Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёқимтой «Лидс» Клоппнинг «жиддий» йигитларига қарши (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Лидс Юнайтед» клуби бугун ўз уйи «Эллан Род»да «Ливерпуль»ни меҳмон қилади. Улар янги мавсумнинг дастлабки учта турида ғалаба қозона олмаган жамоалар қаторида эди. Марсело Бьелсанинг сўнгги, «Бёрнли»га қарши ўйини, гарчанд катта устунлик билан ўтган бўлсада, 1-1 ҳисобидаги дуранг билан якун топди. Қуйида ҳар икки жамоага тегишли бўлган статистикалар билан танишишингиз мумкин бўлади.

 

«Ливерпуль» янги мавсумнинг 3 та ўйинида 7 очко жамғаришга муваффақ бўлди. «Лидс» эса барча мусобақалардаги сўнгги 3 та ўйинида мағлубиятга учрамаган. Аммо АПЛда ҳали ғалаба қозона олганича йўқ. Ҳар икки клуб ҳам охирги турда рақиб дарвозасини ишғол этишга эришган. «Лидс»нинг Премьер Лигадаги сўнгги 7 та ўйинидан 5 тасида жамоа ўртача 3,5 тадан гол киритишга муваффақ бўлган. «Ливерпуль» эса яхши спорт формасига қайтиб бормоқда. Ҳар икки клубдан Жанубий Америка вакиллари тўп суришади. Англияда эса уларга нисбатан таъқиқ қўйилиш эҳтимоли бор эди. Лекин ундай бўлмади. Эндиликда рақиблар халқаро танаффусдан қайтган жанубий америкалик футболчиларини таркибга жалб этиши мумкин бўлади. «Лидс» ўз футболчиси Рафиняни таркибига қайтарса, «Ливерпуль» Аллисон Бекер ҳамда Фабиньоларни баҳс қайномасига киритади.

 

«Лидс»нинг ёзги трансферлар ойнасидаги энг сўнгги хариди бўлган Даниел Жеймс айнан «Ливерпуль»га қарши илк дебют ўйинини нишонлаши мумкин. У жамоага «МЮ»дан Бьелса таклифига биноан ташриф буюрган. Мерсисайдликларда эса Виржил ван Дейк ўйинга тайёр, аммо Роберто Фирминьо жароҳати сабаб майдонга туша олмаслиги маълум қилинган. «Ливерпуль» ўтган турда меҳмонда «Норвич»ни 0-3 ҳисобида таслим этган эди. Улар бу билан меҳмондаги кетма-кет тўртинчи ғалабага эришди. Ўтган мавсумда «Лидс» Юрген Клопп шогирдларини сафарда уч очкодан маҳрум этган охириги жамоа бўлган эди. Ўшанда улар Садио Маненинг тўпига Диего Льорентенинг ҳисобни дуранг қилган голи билан жавоб бера олган. Мезбонлар ўз уйида ўйнашига қарамасдан, бирор натижага эришиши амри маҳол. Чунки «Ливерпуль» таркиби рақибдан бир ярим бош устунлик қилади. Лекин Бьелса янги сюрпризлар тайёрлашдан чарчамайдиган инсон.

 

«Ливерпуль»нинг янги мавсумдаги ғалабали церийаси халқаро танаффусдан олдин «Челси» билан дуранг ўйнаш орқали якунига етган эди. Клопп жамоаси ўшанда иккинчи бўлимда 10 кишилик рақибга қарши ўйнаган бўлса ҳам, ғалаба қозона олмаган. «Лидс» илк турда «МЮ»га қарши 5-1 ҳисобида мағлуб бўлгач, барча турнирлардаги учталик ғалабали серияси узилиб қолди. Кейинги турларда эса «Эвертон» ҳамда «Бёрнли» билан дурангга имзо чеккан. Бугун улар илк ғалабасини тантана қилиши мумкин бўлади. Жамоанинг ҳужумдаги қуроли Патрик Бемфорд бугунги жанг учун тайёр ҳолда эканини ҳисобга олсак, буни иложи бор.

 

«Ливерпуль» сўнгги учта турда иккита қуруқ ўйин ўтказган. Улар ўша иккита ўйинда «Норвич» ва «Бёрнли»ни мағлуб эта олган. Аммо «Лидс», қизиллар ҳимояси учун ҳақиқий синов бўла олади. Ғарбий Ёркшир жамоаси бу мавсумда 4 та ўйининг ҳар бирида гол уришга муваффақ бўлган. «Ливерпуль» билан баҳсда ҳам ўтган мавсумнинг ҳар иккита даврасида гол ура олган. Шундай экан, мезбонлар бу қарама-қаршиликда ҳеч бўлмаса гол уришни эплайди.

 

Таҳминий таркиблар:

«Лидс» учун:
Дарвозада: Меслиье;
Ҳимояда: Эйлинг, Купер, Льоренте, Рафиня, Филипс;
Ярим ҳимояда: Родриго, Даллас, Жеймс, Бемфорд;
Ҳужумда: Ҳаррисон. (5-4-1)

«Ливерпуль» учун:
Дарвозада: Аллисон;
Ҳимояда: Александр-Арнольд, Матип, Ван Дейк, Робертсон;
Ярим Ҳимояда: Тиаго, Фабиньо, Ҳендерсон;
Ҳужумда: Салаҳ, Жота ҳамда Мане. (4-3-3)

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсни бугун Тошкент вақти билан соат 20:30дан бошлаб, «Футбол ТВ» орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

 

Жалолиддин ИСМАТОВ  тайёрлади

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:39, 12.09.2021. Ўқилди: 2675 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик