«Sky Sports» нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячи Поль Погба «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмайди. 28 ёшли француз клубни яхши кўради ва «қизил иблислар» билан янги шартнома имзолаши ҳақида эълон қилди, лекин у бу шартнома унинг фаолиятидаги охирги йирик битим бўлиши мумкинлигини тушунади.
Футболчи «Манчестер Юнайтед» билан ёзги трансфер ойнаси тугагунга қадар янги шартнома имзолаши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» Погбанинг шартномаси билан боғлиқ вазият ёзда ҳал қилинишини хоҳларди, лекин клуб ҳозир ҳамма нарса футболчига боғлиқлиги ҳақида хабар қилган. Манбада айтилишича, Поль ҳам жамоада қолмоқчи ва клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Погба манкунианликлар сафидан кетмоқчилиги ҳақида ҳабар берилганди. Французга «ПСЖ» клуби жиддий тарзда қизиқиш билдирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).