Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Криштиану Роналдунинг “Ювентус”даги келажаги қандай кечади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Туриннинг “Ювентус” клубига Массимилиано Аллегри қайтгани жамоа ичидаги муҳитни буткул ўзгартириб юбриши аниқ. Сўнгги йиллар ичида Жаҳон футболида юз берган истеъфолар ичида энг ғалатиси шубҳасиз – Аллегрининг кетиши бўлганди. Туринликлар билан 5 маротаба “А” Серия чемпиони бўлган, икки маротаба ЧЛ финалига етиб борган мутахассис орада ҳеч бир клубда ишламади. Энди эса у қайтгач кун тартибида Криштиану Роналду билан муносабатлар мавзуси яна биринчи ўринга кўтарилмоқда. Зотан, Италия матбуотининг ёзишича, 2019 йил Аллегри клубдан кетар экан президент Аньеллига – “Роналдудан воз кечмасанг у клубга ўсиш имконини бермайди” – деб айтган.

Таъкидланишича, Роналду катта ўйинларда кўринмай қолмоқда. “Кальяри”, “Удинезе” ва “Кротоне” каби клубларга қарши голларни “тахлаб” ташлаётган бўлса, “Милан” ёки “Интер”га қарши у керагидек кўринмаяпти, дейишмоқда айрим кузатувчилар.

Албатта юқоридаги воқеа миш-миш ёки журналистларнинг фантазияси бўлиши мумкин, орада (2020 йил қишида) Аллегри Роналду манзили томон бир қатор илиқ фикрларни ҳам йўллаб бўлди. Шунингдек, шу йил июнь ойида иккиси алоҳида учрашиб олгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бироқ оммага нималар ҳақида гап боргани ҳақида ҳеч қандай хабар сизиб чиққани йўқ.

Роналдунинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида ниҳоясига етади. Кўринишидан жамоа олдида унинг имкониятларидан максимум фойдаланишдан бошқа чора қолмаяпти. Боиси, бозорда “КриРо” учун муносиб ҳақ тўлаши мумкин бўлган бошқа жамоа кўринмаяпти. МЮ ва “Реал” вариантлари ўйиндан чиқиб улгурди. ПСЖ варианти бор, аммо парижликлар Икарди билан алмашиш орқали Роналдуга эга бўлишмоқчи. Бу "Юве" учун ҳам, Роналду учун ҳам қониқарли йўл эмас. Демак, бизни Роналду ва Аллегри ҳамкорлигидаги энг камида яна битта мавсум кутмоқда.

Ҳозирда яқинлари билан таътилда бўлган Роналду душанба куни клуб ихтиёрига қайтиши ва “Берлускони кубоги” доирасида 31 июль куни бўлиб ўтадиган “Монца”га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда.  

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 06:30, 25.07.2021. Ўқилди: 3340 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик