БАА Австралиядан устун келди
Лондон Олимпиадасига саралаш баҳслари доирасидаги БАА ва Австралия олимпия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Учрашувда мезбон БАА олимпия терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб муҳим уч очкони қўлга киритди ва ўз очколари сонини 11тага етказиб олди. Учрашувда киритилган ягоан голга амирликлар вакили Умар Абдулраҳмон муаллифлик қилди.
БАА о.т.ж - АВСТРАЛИЯ о.т.ж - 1:0 (1:0)
Гол: Умар Абдулраҳмон (23)

Олимпиячиларимизнинг кечаги мағлубиятидан кейин ҳам гуруҳдаги имкониятларимиз ўз қўлимизда қолди. Унга кўра терма жамоамиз БААни ўз уйида ҳар қандай ҳисобда юта олса ҳам Лондон олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади.
Лондон олимпиадаси саралаш босқичи қоидаларига асосан агар жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қоладиган бўлса, биринчи навбатда тўплар нисбати ҳисчобга олинади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон терма жамоасини ҳар қандай ғалаба қаноатлантиради.
Киритилди: 20:28, 22.02.2012. Ўқилди: 14926 марта. Фикрлар: 66 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).