Токио-2020. Бокс. Элнур Абдураимов чорак финал йўлланмасини ҳал қилди
Эркаклар ўртасидаги 63 кг.даги боксчимиз Элнур Абдураимов Токио-2020 олимпиадасидаги ўзининг иккинчи жангини ўтказди. Бу сафар унга тожикистонлик Баҳодур Усмонов рақиблик қилди.
Ҳамюртимиз дастлабки 2 раундда рақибига нисбатан фаолроқ ишлади ва амалдаги жанг тақдирини ҳал қилиб қўйди. Учинчи бўлимда эса Элнур тежамкор услубда иккинчи рақамли спортчи сифатида ишлади. Натижада сўнгги бўлимда 3 нафар ҳакам устунликни Усмоновга тақдим этди. Якуний натижа — 5:0 (30:27, 30:27, 29:28, 29:28, 29:28).
Абдураимов чорак финалда арманистонлик Оганес Бачковга қарши рингга кўтарилади. Бу жанг 3 август куни бўлиб ўтади.
Киритилди: 09:15, 31.07.2021. Ўқилди: 3906 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).