Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Леонинг «ПСЖ» уйидаги дебюти ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Куни кеча Лионель Месси парижликлар уйи – «Парк де Пренс»да ўз дебютини ўтказди. У ҳали янги жамоасида гол урганича йўқ, аммо кечаги ўйинда ўзининг тўп билан моҳирона ҳаракатларини ҳали йўқотмаганини кўрсатиб қўйди. Якшанба тунида Месси жамоасига кўниккани яққол сезилди. Стадион эса аргентиналик сеҳргарни кўриш учун келган мухлислар тошқинидан ларзага келган эди. Шундай бўлса ҳам, Мессининг «ПСЖ»даги фаолияти унчалик ҳам муваффақиятли чиқди дея олмаймиз. Бунга мисол қилиб Франция чемпионатидаги илк ўйини бўлган «Мец» билан баҳсда(24 дақиқа майдонда ҳаракат қилган) ҳамда 1-1 ҳисобида якунланган «Брюгге»га қарши тўлиқ тўқсон дақиқалик ўйинидаги ҳаракатларини келтириш мумкин. Ҳархолда, бошқа катта юлдузларга таққослаганда, шундай(Роналду ҳаёлга келади). Леонинг алмаштирилгандаги Почеттино билан содир бўлган ёқимсиз ҳодиса эса, футболчининг беқарор руҳиятидан дарак бериб турибди.

Кечаги, «Лион»га қарши тўқнашувда Париж клуби сафида Неймарнинг ҳисобни тенглаштирган пенальтиси ҳамда Мауро Икардининг сўнгги дақиқадаги голи жамоани янги мавсумдаги 100 фоизлик натижасини таъминлаб берди. Бу натижага эришилишида Мессининг камми-кўпми ижобий таъсири ҳам бўлди, албатта. Хусусан, кечаги ўйинда Месси 75 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, ана шунча вақт давомида ўз жамоаси учун вазиятлар яратишда бош манбаа бўлди. У тўпни назорат қилиш, майдонни кўра билиш ҳамда кескинлик ҳосил қилишда ҳамон ўша даражада турибди. Аргентиналик, қолаверса майдон марказида Анре Эррейра ва Идрисса Гейe билан бирга олдинги чизиқдаги учта футболчи учун тўп етказиб беришни етакчиликни ўз қўлига олган эди. У берган узатмалар рақиб ҳимоясида саросималар келтириб чиқарди. «ПСЖ» ҳимоясида ҳам Месси муносиб ҳаракат қилди ва парижликларнинг тўртта ҳимоячиси учун кўмак бериб турди. Жамоаси ҳужум қилган пайтда эса олди чизиқдаги бўшлиқларга интилди ва Неймар билан яхши жуфтлик ҳосил қила олди. Бу билан Лео рақиб дарвозабони Антони Лопешни анча қийнади.

6 карра «Олтин тўп» соҳиби кеча ўз ўйинини намойиш этди дея олмаймиз. Лекин жамоага анча мослашиб қолгани яққол сезилди. Чунки уни майдонда борлиги билинди. Негаки, «ПСЖ» ўйинида ўта юқори даражадаги ижодкорлик пайдо бўлганди. Шунга қарамай бош мураббий Маурисиё Почеттино ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида Мессини алмаштирди. Бу эса футболчига ёқмагани аниқ эди ва буни намойишкорона кўрсатиб қўйди. Гарчанд Месси 3 та ўйинда майдонга тушиб, ҳали гол уришга улгурмаган бўлса ҳам, кечаги баҳс бунга кўп вақт кетмаслигини кўрсатиб қўйди. У гол уради, тез орада гол уради. Буни барчамиз биргаликда гувоҳи бўламиз...

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:18, 20.09.2021. Ўқилди: 5935 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик