Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      •   Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [2708]

Ўзбекистоннинг ФИФА рейтингидаги янги ўрни маълум бўлди [2566]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [2526]

"Барселона" Месси билан қанча пул ишлаб олиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди [2296]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [1926]

Путин Украинадан ошиниб, футбол ҳакамлари ҳақида фикр билдирди [1906]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [1871]

Sport ва Futbol телеканалларида 20-ноябрь куни 2 та футбол ва 3 та футзал трансляцияси бор [1361]

ЖЧ-2026 саралаши. Қитъалараро плей-офф баҳсларига қуръа ташланди [1269]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [1191]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [17]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [17]

"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Ямал ҳаётини жиддий ўзгартирди [14]

Флорентино Перес "Реал" мухлислари учун катта лойиҳани эълон қилди: "Бунақаси ҳали бўлмаган" [10]

Тибо Куртуа Ямал айтган гаплар ҳақида фикрини билдирди [9]

"Реал" УЕФАдан 4,5 млрд евро ундириш мақсадида судга мурожаат қилди [9]

Суперлига. Бугун "Пахтакор" - "Насаф" ва яна бир ўйин бор [8]

1974 йилдан буён илк бор ЖЧга чиққан давлат фуқаролари турнирни томоша қилиш учун АҚШга бора олмайди [6]

Роппа-роса 20 йил аввал "Барселона" "Реал"ни Мадридда "қон-қақшатганди" (видео) [5]

Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф". Асосий таркиблар маълум [5]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Манчестер Юнайтед»да «кетмони учмаган» юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Олд Траффорд»да мезбон жамоа либосида ёрқин ўйин кўрсатиш ҳар бир футболчига ҳам насиб қилавермайди.

«Манчестер Юнайтед» Премьер лигада чемпионликсиз ўтган саккиз мавсумга қарамай, мамлакатда ҳам, чет элда ҳам энг машҳур ва ҳурматга сазовор бўлган клублардан бири бўлиб қолиши бежиз эмас. Эҳтимол, сайёрадаги барча футболчиларнинг 95 фоизи бу ерда ўйнашни орзу қилар. Шу сабабли ҳам асосий таркибдаги футболчилар аксарияти ер юзинининг турли нуқталаридан жамоага келиб қўшилган.

Ушбу фикр, айниқса, Алекс Фергюсондан кейинги даврга мос келади. Турли менежерлар «қизил иблислар»ни юқори ўринларга қайтаришга уринишган, бунинг учун бир қатор ўйинчиларни жалб қилинган, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўзларининг энг яхши томонларини кўрсата олмаган.

Бугун биз «Олд Траффорд»да фаолияти юришмаган, аммо «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейин яна муваффақият қозонган баъзи юлдуз футболчиларни эслаб ўтамиз.

Диего ФОРЛАН

Уругвайлик ҳужумчи Диего Форлан «Манчестер Юнайтед»га 2002 йилнинг январида «Индепендьенте» жамоасидан деярли 10 миллион фунт эвазига ўтган эди. «Қизил иблислар»нинг скаутларига футболчининг Аргентина чемпионатидаги ўйинлари маъқул келган ва Алекс Фергюсоннинг фалсафасига мос футболчи бўлиб кўринган. Бироқ Форлан «Манчестер Юнайтед»нинг асосий таркибида доимий равишда ўйнай олмади. Асосан захирадан майдонга туширилди. Табиийки, ундан талаб қилинган ўйинни намойиш қилолмади.



Орадан икки ярим йил ўтгач, унга «Вильярреал»дан таклиф тушди ва «қизил иблислар» бошлиқлари ўйлаб ўтирмай уни қўйиб юборишди. Кейинчалик «МЮ» «катталари» бу ишларидан афсус қилган бўлишлари ҳам эҳтимолдан йироқ эмас. «Сариқ сувости кемаси»да унга асосий таркибдан жой беришди, шундан сўнг у Испаниянинг бошқа бир клуби «Атлетико»га кўчиб ўтиб, 2010 йилда Европа лигасида зафар қучди.

Ҳозир Форлан 42 ёшда. У футболчилик фаолиятини 2019 йил августида тугатиб, ўзи туғилиб ўсган жойнинг маҳаллий «Атенас» клубида бош мураббийлик қилмоқда.

Радамель ФАЛЬКАО

Колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао 2014 йил кузида қитъанинг энг яхши тўпурарларидан бири сифатида «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. «Қизил иблислар» уни «Монако»дан сотиб олиш шарти билан ижарага олишди. Аммо, Манчестерда муваффақиятли карьера қуриш учун Фалькаога доимий жароҳатлар ва жисмоний ҳолати йўл қўймади.



Натижада, У «Олд Траффорд»да бор-йўғи ўн ойни ўтказди ва шу вақт ичида барча турнирларда 29 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 5 та голли узатма билан чегараланди. Бу аниқки, Радамелдан кутилган натижа эмасди. Шунинг учун 2015 йилнинг ёзида у биринчи бўлиб «Монако»га қайтиб келди ва тез орада «Челси»га ижарага берилди, аммо у ерда ҳам муваффақиятсизликка учради.

Ҳозирда 35 ёшли Фалькао Туркиянинг «Галатасарой» жамоасида ўйнамоқда, унинг клуб билан шартномаси кейинги йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Туркия Суперлигасининг охирги мавсумида 17 учрашувда Радамель 9 гол уришга эришди. Истанбулдагиларнинг бу натижадан кўнгли тўқ. Аммо, умуман олганда, уни кичик жароҳатлар ҳанузгача безовта қилиб келмоқда.

Мемфис ДEПАЙ

Нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай ватандоши Луи ван Галнинг хоҳиши билан жамоага таклиф қилинганди. Депайни сотиб олиш Англия клубига 31 миллион фунт стерлингга тушган. Мемфис «Олд Траффорд»да атиги бир ярим йилни ўтказди.



Унинг «Юнайтед»даги кўрсаткичлари шунчаки ёмон эмас, балки фожиали бўлган. У 33 учрашувда атиги 2 та гол киритган, бу унинг аввалги мавсумдаги натижаси билан солиштирганда даҳшатли кўриниш бўлиб қоларди. ПСВда ўтказган мавсумида Нидерландия чемпионатидаги натижаси эса — 30 ўйинда 22 гол. Оқибатда, трансфер ўзини оқламаган, деб топилиб, 2017 йилнинг январида Депай «Лион»га 14,5 миллион фунт эвазига қўйиб юборилди.

Францияда Депай яна бутун шон-шуҳратини тиклаб олди, гарчи нидерландиялик дебют мавсумининг бир қисмини мослашишга сарфланган бўлса ҳам. Кейинчалик ҳужумчи рақиблар дарвозасини голлар билан тўлдириб ташлади. 178 учрашувда 76 гол ва 55 голли узатмани амалга оширди. Бу Депайга «Барселона» эътиборини жалб қилиш учун етарли бўлди.

Мемфис шу йилнинг ёзида эркин агент сигатида «Барселона» билан шартнома имзолади. Қизиғи шундаки, футболчини ҳамюрти Рональд Куман клубга таклиф қилган. Ушбу ҳикоянинг қандай тугашини кўриш анча қизиқ бўлади.

Анхель ДИ МАРИЯ

Анхел Ди Мария «Манчестер Юнайтед»га 2014 йил ёзида дунё футболи юлдузларидан бири сифатида кўчиб ўтди. Ушбу ҳолат унинг трансфер нархида ҳам ўз аксини топди. «Юнайтед» Девид Бекхэм ёки Криштиану Роналду даражасидаги ўйинчини олишга умид қилиб «Реал»га 67,5 миллион фунт тўлади.



Бироқ, Ди Мария «Олд Траффорд»да юқорида номи қайд этилган қаҳрамонлар сингари ўйнай олмади. У жамоада фақат бир мавсумни ўтказди, «қизил иблислар»сафида 32 учрашувда 4 гол ва 12 голли узатмани амалга оширди. Бу мухлисларга ҳам, клуб раҳбариятига ҳам етарли эмасдек туюлди. Ди Мариянинг ўзи ҳам Англияга мослаша олмади. Натижада, 2015 йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» Анхелни "ПСЖ"га 57 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб юборди.

Ажабланарлиси шундаки, Францияда Ди Мария тезда жамоанинг етакчиларидан бирига айланиб, яхши кўрсаткичларни намойиш қилди. Энди аргентиналик футболчи "ПСЖ" билан шартнома имзолашда давом этмоқда. У жамоа билан 16 та унвонни қўлга киритган ва жами 264 учрашувда 88 гол ва 110 голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Шунчаки, ажойиб!

Ромелу ЛУКАКУ

Бельгиялик таран ҳужумчи — Ромелу Лукаку анча вақт «Манчестер Юнайтед»нинг диққат марказида бўлиб келган, аммо «қизил иблислар» уни ўз сафларига қўшиб олишни уддалашмаган. Ва ниҳоят, 2017 йилнинг ёзида Лукаку «Эвертон»дан 76 миллион фунт стерлингга сотиб олинган. Бельгиялик футболчи инглиз футболи тахтига қайтмоқчи бўлган Жозе Моуриньонинг янги жамоаси асосий тўпурарига айланиши керак эди.



Афсуски, Лукакунинг, шунингдек, бутун «Манчестер Юнайтед»нинг умидлари тез орада барбод бўлди. Икки мавсум давомида ҳужумчи кутилганидан анча кам гол урди. Бир мавсум аввал «Эвертон» таркибида Ромелу 25 гол урган бўлса, «Юнайтед» билан икки мавсумда 28 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Шу тариқа, 2019 йилнинг ёзида Моуриньонинг ўрнига «қизил иблислар» мураббийи бўлган Сульшер уни «Интер»га сотиш бўйича келишувга қарши эмас эди.

Италияда Ромелу аввалги ишончини тиклади ва кетма-кет икки мавсум давомида чемпионатда камида йигирма гол уриб, «нерадзурри»нинг асосий футболчисига айланди. Узоқ вақт кутилган мамалакат чемпионлигида ҳам энг катта ҳисса қўшган футболчи. Ҳозир Лукаку 28 ёшда ва унинг трансфер бозоридаги нархи 100 миллион фунтга яқинлашган. Жамоа молиявий қийин ҳолатга қарамасдан уни сотиб юбориш фикридан йироқ.

Хулоса

«Манчестер Юнайтед» шундай катта клубки, юқоридаги каби юлдузларнинг карьерасини «синдириб» ташлаган. Уларнинг қаторини яна давом эттириш мумкин эди. Лекин сизу бизга танишлари ва ҳозирда фаолиятини давом эттираётганлари ҳақидагина тўхталиб ўтдик.

Руслан Максимов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:57, 22.07.2021. Ўқилди: 5281 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.