Бокс. Ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧда 7 та медаль қўлга киритдик, шуларнинг 3 таси олтин!
18-25 сентябрь кунлари Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ташкил этилди.
Мусобақада жаҳоннинг 36 мамлакатидан 292 нафар боксчи иштирок этди. Улар қаторида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишди ва 7 та медаль қўлга киритишди.
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:
Олтин:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
+91 кг: Лазизбек Мулложонов
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Кумуш:
-64 кг: Мужибилло Турсунов
Бронза:
-51 кг: Азиза Ёқубова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Манба: https://t.me/boxinguzbekistan
Киритилди: 00:01, 26.09.2021. Ўқилди: 3948 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар