Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жасур Яхшибоевнинг «Шериф»и рақамларда: ўзидан 64 карра қиммат «Реал»ни енгди ва ЕЧЛдаги иккита ўйинда 4 йиллик бюджетига тенг пулни жамғариб қўйди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Статистика ва фактлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Шериф» Чемпионлар лигасининг асосий сенсациясига айланди. Молдова жамоаси саралаш босқичида Албаниянинг «Теуту», Арманистоннинг «Алашкерт», Сербиянинг «Црвена Звезда» ва Хорватиянинг «Динамо Загреб»ини енгиб, гуруҳ босқичига чиққанда ҳамма ҳайрон бўлган эди. Бу ҳали бошланиши бўлган экан. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг биринчи турида «Шериф» «Шахтёр»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Иккинчи турда эса «Сантьяго Бернабеу» стадионида сенсацион равишда «Реал» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тарихий воқеанинг асосий фактларига эътибор қаратамиз:

— «Шериф» «Реал»нинг мавсумдаги биринчи мағлубиятига сабабчи бўлди. Мадридликлар мавсумни аъло даражада бошлади: 7 турдан сўнг 5 та ғалаба, 2 та дуранг билан Ла лига етакчиси. ЕЧЛнинг биринчи турида Миланда «Интер» устидан ғалаба қозонди, иккинчи турда эса бу воқеа содир бўлди.

— Иккинчи турдан сўнг мусобақа жадвали шундай кўриниш олган: «Шериф»да 6 очко, «Реал»да 3 очко, «Интер» ва «Шахтёр»да 1 очкодан.

— «Шериф» саралаш ўйинлари билан ҳисоблаганда Чемпионлар Лигасида 10 та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти — 8 ғалаба, 2 та дуранг.

— Тирасполликлар фантастик статистика қайд этди: 4 та зарба, 3 таси аниқ ва 2 таси гол. Мадридликлар эса дарвоза томон 31 та зарба берди, шулардан 11 таси аниқ. Анчелотти шогирдлари ягона голни пенальтидан урди. Меҳмонлар посбони Георгиос Атанасиадисни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Дарвозабон учрашувда 10 та сейв амалга оширди.

— Биринчи бўлимда «Реал» 13 та зарба берди ва гол ура олмади. Бундан кўпроқ голсиз зарбалар (14) охирги марта 2014 йил май ойида «Валенсия»га қарши ўйинда бўлган эди.

«Шериф»нинг иккала гол муаллифи ҳам тарихда қолади

25-дақиқада Жасур Яхшибоев ҳисобни очди. Максим Шацкихдан сўнг Чемпионлар Лигасида «Реал»га гол урган иккинчи ўзбек футболчиси. Киевнинг «Динамо» жамоаси собиқ ҳужумчиси 2006 йилда «Реал»га қарши учрашувда дубль қайд этганди, 86 ва 88-дақиқаларда эса Роналдо ўз дубли билан жавоб қайтарган. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланган.

Яхшибоев ҳам «Динамо Киев»да ўйнаши мумкин эди. Киевликлар 2020 йил декабрь ойида ўзбекистонлик футболчига таклиф билан чиққан. Аммо Жасур рад жавобини берди ва якунда Польшанинг «Легия» жамоасига ўтди. «Шериф» эса Яхшибоевни ижарага олди. Молдова жамоаси бош мураббийи Юрий Вернидуб икки ҳафта аввал бундан хурсанд эканлигини айтганди.

"Мен Жасурни жуда яхши биламан. Уни жамоамизга олиб келишга имкон борлигини билгач, икки қўлимни кўтариб, бунга розилик берганман. Унда Худо юқтирган иқтидор бор. "Динамо" Яхшибоевни харид қилишга уриниб кўрганидан хабарим бор. Билмадим, нега у Киевга кетмади. Лекин Жасурнинг биз билан экани қувонтиради. Момо Янсане иккаласи жамоага ёрдам беради. Улар юқори даражадаги футболчилар", деганди Юрий Вернидуб.

Себастьян Тилл 89-дақиқада ғалаба голини урди. У Чемпионлар Лигасида гол урган биринчи люксембурглик футболчига айланди. Йил бошида «Тамбов»да ўйнаган футболчи кеча «Сантьяго Бернабеу»да гол урди. Тамбовдаги фаолияти ҳақида Тилл шундай дейди: «Мен бошқа футболчилар билан бир уйда яшардим. Шароит унча яхши эмасди. Клубда эса пул йўқ, футболчиларга маош ҳам тўлай олмаган. У ерда 3 ой фаолият олиб бордим. Январь ойида барча футболчилар жамоани тарк эта бошлади, мен ҳам кетишга қарор қилдим».

«Шериф»нинг яна бир қаҳрамони — бразилиялик ҳимоячи Кристиано. У иккита ўйинда 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди ва энг яхши ассистентлар рўйхатида «Аякс» футболчиси Антони билан бирга етакчилик қилмоқда.

Молдова жамоаси бюджети 5—8 миллион еврони ташкил қилади. «Реал» устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Шериф» 2,8 миллион евро ишлади. Клуб ҳозиргача ушбу мусобақа ортидан 22 миллион евродан ортиқ пул йиғиб қўйди: 15,7 миллион базавий, 1,2 миллион тарихий натижалари учун ва 5,6 миллион иккита ўйиндаги ғалабаси учун. Бу ТВ-ҳуқуқлар учун бериладиган бир неча минг еврони ҳисобга олмагандаги рақамлар. «Шериф» аллақачон 4 йиллик бюджетини таъминлаб олди.

Дарвозабон Атанасиадисни сотиб юборса, бюджет ғазнаси яна бойийди. Посбон 2 соат ичида бир неча миллионга қимматлади. Transfermarkt’га кўра, жамоаларнинг умумий нархи қуйидагича кўриниш олган: 793,5 миллионга, 12,38 миллион.

«Шериф» анчадан буён Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига чиқа олмаётганди. 2018 йилда ЕЧЛ саралаш босқичида Македониянинг «Шкендия» жамоаси молдоваликларни мусобақадан чиқариб юборганди. Кейин эса Исландиянинг «Валур»и Европа Лигаси плей-офф босқичида уларга «жавоб бериб юборган»ди. Бир йилдан сўнг «Шериф» ушбу босқичларда Грузиянинг «Сабуртало»си ва Швециянинг «АИК» жамоасига мағлуб бўлганди.

2020 йилда «Шериф» саралаш доирасида Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоасига мағлуб бўлган, Европа Лигасида эса «Дандолк» молдоваликларни гуруҳ босқичига чиқишига йўл қўймаганди.

2021/22 йилги Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида «Шериф» саралашдаги энг яхши тўпурари Луваннорсиз ўйнаяпти. Бразилиялик футболчи 2021 йил июль ойида БААдан «Шериф»га келган эди. Саралаш босқичидаги ажойиб ўйинларидан сўнг Луваннор жамоани тарк этди. Бу сафар Саудия Арабистонига.

«Луваннор аллақачон 30 ёшга кирди. Оиласи ва фарзандлари ҳақида ўйлаши лозим. У ерда тўрт марта кўпроқ маош тўлашади. Бу ерда қолишдан нима наф? ‘Сантьяго Бернабеуъга бориб расм тушиб келадими? ‘Интер’ ва ‘Реалъга қарши ўйинларда Луваннор нимадир қилади, деб ўйламайман», — деган эди молдовалик журналист Сергей Беседин.

Кўринишидан, бразилиялик футболчи шошқалоқлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:15, 30.09.2021. Ўқилди: 5794 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.