Бугун 7 февраль, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • -:-
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • -:-
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • -:-
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 07.02.2026 22:30
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 23 46
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 23 26
14 Женоа 23 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Лечче 23 18
18 Фиорентина 23 17
19 Пиза 23 14
20 Верона 23 14

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Лацио 3-2 Женоа
23-тур Пиза 1-3 Сассуоло
23-тур Наполи 2-1 Фиорентина
23-тур Кальяри 4-0 Верона
23-тур Торино 1-0 Лечче
23-тур Комо 0-0 Аталанта
23-тур Кремонезе 0-2 Интер
23-тур Парма 1-4 Ювентус
23-тур Удинезе 1-0 Рома
23-тур Болонья 0-3 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 22:00 Женоа - Наполи
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икки томонлама хато қарор. Антуаннинг ўйини нега "Барселона"га мос эмас

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ёзги трансферлар ойнасида "Барселона" клуби яхши ҳаридлар билан бир қаторда бир қатор катта номларни ҳам йўқотди. Лионель Месси ортидан Антуан Гризманн ҳам "кўк-анорранглилар"ни тарк этди. Ўз юлдузларидан айрилиб қолган Каталония клубини қандай қисмат кутмоқда? Бартамеу ўрнига келган Лапорта ҳам ғалати қарорлар чиқариб, клуб муҳитини бузмоқдами? Месси кетгач бу каби фикрлар кўпайиб қолди. Гриззи кетгач эса яна шу каби гаплар қулоққа чалинди. Менимча, Антуаннининг кетишига Лапортанинг дахли йўқ. Ҳамма айб французнинг ўзида.

Гризманннинг кетиши нима сабаб бўлди?

Мессини кетиши сабабларини анча яхши тушундик. Ҳа, бу воқеа футболга қизиққан ҳар бир шаҳс учун аён бўлиб улгурди. Унда на Лапортанинг ва на Мессининг айби бор. Ўзгартириб бўлмас айрим нарсалар бор, ахир. Хўп, Гризманн нега жамоани тарк этди? Мен айта оламанки Антуан ўз ўйини билан ҳеч қанақасига "Барселона"ни кучайтира олмади. У кетишида айбор фақат ва фақат унинг ўзи. 120 миллион евролик трансфер ўзини ҳеч қанақасига оқламади.

Антуан "Барселона"га нима бера олди?

2019-2020 йилда Антуан 48 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 4 та ассист ёздириб қўйди. Бундай олиб қараса, у қадар ёмон натижа эмас. Бироқ у асосий таркиб футболчиси ва "Барса" у учун 120 миллион евро сарфлаган. Бу факторлар ундан яна ҳам сермаҳсул ўйин талаб этар эди. 2020-2021 йилги мавсус эса 51 ўйин ўтказган Антуан ўз ҳисобига 20 та гол ва 13 та ассист ёздириб қўйди. Ҳа, ўзгариш бор. Ўсиш бор. Бироқ бу ўзгариш унинг жамоадаги ўрнига айтарли таъсир ўтказа олмади. У ҳамон "омадсиз трансфер". Икки йил "кўк-анорранглилар" сафида муваффақитсиз ўйинларидан сўнг у яна ўша юлдузли онлари ўтган "Атлетико"га қуруқ қўл ва шувут юз билан қайтмоқда.

Икки томонлама хато қарор

Антуан 120 миллион евро эвазига ҳарид қилинди. "Тушунмадим, "Барселона" ақлдан оздими", -  деган эдим мен бу трансфер амалга оширилган пайтда. У Каталония клубининг футболига умуман мос футболчи эмас эди. Унда дриблинг деярли йўқ. Бундан ташқари у Суарес, Лева, Бенземалар каби соф тўққизлик ҳужумчи ҳам эмас. "Атлетико"нинг ҳимоявий ўйини таъсирида етилган Антуаннинг қанотларда, ҳужум марказида, яримҳимояда ва керак бўлса ҳимояда ўйнашдан оз-моз хабари бор эди. Умуман олганда у "матрасчилар" сафида майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилувчи лидер эди. Гриззи гоҳ ассистент, гоҳ ҳужумни якунловчи ва баъзан ҳужумни бошлаб берувчи футболчи ролида ҳаракатланар эди. "Барселона"да ҳамма ўз ишини жуда яхши бажаради ва ҳар бир футболчининг клубда аниқ бир вазифаси мавжуд. Сен ҳужумчимисан, унда гол уришинг керак. Вингер бўлсанг, қанотлардан ёриб кириб, ҳужумчини гол билан таъминлашинг ёки ўзинг гол уришинг лозим. Тўққизлик ҳужумчилар майдонда одатда камнамо бўлишади. Уларга тўп етиб келган пайтда, ҳаёли фақат дарвозада бўлиши керак. Антуан шу вазифани бажарганда у бу ерда ўйнаб кета олар эди. Аммо у ўзини қаерда ўйнаши борасида бир қарорга кела олмади. Қўпол қилиб айтганда ҳеч нарсани қойиллата олмади. Футболчининг ўз позициясини хадеб ўзгартиравериши яхши эмас. Буни мисолини айнан Гризманнда кўришимиз мумкин.

Бу ҳам ёрдам бермади

Месси кетди, энди Гризманн яхши ўйнаб кетади. Бироқ бу ҳам ёрдам бермади. У Ла Лиганинг илк 3-турида гол ҳам ассист ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўя олмади. Бундан ташқари, у майдонда деярли кўринмай, пасларда хато қилиб, тинмай тўпни олдириб қўяверди. Нима ҳам деймиз, ўша-ўша Гризманн. Таққослайдиган бўлсак, Коутиньо ва Дембеле каби футболчилар ундан ҳам қиммат суммага "кўк-анорранглилар" сафига келиб қўшилган. Лекин уларнинг муаммоаси - кўпроқ жароҳат. Дембеле ҳам Филиппе ҳам кучли техника соҳиблари ва яхши формада бўлган пайти улар кўп ишга қодир. Бироқ Антуан қандай форммада бўлса ҳам, кутилгандек ўйин кўрсата олмади. 

Бу фикрлар албатта, ўзимнинг шаҳсий фикрим. Ҳар ким унинг омадсизлигини турлича талқин қилиши мумкин. Ўйлайманки, менинг вариантим анча ҳақиқатга яқин. Агар, Гриззининг ашаддий мухлислари буни ўқиб, мени ҳақорат қилишса ҳам ҳафа бўлмайман. Чунки, ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади. Балки, у "Атлетико"да яна ўз ўйинини топиб кетар. Ахир, бу клубда унинг омадсизликлари "Барселона"даги каби фожиа ҳисобланмайди. Муваффақиятлари эса осмонларга кўтарилади. Хуллас, ҳар ким ўз хаддини ва қадрини билгани мақул. У ерда Гризманни қадрлашади, хатто ҳозир ҳам.

 

 

           

                                                            Худайқулов КАРИМ мақоласи

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:01, 02.09.2021. Ўқилди: 6322 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Верона Гифт Орбан 8
7 Милан Рафаэл Леау 7
8 Удинезе Кинан Дэвис 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.