Бугун 4 май, 2026 йил, душанба.

      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • 3:1
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 0:2
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • 0:0
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • 2:0
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • 2:0
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • 0:0
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • 1:0
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити

«Аякс» вундеркинди ЖЧдаги рақибимиз сафида ўйнашга қарор қилди [0]

«Ньюкасл» Хауни клуб бошқарувида қолдиради [0]

Суперлига. ОКМК - «Нефтчи» - 0:0 (видеошарҳ) [0]

Шахмат. «Tepe Sigeman Tournament 2026». Абдусатторов Магнус билан дуранг ўйнади [0]

Суперлига. Икки қизил карточка кўрсатилган ўйинда «Қўқон-1912» «Бунёдкор»ни таслим этди, «Пахтакор» Термизда сўнгги дақиқада гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди [0]

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [0]

Анвар Ғофуров: «Аслида футболчиларимизга айнан гол урган ўйинчига яқинроқ ўйнаш бўйича тавсиялар берилган эди» [0]

Камолиддин Тожиев: «Бугун дарвозамизга битта зарба бўлди ва у ҳам голга айланди» [0]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [0]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 34 88
2 Реал Мадрид 34 77
3 Вильярреал 34 68
4 Атлетико 34 63
5 Бетис 34 53
6 Сельта 34 47
7 Хетафе 34 44
8 Атлетик Бильбао 34 44
9 Реал Сосьедад 33 43
10 Осасуна 34 42
11 Райо Вальекано 34 42
12 Валенсия 34 39
13 Эспаньол 34 39
14 Эльче 34 38
15 Мальорка 34 38
16 Жирона 34 38
17 Алавес 34 36
18 Севилья 33 34
19 Леванте 34 33
20 Реал Овьедо 34 28

Ўтган ўйинлар. 34-тур

34-тур Жирона 0-1 Мальорка
34-тур Вильярреал 5-1 Леванте
34-тур Валенсия 0-2 Атлетико
34-тур Алавес 2-4 Атлетик Бильбао
34-тур Осасуна 1-2 Барселона
34-тур Сельта 3-1 Эльче
34-тур Хетафе 0-2 Райо Вальекано
34-тур Бетис 3-0 Реал Овьедо
34-тур Эспаньол 0-2 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 34-тур

05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев: «Бизнинг шароитда клублар фойда келтирмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев «Оқтепа» клубининг Про лигани эрта тарк этишига ўз муносабатини билдирди.

«Оқтепа»нинг нафақат бу йилги мавсумдан, балки ўтган мавсумлардан ҳам қарздорлиги мавжуд. Клуб хусусий эканлигидан келиб чиқиб, биз ҳар сафар уларга ён беришга ҳаракат қилдик. Регламент бўйича биз қишки трансфердаёқ «Оқтепа» футболчиларини рўйхатдан ўтказмаслигимиз керак эди. Аммо «Орол» ёки «Олимпик» деган клуб истисно тариқасида Про лигада иштирок этса-ю, биз бир неча йиллик «Оқтепа»га ёрдам бермасак, адолатдан бўлмайди деб, барча футболчи ва персоналларини рўйхатдан ўтказдик. 

«Оқтепа» легионерини «Қизилқум», «Бунёдкор» кабиларга ижарага берган вақтида, ижара пулларини вақтида олиши учун қайғурдик. Клуб биздан рўйхатдан ўтказган, аммо бирор учрашувда майдонга туширмаган африкалик легионер учун тўловни олиб ташладик. «Оқтепа» клубининг таклифи билан Про лига клублари учун легионер футболчилар тўловини пандемия даврида 50 фоизгача камайтирдик. 

Биз «Оқтепа» учрашувларини жонли эфирга олиб чиқиш учун УзРепорт техник гуруҳини Тўқимачиликдан тортиб, Жарнинг машғулот майдонигача олиб кирдик. Ўзингиз биласиз, бу стадионларда учрашувларни трансляция қилиш учун шароит жуда кам. Аммо биз қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. 

23 клуб орасида учрашувларни ташкил этиш билан боғлиқ энг кўп камчилик ҳам айнан «Оқтепа» клуби билан боғлиқ эканлигини биздаги барча комиссарлар яхши билади. Чунки бу ерда спорт директори, техник директор, маъмур, керак бўлса матбуот котиби-ю, оддий хизматчи вазифасини ҳам фақат бир киши — Владимир амалга оширади. Катта персонални ушлаб туриш эса табиийки катта чиқим талаб қилади.     

Биз фақатгина янги бош мураббий — Элдор Сакаевни рўйхатдан ўтказмадик (Сакаев Янгиерда ишлади ва истеъфога чиқди. Мураббий Про лицензиясини бир неча йил ололмай юрди ва фақатгина ПФЛ аралашуви билан «Андижон» клуби ўша лицензия пулини ЎФАга тўлаб берганидан сўнг, мутахассис Про лицензиясига эга чиқди). «Оқтепа» янги персонал рўйхатдан ўтказилмаслиги борасида бир неча марта огоҳлантирилган. Йил бошида бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказилган Сергей Токов қаерда экани, нега клубдан кетгани борасида маълумот мавжуд эмас ва умуман бу ҳолат янгилик ҳам эмас. Чунки клуб 2020 йилни Александр Ежов билан бошлаган, йил ярмида уни «Хоразм»га ижара бериб, мавсумнинг қолган қисмини бош мураббийсиз ўтказган. Мураббийлик лицензияси мавжуд бўлмаган Алишер Шоғуломов мавсумни якунлаб қўйган. 2019 йилда ҳам шундай, Равшан Бозоров бош мураббий бўлиб рўйхатдан ўтган, аммо бирор учрашув қайдномасига киритилмаган, сабаби бизга маълум эмас. Қайдномаларда бўлган Ярослав Крушельницкий эса 2019 йилнинг 5 август куни тотализаторда иштирок этгани аниқланиб, 1 йилга футболдан четлаштирилганди. Мавсумни яна Алишер Шоғуломов якунлаб қўйди. 

Шу жойида тўхташим тўғри бўлади. Чунки «Оқтепа» доим энг ёқтирган клубим бўлган, у ўзим истиқомат қиладиган маҳаллам жамоаси. «Чемпион» газетаси чоп этилаётган вақтлардаёқ Муҳрим (Аъзамхўжаев) билан «Оқтепа» ўйинларини муҳокама қилиб, ёш футболчиларга қўрқмай имкон беришини мақтардик. Клуб ҳомийси гапнинг дангалини айтадиган одам эканини сиз «Соккер клуб» орқали ҳам яхши биласиз. Биринчи лига дастурини олиб борган вақтларимдаёқ «Оқтепа» ҳақида етарлича маълумот беришга ҳаракат қилганман. Шундай экан, клубнинг мусобақадан чиқиб кетиши ачинарли. Бироқ талаб ҳамма учун бир хил — биз кетишни истаган клубни ялиниб олиб қоладиган ташкилот эмасмиз.

Албатта бизнинг шароитда футбол клубини молиялаштириш жуда қийин, бизнинг шароитда клублар фойда келтирмайди. Шуларни инобатга олиб, бир неча йиллик меҳнатлари учун «Оқтепа» раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ва яна аниқ биламанки, инсонлар вақт ўтгани сайин ўзгаради. Вақт бизни ҳар қандай ҳаром ишлардан тийилишга ундаётган бўлса, бу албатта яхши. Буни «Оқтепа» стадионидан узоқ бўлмаган чойхона мисолида кўряпман. Бугун бу ерда талаблар қаттийроқ ва чиройлироқ. Балки унинг эгалари футболдаги айрим футболчи ёки мураббийлар ноинсофлигидан чарчаб, энди бошқа йўналишга ўтишни истаётгандир, балки болалар футболи орқали ўзини намоён қилишни истар. Футболни яхши кўрган одам, ундан узоқлашиб кета олмайди», - дея ёзади Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

Киритилди: 17:14, 10.07.2021. Ўқилди: 3154 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 15
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 14
8 Барселона Роберт Левандовски 13
9 Сельта Борха Иглесиас 13
10 Атлетико Александр Серлот 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик