Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Роналду нима учун 1000 та гол уришни исташини айтди [4279]

«Барса»га Ямал учун 230 миллион евро таклиф қилишга тайёр жамоа бор [3251]

«Барселона» аёллари «Бавария»ни текислаб ташлади (видео) [2783]

Жароҳатлар, Тимур Кападзе билан ҳамкорлик ва тактик услуб: Фабио Каннаваро Кувайт билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди [2311]

Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларида икки нафар футболчимиз қатнашмади [1980]

Алишер Никимбаев Ўзбекистон миллий жамоасига Фабио Каннаваро бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақида фикр билдирди [1870]

ЖЧ саралаши. Қатар Ўмонни енга олмади [1854]

Ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган энг қиммат футболчилар рўйхати [1826]

Салоҳ дубль қайд этган ўйинда Миср Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳал қилди [1699]

Ўзбекистон - Кувайт ўйинидан олдин йиғилиш ўтказилди: Жамоалар қандай рангли либосда ҳаракат қилиши маълум (фото) [1640]

ЖЧ саралаши. Қатар Ўмонни енга олмади [17]

УЕФА президенти Александер Чеферин: «Роналду — футбол тарихидаги энг яхши уч ўйинчилардан бири» [10]

Пау Кубарси: «Эл-класико — футболдаги энг буюк тўқнашув. Унда чемпионлик тақдири ҳал бўлади» [9]

«Барса»га Ямал учун 230 миллион евро таклиф қилишга тайёр жамоа бор [8]

Миллий жамоага йиғинига яна 2 футболчи таклиф этилди [8]

Ўзбекистон - Кувайт ўйинидан олдин йиғилиш ўтказилди: Жамоалар қандай рангли либосда ҳаракат қилиши маълум (фото) [8]

«Барселона» аёллари «Бавария»ни текислаб ташлади (видео) [7]

Кувайт бош мураббийи: «Ўзбекистоннинг ҳар бир футболчисидан хавф кутиш мумкин» [5]

Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум [5]

Жароҳатлар, Тимур Кападзе билан ҳамкорлик ва тактик услуб: Фабио Каннаваро Кувайт билан ўйиндан олдин матбуот анжуманида иштирок этди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6092 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Алессандро Неста: «Рақобатсиз яшолмайман, асло»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2006 йили Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони мақомига эришган Алессандро Нес­та яқинда туғилган макони - Римга қайтиб, шаҳардан унча узоқ бўлмаган Корвиале ҳудудида Adidas ҳамда Calcio-Sociale билан ҳамкорликда махсус футбол мактаби очди. Афсонавий футболчи Sportweek нашрига берган интервьюсида айни шу лойиҳа баҳона болалиги, бутун фаолиятини эсга олди.

- Алессандро, айнан Корвиаледа улғайгансиз...

- Худди шундай. Корвиалелик йигитларга ҳам айни шу ҳудуддан чиққанимни уқтирдим. Шароитлар нуқтаи назаридан оддий саналмаган жойда вояга етдим, лекин катта орзулар билан юқорига интилдим. Шаҳардан ташқарида туғилган йигитлар кўпинча ўзларини камтарона тутишади. Ваҳоланки, улар битта алоҳида қуролга эгалар - айёрлик. Бинобарин, кўча сизни уйғотади, яшашга ўргатади. Корвиалелик ёшларга гапим битта - «Сизлар ҳам мен чиққан чўққиларга кўтарилишингиз мумкин. Бордию, чемпион бўлолмасангиз ҳам, муносиб келажак ярата оласиз».

- Умуман, болалигингиз қандай ўтган?

- Биз яшаган масканда ҳаммаси яхши эди, лекин кўчада мунтазам маст кишиларни учратардик. Оиламиз оддий ишчилар синфидан бўлиб, отам Жузеппе темир йўл станциясида ишлаган, яна аҳолига минерал сув етказиб берарди. Яъни кечаси поездда ишлаган, кундузи лифти йўқ бинолар зинапояларини босиб, сув ташиган. Синглим 28 ёшида, отам ва онам эса яқинда вафот этишди. Фақат акам Фернандо қолди. У ҳозир Риета вилоятида фермерлик билан шуғулланмоқда.

- Ўзи қандай бола бўлгансиз?

- Хаёлим фақат футбол билан банд эди. Ёлғиз қолсам, ўзимни «Стадио Олимпико»да ўйнаётгандек тасаввур қилардим. Отам янги бутса олиб берганида, ухлаганда ҳам уларни ечмасдим. Отам футбол «жинни»си, айниқса, «Ла­цио»нинг ашаддий фанати эди. Чинеcитта кварталида тахминан 300та оиладан иборат катта бинода яшардик. Барча қўшнилар оиламиз билан «Лацио»га мухлислик қилишимизни яхши билишарди. Акам саломатлигида маълум муаммо аниқлангач, шифокорлар спорт билан шуғулланишини тавсия этишган. Шунда отам уни дарҳол футболга йўналтирган. Мен эса йиғлаб, акамга эргашганман. Орадан 2 йил ўтиб, Фернандо футболдан кетди, ваҳоланки, менга нисбатан ижодкорроқ эди.

- Биринчи мураббийингиз...

- 8 ёшимда «Лацио» тизимига кирдим. Бунгача Вольфанго Патарка қўл остида ишлаганман, 4 ёшимдан! Дастлаб ўнг қанот ярим ҳимоячиси сифатида ўйнадим, ке­йин марказга кўчдим. Якунда ҳимояга ўрнашдим. Земан мени мудофаа марказига сурган пайт аллақачон «А» серияда ўйнай бошлагандим. Клуб соҳиби ҳимоячи сотиб олишни ўйлаганида, мураббий унга мени кўрсатганди: «Йўқ, бизда тайёр ҳимоячи бор».

- Аввалги даврга қиёслаганда, Рим ўзгарганми?

- Ҳа, кўп нарса ўзгарди. Рим эндиликда - чарчаган ва қаровсиз шаҳар. Агар мунтазам ғамхўрлик қилмасангиз, шундай катта шаҳарни тиклаш имконсиз бўлиб қолади...

- Миланга қачон қайтасиз?

- Бу шаҳарда ҳам ўзгариш катта, лекин яхши томонга. Ҳаттоки, Италия эмас, балки Шимолий Европа шаҳридек: ривожланиш фантастик даражада. Ҳаётимдаги ажойиб хотиралар Милан билан боғлиқ. Ахир у ерда 10 йил яшадим. Аслида аввалига на «Милан» ва на шаҳарни ёқтирганман. Чунки Рим мен учун ягона эди ва «Лацио»да бир умр қолишга тайёр эдим. Рим - дунёдаги энг гўзал шаҳар, гарчи тарихида хатолар тўла бўлсада. 6-7 ойдан кейингина Миланга кўникдим ва ҳам клуб, ҳам шаҳарни ёқтириб қолдим.

- «Милан» билан алоқаларни ривожлантиришга нима туртки берди?

- Аввало, шараф. Борини беришни истаган клуб ишончига хиёнат қилолмадим. Ахир клуб трансферимга катта пул сарфлаб, бирданига 3 йиллик шартнома тузганди.

- Келинг, «Милан»даги 10 йилликда сизга ҳамроҳлик қилган 3 нафар энг таъсирли «россонер»ни танласак. Биринчиси - Анчелотти...

- Иккинчи ота. Кўп нарса талаб қилгани билан сизни яхши яшашга ундайдиган мураббий. Унинг учун ҳар қандай ишга тайёр турардим. Футболчилар ранжитишса ҳам, айни тарзда жавоб қайтармасди. Дон Карло муаммоларни ўзига сингдирарди, жамоани тинч қўярди. Берлускони ва Галлиани ғалабага ўрганиб қолишган ва табиийки, мураббийга босим ўтказишарди. Шунга қарамай, у майдонга ҳамиша юзида табассум билан тушарди.

- Мальдини...

- Футболни тўғри идрок этишни айнан Паолодан ўрганганман. Римда инстинктив ҳаракатга берилиб қолгандим. Паоло эса юқори даражага эришиш йўллари тушунтирди - меҳнат, қатъият ва хатоларни бартараф этиш. Тўғри, ўз ўйинида ҳам хатолар юз берарди, лекин муаммоларни жо­йида ҳал этарди. Бир сўз билан айтганда, Мальдини ҳарбий машина каби эди.

- Шевченко...

- Катта учрашувларда ҳамиша гол урарди. Бошқаларнинг оёқлари қалтираб турган паллада айнан Андрей жонимизга оро бўларди.

- Ўша «Милан»нинг қайси футболчисини доимо ёнингизда кўришни хоҳлардингиз?

- Андреа Пирлони. У ишнинг 80 фоизини ёлғиз ўзи бажарарди. Мен билан бирга ўйнаган энг буюк футболчилардан бири. Яна Женнаро Гаттузони айтишим мумкин, чунки ҳеч қачон хиёнат қилмаслигини биламан. Билли Костакурта эса - нафис либос остида яширинган жангчи.

- Энг яхши дўстингиз...

- Яна Пирло. Ҳар доим бирга эдик, йиғинларда ҳам битта хонада яшардик. Бир қарашда, у жиддий кўринади, лекин ҳазиллашганида... Андреанинг ҳазиллари ичакни узади.

- «Милан» билан ЧЛда 2 марта  ғалаба қозондингиз. Қайси бири муҳимроқ?

- Биринчиси - 2003 йилдагиси. Рақиб «Ювентус» ва стадион «Олд Траффорд» бўлгани туфайли. Ҳеч қачон бундай чиройли аренада ўйнамаганман. Қолаверса, пенальтилар сериясида бевосита иштирок этгандим.

- Мана, «Милан» 8 йиллик танаффусдан кейин ЧЛга қайтди. Бу минимал вазифами ёки қаҳрамонлик?

- Жасорат. Ҳамма бирдек ишлади. Берлускони кетгач, «Милан»да хўжайин ва менежмент гуруҳи икки марта ўзгарди. Бу ҳаммаси нолдан бошланганини англатади. Ростдан ҳам оғир давр.

- Пиоли ишининг қайси жиҳати ёқди?

- Ўйин чизмаси. У аниқ ғояларга эга. Аммо Пиоли жамоасининг скудеттога эга чиқишига асло ишонмагандим, чунки таркиб анча ёш ва етарли даражада рақобатбардош эмасди. Дейлик, Ибра ўйиндан ташқарида қолган пайт унинг ўрнини босадиган ўйинчи йўқ эди.

- Болаликдаги кумирингиз...

- Аргентиналик ҳимоячи - Шамот.

- Энг кучли рақиб...

- Роналдо - феномен. Барча кучли ҳужумчиларни санаб чиқишим мумкин, лекин «сўйлоқ» ўзгача, барибир.

- Бугунги куннинг энг яхши ҳимоячиси...

- Ван Дейк. Унда ҳаммаси мужассам: қувват, қатъий фикр... Тьяго Сильва ҳам кучли - техник қобилияти юқори, совуққон. Серхио Рамос? Ҳеч қачон унингдек техник ҳимоячини кўрган эмасман.

- Мураббийлик ишига нима ундади?

- Майдонга бошқа тушолмаслик қўрқуви. Чунки рақобатсиз яшолмайман асло. Бусиз миям тўхтаб қолади. Шунингдек, Земаннинг инқилобий ҳаракати, ҳамиша тактик жиҳатдан олдинга интилгани ва Анчелоттининг ки­йиниш хонасидаги нутқлари, муҳим ўйинчиларни бошқариш услубидан ҳам илҳом олганман. Чемпионларни бошқариш осон эмас. Улар ўта мураккаб, худди нозик аёлларга ўхшашади.

- Моуриньо ва Сарридан қай бирига яқинроқсиз?

- Саррига. Ўйин тузиш ғояси туфайли.

- Мураббийлик фаолиятингиз энди бошланди, ҳозирча ишлар унча юришмаяпти: ўзингизни нимададир айблайсизми?

- 2 йил олдин «плей-офф»да «Специя»га ютқазганимиздан сўнг «Фрозиноне»дан дарҳол кетишим керак эди, бироқ қолишни истадим. Бу хато эди.

- Италия клублари евроареналарда фақат курашиш билан чекланмоқда. Нега?

- Вақтида энг кучли футболчиларни 20 ёшида чемпионатимизга чорлардик, энди 40 ёшли фахрийлар келишмоқда. Шунингдек, бизда стадионлар даҳшатли, иситиш тизими расво, майдонлар ёмон.  Буларнинг барчаси яхши футболчиларнинг келишларига тўсқинлик қилмоқда.

Муҳаммадхон тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:18, 17.08.2021. Ўқилди: 2407 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.