04:40 Специальный репортаж.
      04:55 Профессиональный бокс. Артуро Гатти против Микки Уорда.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 01.07.2025

      07:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 1. Флоренция - Римини.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 4. Пинероло - Валлуар.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      21:30 Велоспорт. "Велошоу".
      22:00 Трейлраннинг. UTMB World Series. Этап в Зальцбурге, Австрия. Обзор.
      23:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Кингстоне, Ямайка. День 3.
      00:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 4 на трассе Ред Булл Ринг, Австрия. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 9. Труа - Труа.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 5. Сен-Жан-де-Морьен - Сен-Вюльба.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тақдир: Тушдаги жодугар таъсири...

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу йил ёз фасли нафақат Европа, балки Жанубий Америкада ҳам одатдагига нисбатан иссиқроқ ўтмоқда. Деярли бир вақтга тўғри келган қитъа чемпионатлари туфайли ҳарорат янада кўтарилиб кетди. Шундай экан, фақат Евро-2020 атрофида айланавермай, Бразилия мезбонлик қилаётган «Копа Америка»га ҳам бирров назар солиб қўйиш керак. Зеро, КОНМЕБОЛнинг бош турнири иштирокчилари орасида қизиқарли тақдир соҳиблари талайгина...

Карлос Лампе - Боливия девори

Либертадорес кубоги-2018 ярим финали арафасида Эстебан Андрада жароҳатлангач, ёлғиз дарвозабон билан қолган «Бока Хуниорс» шошилинч тарзда Чилининг «Уачипато» клубида «қуруқ» ўйин­лар серияси бўйича турли рекордларни бирма-бир қулатаётган боливиялик тажрибали киперни ижара келишуви асосида ўз сафига қўшиб олганди. «Бу ўта ёқимли туш. Ҳамиша айнан «Бока»га мухлислик қилганман, болалигимда Оскар Кордоба ва Пато Аббондансьери ўйинларини ҳайрат билан кузатардим. 3 ойлик ижара муддати йилларга чўзилишидан умидворман», - деганди ўшанда Карлос қувончини яширмай. Бироқ боливиялик дарвозабон фақат Либертадорес кубогида иштирок этди - 3та учрашувни захира ўриндиғида ўтказди. Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилган машҳур финалнинг жавоб учрашувида эса, ҳаттоки, «заявка»дан ҳам четда қолди. Чунки Андрада тикланиб, ўз ўрнига қайтган, жамоа эса ижара муддатини узайтиришни истамаганди. Боливия терма жамоасида эса ҳаммаси бошқача - Лампе 5 йилдан буён алмаштирилмас 1-рақам ролида. Рисоладагидек маҳорат ва чаққонлик баланд бўйли (192 сантиметр) Карлосга Ла-Пас ташқарисида ҳам муваффақият қозониш умидини беради. Чаққонлик унга болалигидан мерос - буни вақтида баскетбол билан шуғулланиш жараёнида ўзлаштирган. Умуман, баскетболчилар оиласида туғилган Карлос бошида футбол ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Дейлик, 16 ёшида ҳам паркет устида сариқ тусли тўп ортидан югурарди. У 2 марта баскетбол бўйича Жанубий Америка чемпионатида қатнашишга ҳам улгурган. Бироқ отаси ва опаси қисмати (Боливияда бу спорт тури бўйича профессионал мусобақа йўқ эди) унинг манфаатлироқ спорт билан шуғулланишини тақозо этди. Шу тариқа футболга ҳужумчи сифатида бош суққан Карлос тез орада отаси тавсиясига кўра, дарвозада ўйнашни маъқул кўрди. Боливия футболининг энг моҳир кипери Америка кубоги-2021 гуруҳ босқичи доирасидаги 4та ўйинда 10та гол қўйиб юборди ва турнир билан эрта кунда хайрлашди. Афсус... Ахир футболда унингдек қизиқарли тақдир соҳиблари кам...

Эквадорлик «қоидабузар» қочоқ

Вақтида Мексиканинг «Тигрес» клуби мухлислари жамоа тўпурари Эннер Валенсияни қандай «жин чалгани»ни тушунолмай қолгандилар. Гап шундаки, 2 йилда 30тадан ортиқ гол урган эквадорлик ҳужумчи бирданига тўхтаганди. Шу аснода унинг голсиз серияси нақ 10 ойга чўзилди. Қарангки, Эннер футболдаги асосий вазифасини Эквадор терма жамоасида эслади. Фақат 2019 йилнинг кузидагина омма ҳужумчининг бутун фикру-хаёли собиқ турмуш ўртоғи Синтия билан суд можаросига қаратилганлигидан хабар топди. Синтия футболчини фарзандларига алимент тўламаганликда айблаган, у эса собиқ рафиқаси пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаётганлигини айтганди. Аммо Валенсиянинг иддаоларига ҳеч ким қулоқ солмади. Охир-оқибат, можаро аянчли интиҳо топди - суд 17000 доллар қарз тўпланиб қолгани ортидан Валенсияга қамоқ жазоси белгилади. Эътиборли томони, уни Эквадор термасининг чилиликларга қарши саралаш ўйини пайти ҳисбга олишди. Ўшанда полициячилар ҳужумчини электрокарда майдондан олиб чиқишганди. Якунда Эннерни «Тез ёрдам» машинасида олиб кетишди, кейин у қандайдир йўл билан мамлакатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Можарога ўша йилнинг кузида нуқта қўйилди: Синтия янги турмуш ўртоғи билан казинода кўнгилхушлик билан банд бўлиб, қизчасини машина ичида 1 соатдан ортиқ қаровсиз қолдирганди. Натижада ишратпараст жуфтликни вояга етмаган болага зулм қилганликда айблашди ва Майами суди футболчини оқлаб чиқди. «Ниҳоят, яна оилам билан бирга эканлигимдан мамнунман. Мураббий ва жамоадошларим шахсий муаммоларимни ҳал этишда яқиндан ёрдам беришди. Энди голлар ҳақида ўйлаш вақти келди», -  деган Валенсия 2019 йилнинг 29 октябрида ўғилчали бўлди, эртасига қизини Майамидан олиб келди ва яна гол уришни бошлаб юборди. У энди Туркия майдонлари тўп сурмоқда.

Медель - ҳақиқий мард ўғлон

Чили терма жамоаси анчадан буён таркибни янгилаш масаласида жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Аниқроғи, чилиликлар ҳанузгача қаторасига 2 марта қитъа чемпиони бўлган «Олтин авлод» вакиллари кўмагига таянган ҳолда, иш юритишмоқда. Қаерда ва қайси клубда ўйнашидан қатъий назар, ҳамиша мухлислар ёқимтойи бўлиб қолаётган Гари Медель шундай фидойилардан биридир. Чили миллий жамоаси Бразилия-2014 мундиалида майдон эгаларига қарши баҳсда чинакам жасорат намойиш этганди. Мушаклари чўзилган ва оёғи боғланган ҳолда тўп сурган Медель ўшанда ҳам яққол ажралиб турганди. «Соатига 140 километр тезликда кета туриб, олд ойнадан учиб кетишимга олиб келган ҳалокатдан кейин ҳеч нарсадан чўчимайдиган бўлиб қолдим», - деганди футболчи. Дарҳақиқат, у 21 ёшида ёруғ дунё билан хайрлашишга яқин турганди: «Эрталаб соат чамаси 7да автомобилни бошқара туриб, кўзим илинди. Камар тақишни ҳам унутгандим. Боз устига, тезликни ошириб юборибман. Машинам тўсиққа урилганидан кейин уйғондим. Айни шу кўргилик ҳам мени янада тоблантирди». Медель хорижга чиққан пайт Лотин Америкаси вакилларига хос футбол ва гиёҳванд моддаларга дахлдор ҳикоялар айтишни хуш кўради: «Агар қулоғимдан тортган ҳолда, менга дакки берган отам насиҳатига қулоқ солмаганимда, бутун умримни наркодилерлар каби панжара ортида ўтказармидим...». Бразилия термасига қарши кечган ўша тарихий учрашувдан кейин футболчини намо­йиш этган мардлиги, ватанпарварлиги, миллатга хос жанговар руҳияти ва фидойилиги учун Чили армия­си бош қўмондонининг шахсан ўзи корво пичоғи (фақат Чилига хос буюм) ҳамда ҳарбийлар эсдалик тангаси билан мукофотлади.

Қўғирчоқларни ўпиш шарт...

Кўплаб футболчилар одатда турли удумларга ихлос қилиш орқали ўзларига нисбатан ишончни мустаҳкамлашга уринадилар. Шундайлардан бири - Уругвай термаси вакили Найтан Нандес. Болалигида тинч ўтиролмайдиган бўлажак футболчи соатлаб тўп ортидан югурса ҳам, сира чарчамасди. Ана шу фазилати унинг меҳнатсеварлигида ўз аксини топган. Бироқ ярим ҳимоячи ютуқларини ҳамиша нафақат куч-салоҳияти, балки болалигидан ажралмас дўстига айланган бир жуфт қўғирчоғига ҳам боғлайди. Чунончи, уларни Найтанга онаси совға қилган! Энг асосий удум - учрашув бошланиши арафасида қўғирчоқларни ўпиш. Боз устига, бу иримга барча жамоадошлари амал қилишлари шарт. «Бир сафар Боливия термасига қарши ўйинга йўл олганимизда, Кристиан Родригес қўғирчоқлардан наф чиқмаслигини айтганди. Хўш, кейин нима бўлди? У учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ жароҳатланди ва кийиниш хонасига, қўғирчоқлар томон йўл олди. Луис Суарес ҳам бошида қўғирчоқларимга ишонмасди, аммо ҳозир уларни ҳамма каби севади», - дейди иримчи Найтан.

Чарчамаслик сабаби - тушдаги қувлашмачоқ

Кариб денгизи соҳилида жойлашган Ураба кўрфазида дунёга келган Хуан Куадрадо ўзаро урушлар муҳитида улғайди. Жанубий, Марказий ва Шимолий Американи ўзаро боғлаб турадиган йирик иқтисодий марказ наркомафия вакиллари учун асосий қарама-қаршилик майдони саналарди. Кўчада ўқ овози эшитилганида, Хуан дарҳол уйларига чопар ва шкаф ортига яшириниб оларди. Отаси жасади устида йиғлаб ўтирган онасини кўрганидан кейин шу қўрқинчли «ўйин» унинг учун реал воқеликка айланди. Хунук манзара оқибатида болакай тунда босин­қираб, даҳшатли тушлар кўрадиган бўлиб қолди. Муҳими, Куадрадо уларнинг  биридан ўзи учун ижобий хислат олди. «Отам ҳаётдан кўз юмганидан кейин тушимда мени кўпинча жодугар кампир қувларди. Ундан қочишга жон-жаҳдим билан уринардим. Шу туш таъсиридами, майдонда ҳам кўп югуришга одатландим», - дейди Колумбия миллий жамоаси етакчиларидан бири.

Тиниб-тинчимас серқирра фахрий

Паоло Герреро Германия футболи билан хайрлашганидан кейин бутун бир давр ўтиб кетгандек. Факт шуки, Жанубий Американинг кўзга кўринган ўйинчиларидан бирини на фахрийлик, на можаролар ва на жароҳатлар тўхтатишга қодир. У ҳамон Перу термасида ҳаракатлантирувчи куч мақомида. Герреро охирги йилларда бир қатор кўнгилсиз воқеаларни бошдан кечирди. Ўзи билмаган ҳолда, гиёҳванд ўсимлик япроқларидан тайёрланган чой ичгани учун 14 ойлик дисквалификация билан жазоланди. Паоло фақат терма жамоалар сардорларининг аралашуви билан Россия мундиалида қатнашишга муваффақ бўлди, аммо кейин жазо муддатини ўтади. Шундан сўнг қарийб 1 йилни жароҳатини тузатишга сарфлади. Унинг яшил майдон ташқарисидаги ҳаёти ҳам шиддатли кечмоқда. Бир сафар журналист аёл Паолони Перу терма жамоаси жойлашган базадан рухсатсиз чиқиб кетганликда айблади. Футболчи эса ўша аёлни судга бериб, туҳмат учун жазога тортилишини талаб қилди. Оқибатда журналист 5 ойга озодликдан маҳрум этилди, тўғри, 76 кундан кейин ҳукм шартли жазо билан алмаштирилди. Герреро яна болаларни яхши кўриши ва турли ижтимоий тадбирларда фаол қатнашиши билан танилган. Бошқа бир қизиқиши - от спорти. Унда турли мусобақаларда иштирок этадиган ва ғолиб чиқадиган хусусий тулпорлари бор. Паоло бундан ташқари, биографик фильмда суратга тушишга ҳам улгурган.

Навбат - эгизакларга

Парагвай терма жамоаси таркибида фақат юзларидаги холга қараб, ажратиш имкони бор эгизаклар тўп суришади. Гап Оскар ва Анхель Ромеро ҳақида кетмоқда. Улар бир неча йиллик айроликдан сўнг «Сан-Лоренсо»да ёнма-ён ўйнамоқдалар. Асли аргентиналик Оскар ва Анхель болалик пайтидаёқ «Бока Хуниорс» тизимидан жой олишлари мумкин эди. Бироқ бюрократик тўсиқ бунга имкон бермаган: болалар ҳужжатида уларни атиги 1 марта кўрган отанинг имзоси йўқлиги барчасини расво қилади. Охир-оқибат, Парагвайнинг «Серро Пор­теньо» клубини енгилмас чемпионга айлантирган ака-укалар ажралиб кетишди - Анхель Бразилияга йўл олди, Оскар эса Аргентина, Испания ва Хитой клубларида тўп сурди. Орада «Коринтианс» эгизакларни бирлаштиришга ваъда берди, аммо раҳбарларнинг алмашуви бу режани йўққа чиқарди. Ниҳоят, уларнинг йўллари «Сан-Лоренсо»да яна кесишди.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:51, 09.07.2021. Ўқилди: 3846 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.