Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вадим Абрамов Диёр Имомхўжаев ҳақида: «Мен учун у одам сифатида мавжуд эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов YouTube’даги Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевнинг «Offside» кўрсатувидаги гапларига жавоб қайтарди.

"Бу биринчи навбатда миллатчиликдир. Агар у бу гапларни кўчада айтганида, эҳтимол, уни кўпчилик қўллаб-қувватлаган бўларди. Терма жамоа, терма жамоа юзи ва ғурур ҳақидаги гапига келсак, у бошидан ҳаммани алдаб келяпти.

Унинг чиқишларини биламан, ҳозир интернетда чиқиб, ўз фикрларини сочиш урф бўлган, бунинг учун жавобгарлик белгиланмаган. Менга унинг мақсади олдиндан маълум, у қанча кўп шунақа чиқишлар қилса, лайклари ҳам шунча кўпаяди. Унинг гапларини эшитиш учун одамлар у ерга киради. Ва қанча кўп одам кирса, у шунча кўп пул ишлаб олиши мумкин. Унинг мақсади шундан иборат, бошқа ҳеч нарса эмас. У чиройли гапира олади, журналист бўлиб танқид қила олади, лекин афсуски, ишлаш қўлидан келмайди.

Терма юзи ҳақида гапирибди, бир вазиятни борича айтиб бераман: Азиз Ҳайдаров билан унинг олдига терма жамоа учун чемпионат тақвими бўйича гаплашиш учун келгандим, биласизми, у менга нима деди? У менга ‘сизнинг терма жамоангиз мени қизиқтирмайди, асосийси, чемпионатни ўтказишим керак’, — деди. Шу одам кейин терма жамоа ҳақида жар солмоқда ва унинг юзи ҳақида гапирмоқда.

Биз пандемия даврида Тожикистон терма жамоаси билан ўйнашимиз керак эди. У буни биларди. ФИФА қоидаларига кўра клублар ўйинчиларини расмий ўйинга 5 кун қолганида, ўртоқлик ўйинига эса 3 кун қолганида қўйиб юбориши керак. У бунга амал қилади, майли. Лекин қолдирилган ‘Пахтакор’ — ‘Навбаҳор’ ўйинини 2 сентябрга қўйяпти, терма жамоа эса 3 сентябрда Тожикистон билан ўйнаши керак. Ўшанда ‘Пахтакор’да Шота Арвеладзе мураббий эди. Улар аслида ‘Навбаҳор’ билан эмас, ‘Машъал’ билан ўйнаши керак эди. Мен Арвеладзега шундай дедим, ‘сендан икки нафар ўйинчингни оламан, жамоангиз манфаатларига зарар бўлмасин’.

Кейин рақибни ‘Навбаҳор’га алмаштиришди. ‘Навбаҳор’дан ҳам икки нафар футболчи чақиргандик. 30-санада йиғилганимизда ‘Пахтакор’ ўйинчиларини юборди, ‘Навбаҳор’ эса йўқ. Бу кишим, номини айтмайман (Диёр Имомхўжаев назарда тутилмоқда — ‘Дарё’) ‘Навбаҳор’дагиларга ‘ўйинчиларингни юбормасанглар ҳам бўлади, бу ФИФА кунлари эмас’ деган. Тушуняпсизми? Буни эшитган ‘Пахтакор’ улар жўнатмас экан, биз ҳам футболчиларимизни олиб кетамиз, деди ва шундай қилди. Якунда биз уларсиз учиб кетдик. ‘Навбаҳор’ ҳам, ‘Пахтакор’ ҳам футболчиларини бермади. Энди у айтсин, қани унинг терма жамоа учун қайғургани? У тожикларга ютқазишимиз учун ҳамма нарсани қилди. Биз Тожикистон билан 3 ёки 4-таркиб билан ўйнадик, ‘пахтакорчилар’сиз, ‘навбаҳорчилар’сиз ва легионерларсиз.

Имомхўжаевнинг гаплари ва ҳаракатларида мантиқ борлиги ҳақида

Мен уни кузатмайман. У чиройли гапиришни билади. Ахир у айтган-ку, бизда давлат футболга пул бермаслиги ва ҳамма нарса Англиядагидек бўлиши керак деб. Яхши, мен унинг қандай ишлаётганини кўряпман, ишлайверсин. У ҳатто қуръани ҳам тузук, тўғри қилиб ўтказа олмайди. Тушунишим бўйича у футболни телевизорда кўрган. Ҳозир эса ПФЛни бошқармоқда. Жуда яхши, бошқараверсин.

Имомхўжаев гаплари учун ундан узр сўраган ё сўрамагани ҳақида

Менга бу қизиқ эмас. Мен учун у одам сифатида мавжуд эмас. Нима, у Ленинмидики, унинг иқтибосларини эшитсам", — деди Вадим Абрамов.

Диёр Имомхўжаев июль ойида берган интервьюсида қуйидаги фикрларни айтганди.

"Мен нимага ачинаман, биласизми, миллатчи эмасман, бироқ менинг жамоам, менинг ғурурим 8 йилдан бери иккита одамнинг қўлида ўйинчоқ бўлиши... Бу ҳолатга ачинаман. Келади, хоҳлаган ишини қилади. Мухлисга ҳам ‘қўйиб қўяди’, хоҳласа, у футболчини чақиради, хоҳласа, бунисини, истаган ишини қилади ва охирида биттаси ҳамма айб менда дейди, яна бири матбуот анжуманига келмай ҳам қўя қолади. Хато қилиш айб эмас, хатони такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Ўзбек футболида миллий терма жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз уч ўзбек мутахассиси Арманистон терма жамоасини кетма-кет бошқаришини тасаввур қила оласизми? Мен эътиқод томондан ҳам, миллат томондан ҳам бағрикенгман».

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:02, 31.08.2021. Ўқилди: 11204 марта. Фикрлар: 74 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик