Бундеслига ва А Серия клублари Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-турида топ-4 лигасининг бошқа вакилларига қараганда анча омадли чиқишди.
Германия жамоалари «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд»нинг ғалабалари ҳамда «Вольфсбург»нинг дуранг натижаси эвазига 7 очко тўплашди. «Лейпциг» ўз майдонида «Брюгге»га ютқазди (1:2), очко олмади.
Италия жамоалари ҳам 7 очко тўплашди: «Ювентус» ва «Аталанта» ғалаба қозонди, «Интер» дуранг ўйнади. Фақат ўз уйида «Атлетико» га ютқазган (1:2) «Милан» очколарга эга чиқмади.
Премьер-лига жамоалари 6 очко тўплашди: «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» ғалаба қозонди, «Манчестер Сити» ва «Челси» мағлубиятга учради.
Ла Лига клубларида бу ҳафтада атиги 4 очко бор: «Атлетико»нинг ғалабаси ва «Севилья» ҳамда «Вольфсбург» ўртасидаги дуранг. «Реал Мадрид» сешанба куни «Шериф»га сенсацион тарзда ютқазди, чоршанба куни «Барселона» «Бенфика»га йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).