Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Осасуна 24 30
10 Хетафе 24 29
11 Атлетик Бильбао 23 28
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Холанд ва унинг жамоаси "Боруссия Дортмунд" ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Германия чемпионатида «Бавария»га асосий рақобатчи ҳисобланган "Боруссия Дортмунд" жорий мавсум Эрлинг Холанднинг голлари ҳисобига бирор бир натижага эришиши мумкин.

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 14

Қандай етиб келишди: Бундеслигада 3-ўрин

Ўтган мавсум: чорак финал (мағлубият, умумий 2:4 "Манчестер Сити")

Еврокубоклардаги энг яхши иштирок: ғолиб (1996/97)


Бош мураббий: Марко Розе

«Ганновер» ва «Майнс»нинг собиқ бош мураббийи Розе мураббийлик фаолиятини Юрген Клопп ва Томас Тухел каби «Майнс»да ёрдамчи мураббий бўлиб бошлаган. 2017-2019 йилларда «Залсбург»ни мамлакат чемпиони қилганидан сўнг, Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клубини бошқарди ва жамоани 2020/21 йилги мавсумда ЕЧЛ нимчорак финалига қадар олиб чиқади. Шундан кейин "Боруссия Дормунд" тизгинини ўз қўлига олди.

Асосий ўйинчи: Эрлинг Холанд

Норвегиялик собиқ юлдуз Алф-Инге Холанднинг ўғли, 21 ёшли аллақачон жаҳоннинг энг қўрқинчли ҳужумчиларидан бирига айланиб улгурган. 19 ёш вақтида «Залсбург» сафида Чемпионлар Лигасида дастлабки хет-тригига эришганидан кейин ўсишдан тўхтаётгани йўқ. У Дортмунддаги биринчи уч мавсумида урган голлари сони 1 ўйинда ўртача биттани ташкил этмоқда.

Ёзги энг катта хариди: Донелл Маллен

22 ёшли нидерландиялик халқаро майдонда ўзини кўрсатиши лозим. Жейдон Санчо МЮ билан шартнома имзолаганидан кейин унинг ҳудуди Маллен билан тўлдирилди. ПСВ клубида 81 чемпионат ўйинларида 40 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган вингер, Холанд ва Ройсларнинг ёнида ушбу кўрсаткични янада яхшилашга интилмоқчи.

Ўйинини кўриш керак: Юссуфа Мукуку

10 ой олдин Мукуку Бундеслига тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланганди, кейинчалик яъни 16 ёш 18 кунлигида эса Европа Чемпионлар Лигасидаги рекордни ҳам янгилашга улгурди. Холанд ва Малендан кейин асосий таркиб учун навбатда турган Германиянинг ёшлар терма жамоаси аъзосининг вақти ҳам тез орада келади.

Биласизми?

Дортмунд клуби ўтган мавсум чорак финалда иштирокини тугатган, шундай бўлсада, Холанд 8 ўйинда 10 гол урган ҳолда ЕЧЛнинг 2020/21 йилги мавсуми тўпурари бўлган.

Германия клуби бу мавсум гуруҳ босқичида «Аякс», «Бешиктош» ва «Спортинг» жамоалари билан беллашади. Дастлабки турда дортмундликлар 2:1 ҳисобида Туркия клубини мағлубиятга учратди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 07:06, 27.09.2021. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.