Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 16.02.2026 21:00
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 4:3
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 16.02.2026 21:00
      • Шаржа
      • 1:2
      • Насаф
      • 16.02.2026 23:00
      • Аш-Шорта
      • 3:2
      • Дуҳайл
      • 16.02.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 2:1
      • Ал-Ваҳда
      • 16.02.2026 23:15
      • Аш-Шорта
      • -:-
      • Дуҳайл
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • -:-
      • Трактор
  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Аталанта

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [7046]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3649]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3555]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [3020]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2798]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2775]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2773]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2701]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2342]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [2023]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [17]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Азиз Турғунбоев "Пахтакор"дан эркин агент мақомида кетди [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ ғолиблиги учун кураш авжига чиқади… ёхуд Тухель Гвардиоладан устунми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўтган мавсумда Томас Тухелнинг "Челси"си Хосеп Гвардиоланинг бошқарувидаги "Манчестер Сити"ни кетма-кет уч марта мағлуб этган тарихдаги иккинчи жамоа бўлди. Икки мураббий ўртасидаги рақобат Премьер-лига чемпионлиги учун курашни янги босқичга олиб чиқадими?

Англия Премьер-лигаси тарихи ҳар доим буюк мураббийлар дуэлларига бой бўлган. Узоқ муддатли қарама-қаршиликлар кетма-кет футбол даврларининг асосий веқелигига айланган эди. Тўқсонинчи йилларнинг охиридан 2000-йилларнинг бошигача, масалан, Фергюсон-Венгер рақобати муҳлислар диққати марказида эди: "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўртасидаги рақобат Премьер-лига тарихидаги энг ёрқини ҳисобланарди. Бироздан сўнг, Моуриньо ва унинг "Челси"си француз ҳамкасбининг ўрнини эгаллаб, Фергюсон билан дуэлга киришди ва португалияликнинг кетиши билан Фергюсон туманли Албионда якка етакчиликни қўлга олди.

Турнирда Фергюсоннинг истеъфоси билан бошланган ўзига хос нотинчлик даври Хосеп Гвардиоланинг келиши билан тугади: "Манчестер Сити" ҳамон инглиз футболида етакчи куч ҳисобланади. Сўнгги бир неча йил ичида "шаҳарликлар"нинг тўлақонли гегемонлик ҳуқуқига Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" муваффақиятли қаршилик кўрсатди. Айнан у 2018-йилда тарихий рекорд ўрнатди ва Гвардиоланинг "Сити"сини  уч ой давомида кетма-кет уч маротаба мағлуб этганди: 4:3 январда (Премьер-лига), 3:0 ва 2:1 — апрелда (Чемпионлар лигаси чорак финали). Ўшандан то ҳозирги кунгача испаниялик ва германиялик мураббийлар ўртасидаги қарама-қаршилик Англиядаги энг қизиғи бўлиб қолмоқда. Гвардиола-Клопп баннерлари Премьер-лигада икки томонлама ҳокимиятнинг янги даврини бошлаб берди.

Бироқ яқинда "Челси" ва унинг янги мураббийи бу дуэлга аралашишга интилмоқда. Гвардиолага ўтган мавсум ўрталарида Лондон клуби бошқарувини қўлга олган Томас Тухель рақиблик қилмоқда. "Стемфорд Бридж"да тезда ўрнини топган немис мураббийи "Ливерпуль" клубидаги ҳамюртининг рекордини такрорлашга муваффақ бўлди ва қайсидир маънода ундан ҳам ўзиб кетди. Баҳорда "Челси" тарихда Гвардиола қўл остидаги "Манчестер Сити"ни кетма-кет уч марта мағлубиятга учратган иккинчи жамоа бўлди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Тухелга бу кўрсаткич учун бир ярим ой кифоя қилганди.

Гвардиола мутахассиси
"Аристократлар" “шаҳарликлар”дан устунлигини уч хил турнирда кўрсатишди: аввалига Англия кубогида (1:0), кейин Премьер-лигада (2:1) ва ниҳоят Чемпионлар лигаси финалида (1:0). Агар "Ливерпуль" ва Клопп бир вақтлар "Сити"ни ҳужумда мағлуб этиб, ҳар ўйинда ўртача учта гол урган бўлса, "Челси", аксинча, мукаммал ҳимояни кўрсатди. Уч учрашувда лондонликлар атиги битта гол ўтказиб юборишди — Гвардиоланинг шогирдлари ҳужумда қандай айёр ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳаракат қилишини ҳисобга олсак, бу “кўклар”га юлдузчали беш қўйишга арзигулик натижадир. Шуниси эътиборга лойиқки, Тухель Лондонга кўчишдан олдин Гвардиолани бутун фаолияти давомида мағлубиятга учратмаган, гарчи у билан беш марта учрашган бўлса ҳам. Тўғри, ҳар бир янги учрашувда Томас Пепни яхшироқ ўрганиб борди, бу уларнинг дуэллари натижаларининг ўзгариши билан ҳам сезилади. Испаниялик ва Тухелнинг дастлабки икки дуэлида германиялик камтарин "Майнц" клуби мураббийи эди, Гвардиола эса "Бавария” бошқарувида бўлган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, мюнхенликлар мавсумда икки учрашувда ҳам рақибдан устун келган (4:1, 2:0).

Аммо, икки мутахассиснинг ресурслари тенглашганда, вазият бошқача бўлиб чиқди. Бир пайтлар "Боруссия" мураббийи бўлган Тухелб, асосий вақтда "Бавария"га учта ўйинда бир марта ютқазди. Тухель Дортмундда Гвардиола қўл остидаги “Бавария”га қарши илк ўйинида аламли тарзда мағлубиятга учраган (2015 йил октябрь ойида 1:5). Кейинги иккита ўйинда “асаларилар" мюнхенликлар билан тўқнашувда голсиз дурангга эришди, лекин иккинчи учрашув натижаси пенальтилар сериясида ҳал қилинди: "Боруссия" Германия кубоги финалида "Бавария"га футбол лотереясида мағлуб бўлган.

Тухель, агар у Гвардиолага қарши ўйинларда қатнашмаганда, унда бундай тактик кўникмалар мавжуд бўлмасди. "Бавария" ҳужумини нейтрализация қилиш, Пеп қўл остида ҳар бир ўйинда ўртача 2,5 тадан гол урадиган жамоани тўхтатиш тўғрисидаги ўйлар туфайли ҳам Тухель етукликка эриша олди. Тан олиш керакки, Тухелда Гвардиола қўли остидагидек таркиб ҳеч қачон бўлмаган эди. Масалан, “Боруссия" нинг таркиби "Бавария" жамоасининг ярмига тўғри келади: солиштириш учун 312 миллион евро 608 миллион евро.

Кўриб турганимиздек, рақиб ҳужумини зарарсизлантириш қобилияти Томасга "Сити" билан бўлган жангларда ҳалигача ёрдам беради, гарчи ўйин услуби нуқтаи назаридан ҳозирги "Челси" эски ва догматик "Боруссия"дан тубдан фарқ қилади. Тухелнинг янги жамоасининг асосий хусусиятлари - мослашувчанлик ва прагматизм. "Кўклар" мураббийи ўйинга намунали тайёргарлик кўради, рақибнинг тактикасини ёдлаб олади ва бошқаларнинг кучли томонларига қарши туриш учун ўз таркибининг энг яхши конфигурациясини топади. Бу эса "Челси" нинг Чемпионлар Лигаси финалидаги муваффақиятини таъминлаб берган. ”Шаҳарликлар” финалда фоворит сифатида қайд этилганди, кўпчилик “Челси”га етарли баҳо бермади. Натижада, лондонликлар тажрибасиз бўлишига қарамай, интеллектуал жиҳатдан “Манчестер Сити”дан устун келишди. Биринчи бўлимда "Челси" рақибининг олдиндан ҳисоблаб чиққан хатосидан сўнг, ягона голини урди, иккинчи бўлимда эса "Сити"нинг ҳужумини шунчаки ўчириб қўйди.

Амалиёт шуни кўрсатдики, ҳозирда Тухель ва Гвардиоланинг ресурслари деярли бир хил бўлса (ўйинчиларнинг нархидаги фарқ атиги 16%), Томас нафақат рақибини зарарсизлантириши, балки реал натижаларга эришиши ҳам мумкин. Янги мавсумда "Челси"нинг имкониятлари Ромелу Лукакуни сотиб олиши туфайли ортди, бу эса жамоага ҳужумкор ранг-барангликни қўшди. Барча турнирлардаги саккизта учрашувда "кўклар" етти марта ғалаба қозонишган ва ҳеч қайси ўйинда биттадан ортиқ гол ўтказиб юборишмаган. Бу кўрсаткичлар билан лондонликлар 25-сентябрдаги ўйинда Пепни яна хафа қилишлари мумкин.

Буюклик йўлида
Охирги Чемпионлар лигасидаги ғалаба Томас Тухель учун буюклик сари жиддий қадамдир. Бир вақтлар Юрген Клопп худди шундай ютуқ билан совринлар учун жиддий курашни бошлаган эди: еврокубокларда зафар қучганидан кейинги йили, "Ливерпуль" ниҳоят "Сити"дан мамлакат чемпиони унвонини тортиб олганди. Худди шу мақсад ҳозирда "Челси"нинг олдида турибди. Беш турдан сўнг жамоа АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

"Манчестер Сити" эса рақобатчиларидан бироз ортда - "Тоттенхем"га қарши Премьер-лига стартидаги баҳсда "шаҳарликлар" уч очко йўқотган. Гвардиола учун Премьер-лиганинг олтинчи турида Тухель билан бўладиган навбатдаги жангнинг турнир жадвалидаги аҳамияти яққол кўриниб турибди: лондонликларни олдинга қўйиб юбормаслик Пеп учун жуда муҳим. Ушбу ўйиннинг натижаси якунда кўп нарсаларни ҳал қилса ажабмас.

Миржалол Пардабоев таржимаси.

Киритилди: 06:38, 25.09.2021. Ўқилди: 4169 марта. Фикрлар: 15 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.