Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 127 52 45 224
2 Япония 39 64 61 164
3 Жанубий Корея 21 26 43 90
4 Ўзбекистон 12 17 12 41
5 Қозоғистон 9 13 23 45
6 Таиланд 9 7 12 28
7 Эрон 8 15 9 32
8 Баҳрайн 8 2 3 13
9 КХДР 7 5 5 17
10 Малайзия 6 3 9 18

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1859 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      08:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      09:30 Снукер. British Open. Финал.
      11:00 LIVE Снукер. Первый раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Теннис. Лондон.
      15:30 Снукер. Первый раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:30 Велоспорт. Монреаль. Мужчины.
      21:00 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      23:00 Снукер. Второй раунд.
      00:00 Трейлраннинг.
      01:00 Велоспорт. Тур Хорватии. Шестой этап. Мужчины.
      02:00 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      03:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      04:30 Снукер. Второй раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол ва оила ёхуд майдондаги ака-укалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳон футболи тарихида ҳам ака-ука футболчилар кўп бўлган. Баъзилари биргаликда, баъзилари эса бир-бирига қарши ўйнашган.

9. Эрвин ва Рональд Куман

Голландия терма жамоаси билан “Евро -1988″да ғолиб бўлишган ака-укалар, ўз даврининг машҳур ўйинчиларидан бўлишган. Куманлар оиласида азалдан футболга эътибор кучли бўлган, чунки уларнинг отаси Мартин Куман ҳам майдонда ҳимоячи позициясида ҳаракат қилган. Ака-ука Куманлар ҳам Европанинг кўзга кўринган жамоаларида ўйнаган. Эрвин бутун футболчилик даврини Голландия чемпионатидаги жамоаларда тўп сурган. Акасидан кўра кучлироқ жамоаларда фаолият олиб борган Рональд Каталониянинг «Барселона» клубига 6 мавсум давомида ёрдам берган. Ҳозирги кунда Эрвин ҳам, Рональд ҳам мураббийлик фаолиятини олиб боришмоқда. Катта Куман Уммон терма жамоасида устозлик қилаётган бўлса, кичиги ўзи ўйнаган «Барселона» жамоасида мураббийлик вазифасида ишлаб келмоқда.

8. Гари ва Фил Невилл

Англиялик ака-укалар Гари ва Фил Невилл футболчилик даврининг энг яхши пайтларини «Манчестер Юнайтед» жамоасида ўтказган. Сер Алекс Фергюсоннинг ишонган футболчиларидан бўлган бу ака-укалар «Олд Траффорд»да муваффақиятли даврни бошдан кечирган. Бу футболчилар биргаликда 7 та кубокни қўлга киритишган (3 та Англия кубоги, 2 та лига кубоги ва 2 та чемпионларлар лигаси олтин медаллари). Гари бутун футболчилик даврини «манкунианлар» сафида ўтказган бўлса, укаси Фил кейинчалик «Эвертон» сафига кўчиб ўтган. Футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг иккиси ҳам мураббийлик соҳасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Гари Англия терма жамоаси ва Испаниянинг «Валенсия» жамоаларини бошқарган бўлса, Фил «Манчестер Юнайтед», «Валенсия»ни (ёрдамчи) бошқарган. Ҳозирдги кунда эса Англия аёллар жамоасини бошқариб келмоқда.

7. Рафаэл ва Тиаго Алкантара


Ака-укалар бирданига «Барселона» эътиборига тушишади. Алкантаралар оиласининг бу икки аъзоси икки хил миллий терма жамоада ўйнашади. Тиаго Испанияда, Рафаэл эса Бразилия миллий жамоасида ўйнашга қарор қилди. «Барса»даги ўйинлари бироз омадсиз кечган, Тиаго кейинчалик каталонияликлар сафини тарк этиб, «Бавария»га ўтишга қарор қилади. Лекин, Рафаэл «Барса»да қолди, аммо «Сельта Виго» ва «Интер» жамоларига ижарага бериб юборилади. Ҳозирги кунда Парижнинг "ПСЖ" жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Рафа анча ёрқин ўйин ўтказмоқда. Ака-укалар медаллар жавонида Ла Лига ва Бундеслиганинг бир нечта унвонлари, УЕФА Чемпионлар Лигасининг иккитадан кубоги, битта Олимпиада Олтин медали бор (Рафаэл).

6. Тони ва Феликс Кроос


Германия ва бутун дунёда Кроос фамилияси ҳақида гап кўпроқ «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Тони ҳаёлга келади, лекин унинг укаси Феликсни кўпчилик танимаса керак. Германиянинг «Ганза» клуби тарбияланувчиси ҳисобланадиган, Феликс «Вердер» ва «Унион Берлин» жамоаларида тўп суради. Германиянинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларда ўйнаган Феликс Германия миллий жамоасига умуман чақирилмаган. Акаси Тони Кросс «Бавария», «Байер 04» жамоаларида ўйнаган ва ҳозирги кунда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоасининг асосий таркиб ўйинчиси. Тонининг медаллар жавонида Германия чемпионлиги, Испания чемпионлиги, Чемпионлар лигаси, УЕФА Супер кубоги, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги каби олтин медаллар мавжуд.

5. Коло ва Яя Туре

Бу Африкалик юлдузлар, қора қитъанинг энг машҳур юлдузларидан бири ҳисобланади. Турелар оиласининг каттаси Коло Туре , ҳам кичиги Яя Туре ҳам майдонда ҳимоячи вазифасида тўп сурган. «АСEК Мимозас» клуби тарбияланувчиси ҳисобланган бу қондошлар бир вақтнинг ўзида «Манчестер Сити» жамоасида ўйнаган. Кейинроқ Коло Англиянинг бошқа жамоаси «Ливерпул» сафига кўчиб ўтган. Икки ак-ука ҳам Кот-д'Ивуар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Яя кетма-кет тўрт марта Африканинг йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олиниши ҳақида гап кетганда, акасига нисбатан анча муваффақиятли даврни бошидан ўтказганини сезиш мумкин. Иккала ака-ука 2012 йилда «Манчестер Сити»ни АПЛда чемпион бўлишига жуда катта ёрдам берган. 2015 йилда ўз миллий жамоаси билан Африка миллатлар кубогида зафар қучишган. Эътибор берган бўлсангиз, бу ака-укалар терма жамоа миқиёсида ҳам, клуб миқиёсида ҳам анча муваффақиятга эришган.

4. Эден ва Торган Азар

Азар исми дунё футболида жуда машҳур. Ушбу шуҳратнинг аксарияти Бельгия терма жамоаси сардори Эден Азар билан боғлиқ. Кўпчилик, бу фамилия билан футбол ўйнайдиган яна бир киши борлигини билишмаса керак. 2012 йилда Лондоннинг «Челси» жамоаси бир вақтнинг ўзида ака-ука Эден ва Торган Азарни трансферини эълон қилади. Лондонликлар сафида анча омадли ўйнаган Эден 245 учрашувда 85 та гол уришга эришган. Акасидан фарқли Торган ўз омадини «Челси»да топмайди. «Аристократлар» сафида бирорта ўйин ўтказмаган кичкина Азар 2015 йилда Гладбахнинг «Боруссия» жамоасига ўтади. Ҳозирда ҳам ака-укалар икки мамлакат чемпионатида тўп суришади. Азарларнинг каттаси Мадриднинг «Реал» жамоасида тўп сурса, Торган эса Германиянинг «Боруссия Дортмунд» жамоасида ўйнаб келмоқда.

3. Паоло ва Фабио Каннаваро

«Наполи» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган бу ака-укаларни каттасининг футболчилик карераси ёрқинроқ бўлган. Чунки, ҳимоячи вазифасида ўйнаган Фабио Италиянинг «Парма», «Интер», «Ювентус» ҳамда, Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоарида ўйнаган, укаси Паола бўлса «Верона», «Сассуоло» каби ўртамиёна жамоаларнинг аъзоси ҳисобланган. Бундан ташқари Фабио А сериянинг «Йилнинг энг яхши футболчиси» 2006 йилда у «Йилнинг энг яхши ҳимоячиси» каби мукофатларга сазовар бўлган. Паоло, бўлса «Верона»га 2005 йилда УЕФА кубогининг ярим финалига чиқишига ёрдам берди, шунингдек, 2006 йилда «Наполи»га йилда А серияга чиқишга, 2011 йилда УЕФА Чемпионлар Лигасида қатнашишга ёрдам берди. 2012 йилда «Наполи» билан Италия Кубогида ғолиб чиқиб, клубнинг 20 йил ичидаги биринчи совринига эга чиқишига кўмаклашган.

2. Франк ва Рональд Де Бур

 

Ушбу эгизак футболчилар узоқ вақт бирга, ҳатто турли клубларда, шу жумладан «Аякс», «Барселона», «Рейнжерс», «Ал-Райян» ва «Ал-Шамал» каби жамоаларда бирга ўйнашган. Улар ушбу рўйхатдаги энг машҳур футболдаги қондошлардан бири ҳисобланади. Икки ака-ука ўз фаолияти давомида деярли бир хил кубок олтин медалларини қўлга киритишган. «Аякс» билан 5 та Эредивизия чемпионлиги, «Барселона» билан 1 марта Ла Лига чемпиони, УЕФА Чемпионлар Лигаси кубоги, кетма-кет 3 марта Йохан Кройф кубоги ва «Аякс» билан қитъалараро кубок, ва Қатар амири кубоги каби чемпионатлар олтин медали соҳибига айланишган. Улар бошқа-бошқа жамоаларда ўйнаганда ҳам кўпгина совринларга эга чиқишган. Хусусан, Франк «Аякс» билан бирга 1992 йилда УЕФА кубогига эга чиққан. Рональд эса, «Рейнжерс» билан Шотландия Премер-лигаси, Шотландия кубоги ва Шотландия Лигаси кубогида зафар қучган. Кўп соврин, ажойиб ака-ука, чиройли якун. Мураббийликда Рональд 2010/11 йилларда Қатар олимпия жамоасини бошқарган, лекин ҳозирда ҳеч қайси терма жамоа ва клубда устозлик қилмайди. Лекин, Франк «Аякс», «Интер», «Кристал Пелас» каби жамоаларда ишлаган. Ҳозирги кунда эса, Голландия миллий терма жамоаси вақтинча мураббийи ҳисобланади.

1. Жером ва Кевин-Принс Боатенг

Худди, ака-ука Алкантаралар каби тур хил терма жамоа шарафини ҳимоя қиладиган биродарлар Африка қитъасида ҳам бор. Кевин-Принс Баотинг Гана байроғи остида ҳаракат қилса, Жером Германия терма жамоасининг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қилади. Яна бир қизиқарли факт. Бу ака-ука 2010 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасида бир-бирига қарши ўйнаган. Ушбу баҳсда Гана жамоаси германияликлар устидан 1:0 ҳисобида ғолиб бўлишган. Ўйинни томоша қилишга келган уларнинг ойиси эса, бир қўлида фрикаликлар, бир қўлида немислар байроғини ушлаганча баҳсни кузатган. Кевин – Принс универсал ўйинчи. У жуда кўп позицияларда ўйнайди, ҳужумкор ярим ҳимоядан тортиб, ҳужум ва ҳимоячи сифатида сифатида ҳам ўйнаган. Жером, аксинча, марказий ҳимояда ўзини анча эркин ҳис қилади. Аммо баъзан, ўнг қанот ҳимояда ҳам ўйнаши мумкин. Бу ака-ука медаллар жавони ҳам ҳавас қиларли даражада.

Киритилди: 19:09, 22.08.2021. Ўқилди: 3111 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик