Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3402]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3345]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2427]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2392]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2369]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [1984]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1699]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1670]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1621]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1584]

Унаи Эмери еврокубокдаги ғалаба орқали янги тарих яратмоқчи [0]

«Бавария» президенти Олисенинг трансфери ҳақида: «Унинг кетиши ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ» [0]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [0]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [0]

Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти учун мураббийлар штабини аниқлаб олди [0]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [0]

Гави Переснинг айбловларига жавоб қайтарди: «Реал» доим бизнинг муваффақиятларимизни қадрсизлантиришга ҳаракат қилади» [0]

18 ёшли Леннарт Карл ЖЧ-2026 учун Германия терма жамоасига чақирилди [0]

Иан Райт «Арсенал»нинг тарихий чемпионлиги ҳақида: «Сўнгги 3 йил жуда оғир бўлди, лекин биз бунга лойиқ эдик» [0]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдор “Рома”га ўтса захирада қолиб кетадими?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол ТВ Студия кўрсатувида ҳам айтган фикримни бу ерда ёзишга ва аниқроқ ифодалашга уринаман. Боиси, биз студияда мавзу бўйича гаплашгач бу борадаги хабарлар янада кўпайди – Элдор Шомуродов “Рома”га ўтишга яқин экан.

Менимча, Элдор учун ҳозир мавсумни “Дженоа”да бошлаш билан “Рома”да бошлаш ўртасида катта фарқ йўқ. Нега? Аксарият мухлислар – у ҳозирги жамоасига энди кўникди, яна бир мавсум ўйнасин шу ерда, Римга борса захирада қолиши, “Рома” ва Моуриньо ўйин услубига тушмаслиги мумкин, дейишмоқда. Қўшилмайман.

Аксарият “Дженоа”нинг ўйин услуби фарқли экани, улар мавсумда кўплаб ўйинларда иккинчи рақам остида ўйнаши, бу эса Элдордан, бошқа ҳужумчилардан ва умуман жамоадан ҳам кўп вақтни тўпсиз ўтказишни талаб этишини асос сифатида келтирмоқда. “Рома”да нисбатан ундай эмаслиги рост. Бироқ, мен бунинг зиддига бошқа фикрни қўяман. Рим жамоасининг ярим ҳимояси жуда кучли, айтиш жоиз бўлса, Генуя клуби ярим ҳимояси билан солиштириб бўлмас даражада кучли. Ҳозир Никола Дзаниоло, Генрих Мхитарян, Амаду Диавара ва Лоренцо Велау каби футболчилар бор бу чизиқда. Элдор каби ҳужумчиларга яхши плеймейкер жуда зарур. Агар у юқорида номи тилга олинган футболчилардан энг камида бири билан яхши тандем бўлиб, боғлам қура олса самарадорлик ўсиши мумкин. Масалан, Россия чемпионатида ҳам Элдор аксар жамоалар билан биринчи рақамда ҳаракат қиладиган “Ростов”да йўқолиб қолмаган. Ҳа, даража бошқа, аммо ўлчовлар ўхшаш бу ерда.

Ҳужумда рақобат кучли, захирада қолиб кетади, дейишмоқда. Бу албатта баҳсли масала, Моуриньонинг захирасида кимлар қолиб кетмаган дейсиз? Лекин ҳамюртимизнинг ўзи ҳам айтганидек чақириқлардан қўрқиш керак эмас, уларни қабул қилиб енгиб ўтиш лозим.

Эдин Жеко – ҳозирча қолади. Сўнгги вақтларда унга бошқа топ жамоалар масалан, “Милан” ва “Ювентус” қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар юрганди. Футболчининг ўзи эса уларни рад этиб, фақат “Рома” ҳақида ўйлаётгани тўғрисида айтган. Ўйлашимча, у билан рақобат қилиш мумкин. Аслида Джеко, Майорал, Педро, Эль Шарави, Перес каби ҳужумчилари бор клуб миллионлаб евро сарфлаб яна ҳужумчи изламаслиги керак эди. Бироқ, излаяптими, демак мураббий улардан қониқмаяпти. Наздимда, Рим клубидаги ҳужумчиларнинг ҳеч бири бутун мавсум учун барқарор асосий таркибга юз фоиз тормайди. Боз устига клуб кўп жабҳада, жумладан, янги Конференциялар лигаси турнирида ҳам кураш олиб бориши лозим. Ўйлашимча, барча ҳужумчиларда ўзини кўрсатиш учун имкон етарли бўлади.
 
Нима бўлганда ҳам қарорни томонлар ва футболчининг ўзи қабул қилади. Биз Элдорнинг парвози баланд ва давомий бўлишини истаймиз. У топ чемпионатда ўзини кўрсатиб улгурди. Энди навбат топ жамоага келиб қолди, насиб!

Омад, Шома!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:04, 29.07.2021. Ўқилди: 10913 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик