Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3253]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2940]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2348]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1917]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1874]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1701]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1622]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1576]

Криштиану Роналду ОЧЛ-2 финалидаги мағлубиятдан кейин кумуш медални олишга чиқмади [1434]

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея - 2:2. Пенальтилар серияси - 5:3 (видеошарҳ) [1417]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 36 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Автоголлар турнири қаҳрамони...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европа чемпионатлари тарихида анвойи автоголлар рекордини ўрнатган Евро-2020 турнирининг нимчорак финалида Испания терма жамоаси дарвозабони Унаи Симон беихтиёр мусобақадаги энг бемаъни автогол муалифига айланганди. Тўғри, кўпчилик нашрларда гол унинг жамоадоши бўлган Педри ҳисобига ёзилди. Қизиғи, Хорватияга қарши ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилаётган, Педрининг қарийб майдон марказидан узатган тўпини Унаи шунчаки тўхтатиб олмасдан, тепиб юборишга уринган ва унинг оёғига нотўғри теккан тўп дарвозадан жой олганди.

Ҳа, йўқ жойдан рақибини олдинга ўтказиб юборган Испания «овертаймлар» эвазига бўлсада, Хорватияни 5:3 ҳисобида маҳв этди. Симон эса ўша «қовун» туфайли тушкунликка тушиш ўрнига, аксинча, бир нечта ажойиб сэйвларни намойиш этди. Чорак финалда эса умуман, ўз жамоасини кейинги раундга олиб чиқди. Унинг ишончли ҳаракатлари швейцариялик футболчиларни батамом синдирди - 4-пенальтини амалга ошириши лозим бўлган Варгас рақиби қаторасига 2та зарбани қайтарганини кўргач, адо бўлганди. Хуллас, Симоннинг маҳорати Швейцарияни мусобақа билан барвақт хайрлашишга мажбур этди.

Турнир давомида кўпчилик мухлисларни нима учун Испания дарвозасини «Атлетик» посбони қўриқлаб, «МЮ» дарвозабонининг захирада ўтиргани ажаблантираётганди. Келинг, шу масалага ойдинлик киритиб олайлик.

Де Хеа ишончни йўқотди. «МЮ» ундан фориғ бўлмоқчи. Сабаби - Россия мундиали

2014 йилда Висенте Дель Боске Бразилияга асосий дарвозабон сифатида фахрий Икер Касильясни танлаган ва мухлислар эътирозига дуч келганди. Уларнинг фикрича, ўша даврда «МЮ»да ёрқин ўйин кўрсатаётган 24 ёшли Де Хеа муносиброқ эди.

Кейинги йирик турнир - Евро-2016да мураббийлар Давидга ишонч билдиришди, аммо у ишончни оқлай олмади. Мусобақанинг нимчорак финалидан кейин жамоа уйига равона бўлди. Кейин испан матбуоти Россия мундиали Де Хеа фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлганлигини эътироф этди. Дарҳақиқат, у ЖЧ-2018ни турнир давомида бирорта ҳам сэйв кўрсата олмаган ягона дарвозабон мақомида тарк этди, Россия билан кечган нимчорак финалдаги «дуэл»да унинг дарвозасига йўлланган барча зарбалар голга айланди. Кейин ЖЧдаги муваффақиятсизлик АПЛда давом этди - ўйин давомида йўл қўйилган хатолар  сони (7) бўйича Де Хеа касбдошлари орасида пешқадам бўлиб олди. Шундан кейин испаниялик посбоннинг аввалги Де Хеа эмаслиги ҳақидаги гап-сўзлар авжига чиқди.

Таажжубки, Дин Хендерсоннинг «Шеффилд»даги «сургунлик» даврида ҳам омад Давиддан юз ўгирди - жамоанинг ёш дарвозабони кутилмаганда ишончли ўйинлар кўрсатиб, Де Хеани ишсиз қолдирди. Англиялик касбдошига рақобатни бой берган испаниялик посбон 2020/2021 йиллар мавсумини зарбаларнинг 63 фоизини қайтариш билан якунлади. Бу АПЛдаги энг паст кўрсаткичлардан бири эди. «Вильярреал»га қарши кечган ЕЛ финали эса омадсизликнинг сўнгги нуқтаси бўлди. Пенальтилар сериясида рақибларининг бирорта зарбасига тўсқинлик қила олмагани етмагандек, унинг ўзи рақиб дарвозасини ишғол эта олмади ва Унаи Эмерига навбатдаги нуфузли совринни совға қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, Де Хеа дарвозасига йўлланган охирги 36та зарбанинг барчаси гол билан якунланган экан. Хуллас, маълум сабабларга кўра, бу йил ташкил этилган Евро-2020 турнирига дарвозабон танлашда Луис Энрике ихтиёрида «Атлетик» вакили Унаи Симон, «Брайтон»лик Роберт Санчес ва Давид Де Хеадан бошқа дурустроқ номзод топилмади.

Ҳамма Де Хеадан норози - оддий мухлисдан то «МЮ» афсоналаригача

«Давид аввалги Давид эмас. Спорт формаси 6 ой ичида пасайса, уни тушуниш мумкин. Агар у бир неча йил давом этса, жиддий бош қотиришга мажбур этади. Хатолар ҳаммада бўлиб туради. Лекин Давиднинг хатолари жуда кўпайиб кетди».

Гари Невилл, «МЮ»нинг собиқ сардори.

«Мураббий ўрнида бўлганимда, танаффусда унинг юзига тарсаки туширган бўлардим. Ўйинидан кўнглим айнийди. Мен кўрган футболчилар орасида ўта ортиқча баҳо бериб юборилган дарвозабон».

Рой Кин, «МЮ» ярим ҳимоячиси.

Ёзда Давид Де Хеа фаолиятида ўзгариш юз бериши мумкин. «Олд Траффорд»дагилар АПЛда касбдошларига нисбатан энг кўп маош (йилига 23 млн. евро) олаётган беқарор дарвозабондан фориғ бўлиш ниятидалар. Унинг ўрнини 24 ёшли Хендерсон эгаллаши тахмин қилинмоқда.

Луис Энрике эса ўтган йилнинг кузида терма жамоанинг асосий дарвозабони масаласини Унаи Симон фойдасига ҳал қилганди. Мураббийни унинг «қизил фурия» учун муҳим бўлган жиҳати - оёқларида яхши ўйнай олиши қизиқтириб қолганди. Ҳа, Унаи ҳам хатолардан мосуво эмас. Масалан, Косово билан бўлган беллашувда майдон марказидан йўлланган тўпни ўтказиб юборганди. Бироқ Энрике унинг асаблари мустаҳкам эканлигини мақтайди ва бошланғич таркибдан жой бермоқда. Қисқаси, унинг Хорватияга қарши ўйиндаги «қовун»идан кейин ҳам Де Хеа асосий таркибга кира олмади.

Бироқ нима учун Испаниянинг биринчи рақамли дарвозабони мақомига айнан Симон лойиқ топилди?

Мураббийнинг мазкур саволга жавоби сизни лол қолдириши аниқ: Луис Энрике Симонни... оёқлари билан яхши ўйнагани учун танлаган. Ҳа, марказдан йўлланган тўпни тасодифан ўз дарвозасига тўғрилаб қўйган оёқлари учун!

«Атлетик»да тўпни оёқларим билан кўп ўйнамасдим. Бу ҳунарни Луис Энрике ўргатди. Испания терма жамоасида дарвозабон фақат тўпни қайтариш билан чекланиб қолмасдан, бошқа бир қатор вазифаларни ҳам адо этади», - дейди Унаи.

Давид Де Хеа ҳеч қачон оёқларидан самарали фойдалана олмаган. Буни ЕЛдаги пенальтилар серияси яққол исботлади. Бундан ташқари, «МЮ» посбони 2018 йилдан кейин жуда кўп хатоликларга йўл қўймоқда. Шу боис, Энрике барча ўйинларда Симонга ишонч билдирмоқда.

«Атлетик»нинг 23 ёшли дарвозабонига оид қизиқарли фактлар:

 Симон ўз фаолиятини «Атлетик»да ўтказиш ниятида. У жонажон клубини жуда яхши кўради. Ёзда Унаи «Реал» ҳамда «Интер» таклифларини рад этди. Бильбаоликлар билан янги шартномани расмийлаштириш чоғида товон пули хусусидаги бандни олиб ташлади.

 «Атлетик» таркибида майдонга тушиш имкониятини Симон жамоа Кепа Аррисабалагани «Челси»га 80 млн. еврога сотиб юборганидан кейин қўлга киритди. Дарвоқе, Кепа Англияда «гол ташувчи» иборасининг синонимига айланди.

 Унаи Жанлуижи Буффоннинг маҳоратига «беш» кетади. Лекин ҳозир Ян Облакни энг яхши дарвозабон деб билади.

 1 апрель оқшомида Симон Испания терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Косовога қарши баҳсда ўта бемаъни голни ўтказиб юборганди. Ўшанда у рақиб футболчисининг майдон марказидан йўллаган тўпи қаршисида ожиз қолганди. Тўғри, якунда Испания ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилгани боис, Унаининг хатоси эътибордан четда қолганди.

«Симондаги таслим бўлмаслик хислати менга кўпроқ ёқади. Қандайдир тасодифий хатолик уни тушкунликка сола олмайди. Аксинча, у баҳсни янада кучлироқ иштиёқ билан давом эттиради», - дейди мураббий.

Нима ҳам дердик, шогирдининг барча плюс-минусларидан Луис Энрике биздан кўра яхшироқ хабардор эканлигини тан олмасликнинг иложи йўқ. Нима бўлганда ҳам, «плей-офф» босқичини кулгили хато билан бошлаган дарвозабон якунда жамоанинг ярим финалга етиб келишида жонбозлик кўрсатди. Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда ҳам Унаи Симон ва унинг жамоадошлари бўлажак чемпионга муносиб қаршилик кўрсатдилар, бир қатор кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдилар. Бироқ қаторасига 3та учрашувни «овертайм»ларгача олиб борган испанлар бу гал имкониятни бой бердилар. «Нуқта»дан йўлланган зарбани қайтариш - қаҳрамонлик, қайтара олмаслик эса, айб эмас!

 С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 23:40, 01.08.2021. Ўқилди: 3038 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Алавес Тони Мартинес 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик