Бугун 15 февраль, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 23 58
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 23 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Осасуна 24 30
10 Хетафе 24 29
11 Атлетик Бильбао 23 28
12 Севилья 24 26
13 Алавес 24 26
14 Жирона 23 26
15 Эльче 24 25
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. 2009 йилда ташкил топган клуб тўртинчи мавсум мусобақада иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги мавсумларда Европа Чемпионлар Лигасида яхши ўйин кўрсатаётган «Лейпциг» жамоаси бу мавсум ушбу ишни давом эттиришга ҳаракат қилиб кўради. Аммо, бу сафар янада қийин гуруҳ ва ундан чиқиш учун Германия клуби анчагина тер тўкишига тўғри келади.

УЕФА рейтинги (2020/21 якуни): 21

Қандай етиб келишди: Германия вице-чемпиони

Ўтган мавсум: нимчорак финал (мағлубият, умумий 0:4 «Ливерпуль»)

Еврокубоклардаги энг яхши натижаси: ярим финал (2019/20)

 

Бош мураббий: Жесси Марч

Америка Қўшма Штатларида туғилган мураббий дастлаб Европада «Залсбург» клубини бошқарган ва кетма-кет икки марта Австрия чемпиони бўлган. Шундан кейин эса «Лейпциг» жамоасидан таклифни қабул қилган. Унинг ҳозирги вазифаси - «Бавария»га ўтиб кетган Юлиан Нагелсманнинг ўрнини тўлдириш. Бу осон топшириқ эмас, аммо футболда деярли ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Асосий ўйинчи: Дани Ольмо

2019 йилда Испания ёшлар термаси билан Европа чемпиони бўлган «Барселона» тарбияланувчиси Загребнинг «Динамо»сида 5 йиллик фаолиятдан кейин ўтган йили «Лейпциг» сафига бориб қўшилди. Евро-2020 мусобақасида Испаниянинг энг яхши ўйин кўрсатган футболчиларидан бири, ҳужумкор ярим ҳимоячи ушбу ёзни Олимпиаданинг кумуш медали билан якунлади.

Ёзги энг катта хариди: Андре Силва

Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида 32 ўйинда 28 гол киритганидан кейин, португалиялик ҳужумчига талаб жуда юқори бўлди. «Лейпциг» у билан шартнома имзолади ва бу келишув ўтган йили ёзда «Челси»га ўтиб кетган Тимо Вернернинг марказда якунловчи зарбани берадиган нуқтани ёпиши учун катта қўшимча бўлиши мумкин.

Ўйинини кўриш керак: Браян Броббей

Ўтган йили «Аякс» катталар жамоасидаги дебют ўйинида "Фортуна Ситтард" дарвозасини ишғол қилган ҳужумчи Чемпионлар Лигаси ёки Европа Лигасининг бирорта баҳсида майдонда кўриниш бергани йўқ. 19 ёшли футболчига Мюнхеннинг «Бавария» ҳамда Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари қизиқиш билдиришаётганди. Аммо, у якунда июнь ойида «Лейпциг» сафига бориб қўшилди.

Биласизми?

2009 йилда ташкил топган клуб, «Лейпциг» илк бор 2016 йилда Бундеслигага чиққан. Ўшандан бери, улар Чемпионлар Лигасида 4 марта қатнашишди ва бир мавсум Европа Лигасида ҳам ўйнашди.

Жорий мавсум "қизил буқалар" ўрин олган квартетда "Манчестер Сити", ПСЖ ҳамда «Брюгге» жамоалари бор. Биринчи турда 3:6 ҳисобида «шаҳарликлар»га имконият бой берилган бўлса ҳам, муносиб қаршилик кўрсатилди. Энди 2-турда уларни «Брюгге»га қарши уй ўйини кутиб турибди. Баҳс 28 сентябрь куни Тошкент вақти билан 23:55да бошланиши кўзда тутилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:28, 27.09.2021. Ўқилди: 5327 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.