Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Токио-2020. Ўзбекистонлик спортчиларнинг 6 август кунги натижалари

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ / Ёзги олимпиада
Рукн: Янгиликлар
A A A

Токио олимпиадаси тобора ўз якунига яқинлашмоқда. 6 август, жума куни бир неча нафар спортчиларимиз баҳсларда иштирок этишди. Бугун Ўзбекистон делегацияси ҳисобига битта бронза ёзилди. Атлетларимизнинг бугунги натижалари билан таништириб ўтамиз.

Каноэ: аёллар, 500 метр, иккилик: Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова
Қизларимиз саралаш босқичида 4-ўринни эгаллашган бўлса, чорак финалда финишга 2-поғонада келишди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финал ва финал баҳслари эртага, 7 август куни бўлиб ўтади.

Бадиий гимнастика: яккалик, кўпкураш. Екатерина Фетисова
Сабина Ташкенбаева ўрнига Япония олимпиадасида қатнашган ҳамюртимиз турли йўналишларда қуйидаги балл ва ўринларни эгаллади (26 спортчи орасида).

Тўп билан машқ — 19.400 (25-ўрин)
Халқа билан машқ — 19.800 (25-ўрин)
Лента билан машқ — 18.350 (21-ўрин)
Булава билан машқ — 17.950 (21-ўрин)
Якуний балл: 75.500 (24-ўрин)

Эркин кураш: эркаклар, 74 кг.
Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун дастлабки жангда Гвинея-Биссау вакили Аугусто Мидана устидан осон ғалаба қозонди. Бронза медали учун жангда эса ҳамюртимиз қозоғистонлик Данияр Кайсановни биринчи бўлимнинг ўзидаёқ таслим этди (13:2). Натижада Ўзбекистон делегацияси ҳисобига иккинчи бронза медали қўшилди.

Эркин кураш: эркаклар, 97 кг.
Рио-2016 совриндори Магомед Ибрагимов илк босқичдаёқ туркиялик Сулейман Караденизга ютқазиб қўйди (3:3). Турк курашчиси ярим финалда ютқазиб, финалга чиқа олмагани учун ҳамюртимиз бронза медали учун курашиш имкониятини қўлга кирита олмади.

Замонавий бешкураш: аёллар.
Алисэ Фахрутдинованинг 5та йўналиш бўйича натижалари билан таништириб ўтамиз:

Қиличбозлик: 196 балл
Сузиш: эркин усулда, 200 метр: 278 балл
Қиличбозлик: бонус босқичи: 0 балл
От йўрттириш: 226 балл
Югуриш ва ўқ отиш: 465 балл
Жами: 1165 балл (30-ўрин)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:33, 06.08.2021. Ўқилди: 5999 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик