Таиландда давом этаётган «Континентал» халқаро турнирида бугун учинчи кунги ўйинлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси мусобақа мезбонларига қарши баҳс олиб борди ва 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Шу тариқа, вакилларимиз «А» гуруҳида 2-ўринни эгаллаган ҳолда, ярим финалда Эрон терма жамоаси билан куч синашадиган бўлди. Мазкур ўйин 29 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Айнан Таиланд ярим финалда Эронга тўқнаш келмаслик учун Ўзбекистонга қарши баҳснинг сўнгги сонияларигача кураш олиб бориб, ўйин тугашига 30 сония қолганида ғалаба тўпини киритди. Бу вазиятлард вакилларимиз хатога йўл қўйишди.